Абдирашидов Хумойиддин Абдумуҳаммад ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маҳаллий дағал жун толасини титиш-тозалаш ускунасидаги қозиқчали барабаннинг тозалаш самарадорлигини ошириш технологияси”
05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5657
Илмий раҳбар: Урозов Мустафокул Култураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, (PhD).03/2025.27.12.Т.14.02
Расмий оппонентлар: Абдуғаффоров Хусниддин Жўрабекович техника фанлари доктори, доцент; Қаршиев Бахтиёр Эшқобилович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий жун хомашёсини ифлос аралашмалардан титиш-тозалаш қурилмасидаги қозиқчали барабанни такомиллаштириш, конструктив ва технологик ҳисобини илмий асослаш ҳамда иш унумдорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жунни тозалаш ускунасининг қозиқчали барабанида қўллаш учун қия қозиқчалар конструксияси ишлаб чиқилган;
қозиқчали барабандаги қия қозиқчаларнинг ҳаракат қонуниятлари, уларнинг жун тутамларига кириб бориш жараёни ҳамда толаларга таъсир этувчи кучларнинг қийматлари аниқланган;
жун толасини титиш-тозалаш ускунасининг тозаловчи барабани диаметри ва қозиқчаларининг такомиллаштирилган конструктив параметрлари илмий асосланган;
тозаловчи барабан диаметрини камайтириш ва ишчи камера конструксиясини такомиллаштириш ҳисобига жун толасини тозалаш самарадорлигини ошириш, вақт ва энергия сарфини камайтиришни таъминловчи технологик ечимлар топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Жун толасини ифлосликлардан тозалаш қурилмасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Такомиллаштирилган жунни тозалаш қурилмаси Жиззах вилоятидаги “Жиззах ЖУН” МЧЖ ҳамда Сурхондарё вилоятидаги “Хисора майин ЖУН” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 28-апрелдаги №01/06-598-сон маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган жунни тозалаш қурилмасининг тозалаш самарадорлиги амалдаги тизимга нисбатан қайта ишланган жун толаси навлари бўйича 11,7-21,2 % га, ишлаб чиқариш 11,7–21,2 % га, ишлаб чиқариш унумдорлиги эса 670 кг/соатдан
720 кг/соатгача оширилган ҳамда юқори сифатли жун толаси олиш имконияти яратилган.