Абдуллаев Ферузбек Мақсуд ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалар ўқув фаолияти жараёнида ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг педагогик-психологик механизмлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/P1373.
Илмий раҳбар: Саидмуратова Малоҳат Бахтияровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Холтўраев Асқаржон Панжиевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабалар ўқув фаолияти жараёнида ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг педагогик-психологик механизмларини ривожлантириш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ўқув фаолиятида ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг ички мотивация, танқидий фикрлаш, метакогнитив бошқарув ва саъй-ҳаракатни назорат қилиш билан интегратив боғлиқлиги асосида рефлексив, онгли ва ижодий ўқув фаоллигини шакллантирувчи педагогик-психологик механизми такомиллаштирилган;
талабаларда ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг режалаштириш, вазиятни таҳлил қилиш, ўзини назорат қилиш ва ўзини ташкил этиш билан узвий боғлиқлиги асосида мустақил фикрлаш, ташаббускорлик ва рефлексив назоратни таъминловчи психологик механизми аниқлаштирилган;
талабаларнинг ўзини-ўзи фаоллаштиришида ўзини англаш, қадриятли мотивация, ижодкорлик, билишга эҳтиёж, автономлик ва коммуникатив фаолликнинг интегратив таъсири асосида рефлексив тафаккур, ички назорат ва ўзини ривожлантиришга йўналтирилган психологик механизми илмий асосланган;
талабаларда ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг когнитив, мотивацион, рефлексив ва коммуникатив компонентларини ривожлантириш дастури такомиллаштирилиб, унинг вақтни мўлжалга олиш, билишга эҳтиёж, ижодкорлик, ўзини англаш, коммуникативлик ва спонтанлик кўрсаткичларини ривожлантиришдаги самарадорлиги эмпирик жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар ўқув фаолияти жараёнида ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг педагогик-психологик механизмларини тадқиқ этиш асосида:
талабаларнинг ўқув фаолиятида ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг ички мотивация, танқидий фикрлаш, метакогнитив бошқарув ва саъй-ҳаракатни назорат қилиш билан интегратив боғлиқлиги асосида рефлексив, онгли ва ижодий ўқув фаоллигини шакллантирувчи педагогик-психологик механизмни такомиллаштиришга оид илмий натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази ҳузуридаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Педагогик психология” модули мазмунига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 18-ноябрдаги ПМ-167-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ички мотивация, метакогнитив бошқарув, рефлексив ва ижодий ўқув фаоллигини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларда ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг режалаштириш, вазиятни таҳлил қилиш, ўзини назорат қилиш ва ўзини ташкил этиш билан узвий боғлиқлиги асосида мустақил фикрлаш, ташаббускорлик ва рефлексив назоратни таъминловчи психологик механизмни аниқлаштиришга оид илмий натижалар мазкур марказ ҳузуридаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Педагогик психология” модули мазмунига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 18-ноябрдаги ПМ-167-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг режалаштириш, ўзини назорат қилиш ва ўзини ташкил этиш кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари оширилган;
талабаларнинг ўзини-ўзи фаоллаштиришида ўзини англаш, қадриятли мотивация, ижодкорлик, билишга эҳтиёж, автономлик ва коммуникатив фаолликнинг интегратив таъсири асосида рефлексив тафаккур, ички назорат ва ўзини ривожлантиришга йўналтирилган психологик механизмни илмий асослашга оид натижалар мазкур марказ ҳузуридаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Педагогик психология” модули мазмунига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 18-ноябрдаги ПМ-167-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ўзини англаш, ички назорат, ижодкорлик ва ўзини ривожлантиришга йўналтирилган фаолликни шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларда ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг когнитив, мотивацион, рефлексив ва коммуникатив компонентларини ривожлантириш дастури ҳамда унинг вақтни мўлжалга олиш, билишга эҳтиёж, ижодкорлик, ўзини англаш, коммуникативлик ва спонтанлик кўрсаткичларини ривожлантиришдаги самарадорлигига оид эмпирик натижалар мазкур марказ ҳузуридаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Педагогик психология” модули мазмунига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 18-ноябрдаги ПМ-167-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг когнитив, мотивацион, рефлексив ва коммуникатив фаоллигини ривожлантириш самарадорлиги оширилган.