Фарфиев Ёкубжон Атхамджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар орган раҳбарлари шахсий-касбий сифатларининг психологик хусусиятлари” мавзусидаги 19.00.03 – “Инсон касбий фаолияти психологияси” (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/P363.
Илмий раҳбар: Сирлиев Бахтиёр Назарович, психология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2026.10.04.P.01.18 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдимумин Ибрагимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Қодиров Мирзаакрам Собиржонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ички ишлар органлари раҳбар ходимлари шахсий-касбий сифатларининг психологик хусусиятларини таснифлаш ва шу асосда бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ҳамда раҳбарнинг психологик қиёфаси моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ички ишлар органлари раҳбар ходимларининг мақсадга йўналганлиги, ҳукмронликка интилиши, ўзига ишончи, ташкилотчилик қобилияти ва психологик тайёргарлиги каби шахсий-касбий сифатлар ўртасидаги мусбат ўзаро боғлиқлик, шунингдек ижтимоий-ахлоқийлик ва маънавий етуклик хусусиятларининг тобеликка мойиллик билан манфий алоқадорлиги эмпирик жиҳатдан аниқланиб, мазкур хусусиятлар мажмуи раҳбарнинг инсонпарвар, адолатли ва ахлоқий жиҳатдан барқарор бошқарув услубини шакллантирувчи муҳим ички психологик ресурс экани асосланган;
Ички ишлар органларида раҳбарлик самарадорлигини таъминловчи шахсий-касбий сифатларнинг ўзаро боғлиқлигини яхлит баҳолаш заруратидан келиб чиқиб, когнитив, стратегик-таҳлилий, бошқарув рефлекцияси, мақсадли қарор қабул қилиш ва ҳуқуқий-психологик назорат компонентларининг ўзаро интеграциялашуви гуруҳда етакчиликни таъминлаш, жамоани мақсад сари йўналтириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда самарали бошқарув услубини амалга ошириш имкониятларини белгиловчи яхлит интеграл тизимга айланиши далилланган;
Ўзбекистон шароитида ички ишлар органларига раҳбар кадрлар заҳирасини яратиш, саралаш ва лавозимга тайинлаш жараёнида полиграф текширувидан фойдаланиш орқали номзодларнинг касбий ишончлилиги ҳамда эҳтимолий хавф омилларини психофизиологик кўрсаткичлар асосида қўшимча баҳолаш имконияти аниқланиб, мазкур ёндашув кадрлар бўйича қарор қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини оширишга хизмат қилиши эмпирик жиҳатдан тасдиқланган;
Ички ишлар органлари раҳбар ходимларнинг психологик компетентлиги, эмоционал интеллекти, стрессга бардошлилиги ва лидерлик салоҳиятини комплекс баҳолаш натижалари асосида ички ишлар органлари раҳбарининг замонавий психологик қиёфасини ифодаловчи муаллифлик модели шакллантирилиб, унинг ташкилий-психологик компонентлари ва ўзаро функсионал боғлиқлиги илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
ички ишлар органлари раҳбарлари шахсий-касбий сифатларининг психологик хусусиятлари мавзуси юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ички ишлар органлари раҳбар ходимларининг мақсадга йўналганлиги, ҳукмронликка интилиши, ўзига ишончи, ташкилотчилик қобилияти ва психологик тайёргарлиги каби шахсий-касбий сифатлар ўртасидаги мусбат ўзаро боғлиқлик, шунингдек ижтимоий-ахлоқийлик ва маънавий етуклик хусусиятларининг тобеликка мойиллик билан манфий алоқадорлиги эмпирик жиҳатдан аниқланиб, мазкур хусусиятлар мажмуи раҳбарнинг инсонпарвар, адолатли ва ахлоқий жиҳатдан барқарор бошқарув услубини шакллантирувчи муҳим ички психологик ресурс экани Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий Ҳарбий Округ қўшинларининг ҳарбий қисм ва муассалари, шунингдек, Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилояти ички ишлар бошқармаларининг таркибий бўлинмаларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий Ҳарбий Округ ҳузуридаги “Илмий Тадқиқот” илмий-амалий ва услубий Марказининг 2026 йил 30 апрелдаги 228/11/26-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2026 йил 28 апрелдаги 2/2182-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида амалиётчи психологларнинг бошқарув фаолияти самарадорлигини аниқлашга оид психодиагностик методикалар билан бир қаторда полиграф қурилмаси ёрдамида психофизиологик текширувлар ўтказиш юзасидан билимларини оширишга хизмат қилган;
ички ишлар органларида раҳбарлик самарадорлигини таъминловчи шахсий-касбий сифатларнинг ўзаро боғлиқлигини яхлит баҳолаш заруратидан келиб чиқиб, когнитив, стратегик-таҳлилий, бошқарув рефлекцияси, мақсадли қарор қабул қилиш ва ҳуқуқий-психологик назорат компонентларининг ўзаро интеграциялашуви гуруҳда етакчиликни таъминлаш, жамоани мақсад сари йўналтириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда самарали бошқарув услубини амалга ошириш имкониятларини белгиловчи яхлит интеграл тизимга айланиши далилланишига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 7 августдаги “Ички ишлар органлари учун раҳбар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш тизимини яна-да такомиллаштириш тўғрисида”ги 411-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2026 йил 28 апрелдаги 2/2182-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши раҳбарнинг эмоционал барқарорлиги, маъсулиятлилиги, адолатпарварлиги, коммуникатив маҳорати ва лидерлик салоҳиятини баҳолаш кўрсаткичлари ИИВ тизимида раҳбар кадрлар танловини кучайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон шароитида ички ишлар органларига раҳбар кадрлар заҳирасини яратиш, саралаш ва лавозимга тайинлаш жараёнида полиграф текширувидан фойдаланиш орқали номзодларнинг касбий ишончлилиги ҳамда эҳтимолий хавф омилларини психофизиологик кўрсаткичлар асосида қўшимча баҳолаш имконияти аниқланиб, мазкур ёндашув кадрлар бўйича қарор қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини оширишга хизмат қилиши эмпирик жиҳатдан тасдиқланган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 185-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2026 йил 28 апрелдаги 2/2182-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий етилиши ички ишлар органларида хизмат қилаётган раҳбарларнинг хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва коррупсион хавфларни барвақт аниқлаш мақсадида хизмат ваколатларини суиистеʼмол қилиш эҳтимолини психофизиологик диагностика асосида баҳолашга қаратилган ташкилий-услубий механизми Департаментнинг илмий-амалий таъминотини кучайтиришга хизмат қилган;
ички ишлар органлари раҳбар ходимларнинг психологик компетентлиги, эмоционал интеллекти, стрессга бардошлилиги ва лидерлик салоҳиятини комплекс баҳолаш натижалари асосида ички ишлар органлари раҳбарининг замонавий психологик қиёфасини ифодаловчи муаллифлик модели шакллантирилиб, унинг ташкилий-психологик компонентлари ва ўзаро функсионал боғлиқлиги илмий жиҳатдан асосланишига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 185-сон буйруғини ишлаб чиқишда ҳамда амалиётга тадбиқ қилинишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2026 йил 28 апрелдаги 2/2182-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни инобатга олиниши ички ишлар тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинланаётган номзодларни полиграф қурилмаси ёрдамида психофизиологик текширувдан ўтказиш асосида психодиагностик текширувлар ёрдамида шакллантирилган сифатли психологик методика ва тавсифномаларни тузишга хизмат қилган.