Эшнаев Нортожи Жумаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион таълим муҳитида талабалар касбий мобиллигининг ижтимоий-психологик омиллари” мавзусидаги 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/P323
Илмий раҳбар: Жўраева Сохибжамол Норқобиловна, психология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2026.10.04.P.01.18
Расмий оппонентлар: Азим Мейликулович Жабборов психология фанлари доктори, профессор; Дилафруз Суюновна Қаршиева психология фанлари доктори (DSc), профессор; Камола Атхамджановна Фарфиева психология фанлари доктори (DSc), профессор;
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим муҳитида талабалар касбий мобиллигининг ижтимоий-психологик омилларини аниқлаш ҳамда талабалар касбий мобиллиги юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасасида яратилган инновацион таълим муҳитида замонавий педагогик технологиялар ва рақамли ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришга хизмат қилиш, уларнинг мобил мутахассис сифатида шаклланиши касбий мобиллик, психологик барқарорлик, касбий мослашувчанлик, ижтимоий фаоллик ва коммуникатив компетентлик каби касбий-шахсий сифатларнинг уйғун ривожланишига таъсири, мазкур компетенсияларни инновацион таълим омиллари билан интегратив тарзда ривожлантириш талабаларнинг ўзгарувчан касбий шароитларга тез мослашишига, мустақил қарор қабул қилишига ва ижтимоий-касбий фаоллигини оширишга ижобий таъсир кўрсатиши асосланган;
инновацион таълим муҳитида талабаларнинг ижтимоий-психологик мобиллигини шакллантириш ташқи таълим имкониятлари билан бир қаторда шахснинг ички психологик ресурслари ва копинг-стратегияларига ҳам боғлиқлиги эмпирик жиҳатдан исботланиб, касбий-қадриявий йўналганлик билан муаммоларни ҳал этиш стратегияси ўртасидаги, шунингдек, мослашувчанлик билан ижтимоий ёрдам излаш ўртасидаги тескари корреляцион боғлиқлик ҳамда копинг-стратегиялар ва ижтимоий даъвогарлик даражаси ўртасидаги ижобий корреляцион боғлиқлик талабаларнинг мураккаб вазиятларда мустақил ҳаракат қилишини, психологик мослашувини ва касбий мақсадларга эришишга интилишини белгиловчи ижтимоий-психологик механизмлар эканлиги тасдиқланган;
олий таълим ташкилотининг инновацион таълим муҳитида мобил мутахассисларни тайёрлаш жараёнида талабалар эгаллаши лозим бўлган илмий билимлар, амалий кўникмалар ва шахсий-психологик компетенсияларнинг алоҳида-алоҳида ривожлантирилиши уларнинг касбий фаолиятга яхлит тайёргарлигини тўлиқ таъминлай олмаслиги сабабли, уларни ўзаро уйғунлаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган “олий таълим муассасаларида мобил мутахассисларни шакллантириш модели”ни қўллаш талабаларда касбий мослашувчанлик, психологик барқарорлик, ижтимоий фаоллик ва мобил мутахассисга хос интегратив компетенсияларнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган;
мобил мутахассисга хос ижтимоий-психологик ва касбий сифатларни мавжуд диагностик воситалар билан комплекс баҳолаш имкониятлари чекланганлиги сабабли, инновацион таълим муҳити таъсири, касбий мобиллик, психологик барқарорлик, касбий мослашувчанлик, ижтимоий фаоллик ва коммуникатив компетентлик кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашга мўлжалланган “олий таълимда инновацион таълим муҳитини аниқлаш ва мобил мутахассисларни шакллантириш” номли муаллифлик ижтимоий-психологик сўровномаси ҳамда “касбий мобиллик сўровномаси”ни комплекс қўллаш талабаларнинг шахсий-касбий мобиллик даражасини табақалаштирилган ҳолда баҳолаш имкониятини таъминлаши асосланган;
муаммога йўналтирилган копинг-стратегияларнинг рамзий, белгили ва креатив тафаккур турлари билан корреляцион мослиги ҳамда ушбу психологик хусусиятларнинг талабаларнинг мобил мутахассис сифатида ривожланиш жараёнидаги ўзаро тўлдирувчи таъсири муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, муқобил ечимларни ишлаб чиқиш, инновацион қарорлар қабул қилиш ва ўзгарувчан касбий шароитларга мослашиш имкониятларини кенгайтириши сабабли, копинг-ресурсларни мақсадли фаоллаштириш орқали талабаларда касбий мослашувчанлик, ижтимоий фаоллик ва шахсий-касбий мобилликни ривожлантиришга қаратилган “инновацион таълим муҳитида талабалар мобиллигини таъминловчи копинг-стратегияларни фаоллаштиришнинг ижтимоий-психологик модели” шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Олий таълимда мобил мутахассисни шакллантиришга таъсир этувчи ижтимоий шарт-шароитлар комплекс ёндашувда таҳлил қилиниб, таълим муҳитининг инновацион хусусиятлари, талабаларнинг копинг стратегияси, шахсий-руҳий барқарорлиги, ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлигини ривожлантирувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Низомий номидаги (ЎзМПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-08-07 даги № ПМ - 115-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги (ЎзМПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-30-06 № ПМ- 85-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологлар фаолияти диапазонини кенгайтириш, уларнинг копинг-стратегиясини тўғри йўналтириш орқали бўлажак мобил мутахассис сифатида касбий компетенсияларини юксалтиришга эришилган;
Олий таълим тизимида мобил мутахассисларни шакллантириш жараёни, таълимий ва шахсий ривожланиш омиллари бирлигида тизимли ёндашув асосида таҳлил қилиниб, глобаллашув жараёнлари таъсирида мутахассислардан талаб этилаётган кўп йўналишли, мослашувчан компетенсиялар тизими шакллантиришда таълим муҳитининг самарадорлигини ошириш усулларни қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Низомий номидаги (ЎзМПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-08-07 даги № ПМ - 115-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги (ЎзМПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-30-06 № ПМ- 85-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг талабаларда мослашувчан компетенсиялар тизими шакллантиришда таълим муҳитининг самарадорлиги ошириш усулларни қўллаш юзасидан касбий тайёргарлигини юксалтиришга эришилган;
Инновацион таълим муҳитини шакллантириш орқали мобил мутахассисларни тайёрлашнинг ижтимоий шарт-шароити ва таълим олувчиларни шахсий ривожланиш омилларига нисбатан прагматик ёндашув таҳлил қилиниб, олий таълим муассасаларида талабалар копинг стратегияларини фаоллаштириш, шахсий-руҳий тайёрликни мувофиқлаштириувчи омил сифатида қўллаш натижавийликни таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Низомий номидаги (ЎзМПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-08-07 даги № ПМ - 115-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги (ЎзМПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-30-06 № ПМ- 85-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг талабалар копинг стратегияларини фаоллаштириш, шахсий-руҳий тайёрликни мувофиқлаштириш юзасидан касбий тайёргарлигини юксалтиришга эришилган;
Талабаларнинг "муаммони ҳал қилиш” копинг стратегиясини фаоллаштириш орқали мобил мутахассис тайёрлашда психологик қўллаб-қувватлаш, коммуникатив муҳит, шахсий ривожланиш ва академик мобилликни рағбатлантирувчи ижтимоий шарт-шароитларнинг таъсири ва таълим жараёнига интеграция қилиниши мақсадга мувофиқ эканлиги юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Низомий номидаги (ЎзМПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-08-07 даги № ПМ - 115-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги (ЎзМПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-30-06 № ПМ- 85-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологлар фаолиятида талабаларнинг "муаммони ҳал қилиш” копинг стратегиясини фаоллаштириш орқали мобил мутахассисларни тайёрлаш юзасидан касбий тайёргарлигини юксалтиришга эришилган;
инновацион таълим муҳитида талабаларни мобил мутахассис бўлиб шаклланишда талабанинг қадриятли муносабати, копинг стратегиясининг мазмуни, мобил мутахассис бўлиб шаклланиши эҳтиёжлари, мотивацион ҳаракатларини ошириш ҳамда талабаларнинг мобил мутахассис бўлиб шаклланишига тўсиқ бўлаётган, ижтимоий хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф воситаларини қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Низомий номидаги (ЎзМПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-08-07 даги № ПМ - 115-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги (ЎзМПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-30-06 № ПМ- 85-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологлар мобил мутахассис бўлиб шаклланишида талабанинг қадриятли муносабатини мувофиқлаштириш юзасидан касбий тайёргарлигини юксалтиришга эришилган.