Улмасов Бисёрбек Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир риносинуситларда бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлларини блокловчи омилларини ўрганиш ва даволашни такомиллаштириш» 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3499.
Илмий раҳбар: Арифов Сайфутдин Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Джахангир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нуров Убайдулло Ибодуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети (Қирғизистон)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлларининг ўтказувчанлиги бузилишини мажмуавий баҳолаш асосида ўткир риносинуситларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олдинги гуруҳ бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлининг ўтказувчанлигини ноинвазив усулда аниқлаш дастури ишлаб чиқилган ҳамда ушбу йўллар блокланишининг 0 дан 4-гача бўлган даражалари хусусиятлари муфассал аниқланган;
ўткир йирингли риносинусит билан касалланган беморларда бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлининг ўтказувчанлик даражасига боғлиқ холда бульбар конъюнктивада микроциркуляция сифат ўзгаришлари турли даражада микротомирларнинг кенгайиши, периваскуляр шиш, томирларнинг патологик равишдаги эгриликлари ва эритроцитлар агрегацияси кўринишида намоён бўлиши аниқланган;
ўткир йирингли риносинуситда бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлларининг ўтказувчанлиги бузилишининг II–IV даражаларида икки хил патоген микроорганизмлар ассоциацияси (Streptococcus pneumoniae+Staphylococcus aureus / Streptococcus pyogenes) энг кўп аниқланиши исботланган;
бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлларининг ўтказувчанлиги бузилиши билан кечувчи ўткир йирингли риносинуситни даволашда базавий даволаш билан бир қаторда пульсацион инглагяцион терапияни қўллашнинг самарадорлиги тажрибавий ва клиник жиҳатдан (98,5%) исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир риносинуситларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашга қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: олдинги гуруҳ бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлининг ўтказувчанлигини ноинвазив усулда аниқлаш дастури ишлаб чиқилганлиги ҳамда ушбу йўллар блокланишининг 0 дан 4-гача бўлган даражалари хусусиятлари муфассал аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22-апрелда 6i-33/u-сон билан тасдиқланган “Ўткир риносинуситда бурун ёндош бўшлиқларининг табиий йўлининг ўтказувчанлигини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 24-апрелдаги 58-сон ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 17-майдаги 69-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22-сентябрдаги 25/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлларининг ўтказувчанлигини ноинвазив баҳолаш ва уларнинг блокланиш даражасини аниқлаш орқали касалликни эрта ташхислаш, беморларга индивидуал даволаш тактикасини танлаш, инвазив текширувларга эҳтиёжни камайтириш ҳамда даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради, натижада беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши, меҳнат қобилиятининг сақланиши ва касалликнинг асоратланиш хавфини камайтиришга эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: олдинги гуруҳ бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлининг ўтказувчанлигини ноинвазив усулда аниқлаш анъанавий усулга (МСКТ, пункцион усул) нисбатан иқтисодий жиҳатдан анча арзон ҳисобланиб, 1 нафар бемор ҳисобига 480000 сўм маблағлар тежалишига имкон беради. Хулоса: илмий янгиликдан фойдаланиш МСКТ, пункцион усул каби усуллардан фойдаланиш эҳтиёжини бартараф қилиш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (асосий гуруҳ n=89) 42720000 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: ўткир йирингли риносинусит билан касалланган беморларда бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлининг ўтказувчанлик даражасига боғлиқ холда бульбар конъюнктивада микроциркуляция сифат ўзгаришлари турли даражада микротомирларнинг кенгайиши, периваскуляр шиш, томирларнинг патологик равишдаги эгриликлари ва эритроцитлар агрегацияси кўринишида намоён бўлиши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22-апрелда 6i-33/u-сон билан тасдиқланган “Ўткир риносинуситда бурун ёндош бўшлиқларининг табиий йўлининг ўтказувчанлигини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 24-апрелдаги 58-сон ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 17-майдаги 69-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22-сентябрдаги 25/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлларининг ўтказувчанлигини ноинвазив баҳолаш орқали касалликни эрта ташхислаш, тўғри даволаш тактикасини танлаш имконини бергани ҳолда беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши, меҳнат қобилиятини тезроқ тикланиши ва шифохонада ётиш муддатларини қисқаришига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликдан фойдаланиш асоссиз диагностик ва даволаш муолажаларини камайтириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш, дори воситалари ва тиббий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳисобига даволаш харажатларини камайтиришга имкон берган. Хулоса: илмий янгиликдан фойдаланиш асоссиз диагностик ва даволаш муолажаларини камайтириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: ўткир йирингли риносинуситда бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлларининг ўтказувчанлиги бузилишининг II–IV даражаларида икки хил патоген микроорганизмлар ассоциацияси (Streptococcus pneumoniae+Staphylococcus aureus / Streptococcus pyogenes) энг кўп аниқланиши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22-апрелда 6i-33/u-сон билан тасдиқланган “Ўткир риносинуситда бурун ёндош бўшлиқларининг табиий йўлининг ўтказувчанлигини баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 24-апрелдаги 58-сон ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 17-майдаги 69-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22-сентябрдаги 25/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлларининг ўтказувчанлигини ноинвазив баҳолаш ва келтириб чиқарувчи патоген микроорганизмлар турларини инобатга олиш касалликни тўғри ташхислаш, индивидуал даволаш тактикасини танлаш ҳамда специфик антибактериал даво чораларини амалга ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: патоген микроорганизмлар ассоциацияси энг кўп учрашини аниқлаш асосида антибактериал даволашни индивидуаллаштириш ортиқча ва самарасиз антибактериал препаратларни қўллашни чеклаш ҳисобига даволаш харажатларини камайтириш имконини беради. Хулоса. Анъанавий эмпирик антибактериал даволаш ва микроорганизмлар таркибини ҳисобга олган ҳолда мақбуллаштирилган антибактериал даволаш ҳсобига, тадқиқот кўлами бўйича (асосий гуруҳ n=89) жами 102350000 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлларининг ўтказувчанлиги бузилиши билан кечувчи ўткир йирингли риносинуситни даволашда базавий даволаш билан бир қаторда пульсацион инглагяцион терапияни қўллашнинг самарадорлиги тажрибавий ва клиник жиҳатдан (98,5%) исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22-апрелда 6i-34/u-сон билан тасдиқланган “Бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлининг блокланиши билан кечувчи ўткир риносинуситларда ирригацион пульсацияланувчи ингаляция терапиясини қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 24-апрелдаги 59-сон ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 17-майдаги 70-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22-сентябрдаги 25/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бурун ёндош бўшлиқлари табиий йўлларининг ўтказувчанлиги бузилиши билан кечувчи ўткир йирингли риносинуситни даволашда базавий даволаш билан бир қаторда пульсацион инглагяцион терапияни қўллаш беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, меҳнат қобилиятини сақланиши ва касалликнинг асоратланиш хавфини камайтиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: пульсацион ингаляцион терапияни қўллаш клиник жиҳатдан 98,5% ни ташкил этиши, ушбу усул даволаш натижаларини яхшилаш, касаллик белгиларининг тезроқ бартараф этилиши ва қўшимча даволаш муолажаларига эҳтиёжни камайтириш имконини беради, натижада 1 нафар бемор учун ўртача 1350000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: илмий янгиликдан фойдаланиш тадқиқот кўлами бўйича (асосий гуруҳ n=89) 120150000 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish