Султонова Дилноза Соҳибжоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек ва инглиз адабиётида криминал мавзудаги асарлар эволюцияси, типологияси ва бадиияти, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Fil1027.
Илмий маслаҳатчи: Каримова Фаридахон Исаковна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Махамматжон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Раҳмонов Баҳодир Мамажонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Гавхарой Исроилжон қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек адабиётидаги криминал мавзудаги бадиий асарларни ягона қиёсий-типологик тизимда таҳлил қилиш орқали криминал адабиётнинг мустақил жанрий мақомини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек адабиётида криминал мавзудаги бадиий асарларнинг шаклланиши ва тарихий тараққиёти яхлит қиёсий-типологик тизимда таҳлил қилиниб, мазкур жанрнинг ҳар икки адабиётда турли тарихий, ижтимоий ва маданий замин асосида ривожланганлиги илмий асосланди: инглиз криминал адабиётининг анʻанавий жанрий мактаб сифатида узоқ давр мобайнида, ўзбек криминал насрининг эса нисбатан яқин даврда, миллий адабий жараён тараққиёти билан боғлиқ ҳолда шакллангани очиб берилган;
криминал адабиётнинг назарий мақоми аниқлаштирилиб, у детектив адабиётнинг оддий синоними эмас, балки детектив, психологик криминал, ҳуқуқий криминал, триллер каби субжанрларни ўз ичига олувчи мустақил ва ички жиҳатдан дифференциялашган жанрий тизим экани илмий асосланди; натижада ўзбек адабиётшунослигида кўпинча бир-бирига қоришиб келган “детектив” ва “криминал” тушунчаларининг назарий чегараси аниқлаштирилган;
криминал асарларда мавзу-ғоянинг шаклланиши, сужет-композицион қурилиш ва образлар тизими – марказий қаҳрамон ҳамда жиноятчи типологияси – ўзаро боғлиқ яхлит поетик механизм сифатида тадқиқ этилиб, инглиз криминал адабиётида жиноятнинг интеллектуал-конструктив, ўзбек криминал насрида эса ижтимоий-ахлоқий талқини устуворлиги таҳлил қилинган корпусда кузатилган тенденсия сифатида аниқланган;
криминал асарларда бадиийликни шакллантирувчи асосий услубий ва бадиий тасвир воситаларининг жанр талабидан келиб чиқадиган функсионал вазифаси аниқланиб, улар криминал дискурсда воқеани баён қилишнинг ташқи шаклигина эмас, балки жанрнинг ғоявий-бадиий моҳиятини белгиловчи фундаментал компонент экани, шу билан бирга уларнинг бадиий-эстетик вазифаси ўзбек ва инглиз адабиётларида турлича намоён бўлиши қиёсий таҳлил асосида асослаб берилган;
ўзбек ва инглиз криминал ёзувчилари асарларининг бадиий-услубий ўзига хослиги қиёсий-типологик асосда умумлаштирилиб, инглиз криминал адабиётида мантиқий-дедуктив ва интеллектуал-конструктив, ўзбек криминал адабиётида эса ижтимоий-психологик ва ахлоқий-миллий талқин етакчилик қилиши аниқланди; шу асосда криминал адабиётнинг универсал ядроси сақланган ҳолда, унинг миллий адабий тафаккурга мос равишда турлича бадиийлашуви илмий хулоса сифатида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек ва инглиз адабиётида криминал мавзудаги асарлар эволюцияси, типологияси ва бадиияти” мавзусидаги тадқиқот жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
диссертацияда инглиз ва ўзбек адабиётида криминал мавзудаги бадиий асарларнинг эволюцияси, жанрий-типологик хусусиятлари, сужет-композицион қурилиши, образлар тизими ҳамда бадиий-услубий ифода воситаларининг қиёсий таҳлилига оид олинган илмий натижалар ва материаллардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022–2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209-сонли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-октябрдаги №01/4-4881-сонли маълумотномаси). Натижада криминал мавзудаги бадиий матнлар асосида ўзбек тилининг лексик-семантик бирликлари бойитилиб, жиноят, тергов, ҳуқуқий жараёнлар билан боғлиқ терминлар тизими морфолексикон базасига киритилди ҳамда қидирув тизимларида бадиий матнларни таҳлил қилиш имкониятлари кенгайди.
тадқиқотда криминал адабиётнинг назарий асослари, унинг детектив жанрдан фарқловчи мезонлари, шунингдек, жиноят, жиноятчи ва адолат консептларининг бадиий талқини ҳамда жанрий таснифига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-сонли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-октябрдаги №01/4-4879-сонли маълумотномаси). Натижада платформада бадиий матнлар асосида криминал адабиётга оид назарий материаллар интеграция қилиниб, ўқув жараёнида жанрлар типологиясини ўргатиш, бадиий таҳлил кўникмаларини шакллантириш ҳамда электрон ресурслар базасини кенгайтириш имкониятлари ошди.
диссертацияда очиб берилган криминал асарларда сужет динамизми, конфликт тизими, образлар типологияси ҳамда бадиий талқин механизмларига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Оила вақти” ва “Ассалом, Ўзбекистон!” дастурларининг мавзуга дахлдор айрим ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 24-ноябрдаги №05-09-1874-сонли маълумотномаси). Натижада криминал адабиётнинг ижтимоий-эстетик моҳияти, унинг жамиятдаги тарбиявий ва маърифий аҳамиятини ёритувчи илмий маълумотлар асосида радиоешиттиришларнинг мазмуни бойитилди ва кенг аудиторияга илмий асосланган маълумотлар етказилди.
тадқиқотда инглиз ва ўзбек криминал адабиётининг қиёсий-типологик хусусиятлари, бадиий-услубий ўзига хослиги ҳамда миллий ва универсал жиҳатларига оид олинган илмий натижалардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ўзбек ёзувчиларининг адабий асарларини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишни таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 28-июлдаги №1193-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари электрон таълим ресурсларининг илмий-назарий асосини мустаҳкамлашга, қиёсий адабиётшунослик йўналишида янги методик ёндашувларни шакллантиришга ҳамда криминал адабиёт бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришда амалий қўлланиладиган манбалар базасини кенгайтиришга хизмат қилди.
диссертацияда криминал мавзудаги асарларда мавзу ва ғоя танлови, бадиий материал саралаш ҳамда муаллиф консепсиясининг шаклланиш қонуниятлари қиёсий асосда очиб берилди; хусусан, инглиз криминал адабиётида жиноят кўпроқ интеллектуал-конструктив сирни ечишга йўналтирилган эстетик механизм сифатида намоён бўлиши, ўзбек криминал насрида эса у ижтимоий-ахлоқий муаммо, тарбия, муҳит ва жамиятдаги носоғлом омиллар билан боғлиқ ҳолда талқин қилиниши асослаб берилган бўлиб, ушбу натижалардан ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт 2024-1-ЭЛ01-КА171-ҲЕД-000225947 (Ҳеллениc Медитерранеан Университй, Крити, Греция ва Наманган давлат чет тиллари институти, Ўзбекистон) лойиҳасининг материалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ҳеллениc Медитерранеан Университетининг 2026-йил 8-августдаги №КА171-1ПЛ0 ҲМУ/НамСИФЛ-0003-сонли маълумотномаси).