Сидиқов Қосим Абиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асаридаги фразеологизмлар таржимасининг умумфилологик муаммолари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Fil768.
Илмий маслаҳатчи: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Султанова Шохиста Мухаммаджоновна, филология фанлари доктори, профессор; Турдимов Шомирза Ғаниевич, филология фанлари доктори, профессор; Қулмаматов Дўсмамат Сатторович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида қўлланган фразеологик бирликларнинг семантик, лингвомаданий, когнитив ва поетик хусусиятларини, уларнинг инглиз ҳамда рус тилларидаги таржималарида қайта яратилиш қонуниятларини қиёсий-чоғиштирма таржимашунослик асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асаридан байтма-байт таҳлил йўли билан ажратилган фразеологиклар бирлик илк бор қадимги туркий бадиий тафаккур, ахлоқий-дидактик қараш ва лингвомаданий қадриятларни ифодаловчи яхлит семантик тизим сифатида комплекс ўрганилиб, фразеологик қатламнинг асар поетикасида безак эмас, балки ижтимоий меъёр, ахлоқий ҳукм ва маданий хотирани ифодаловчи етакчи семантик-консептуал механизм экани ҳамда уни ўзбекча табдил, Р.Денкофф ва В.Мей инглизча, С.Иванов русча таржималарида қайта яратиш стратегиялари аниқланган;
асардаги фразеологик бирликлар структур барқарорлик, семантик яхлитлик, репродуктивлик, образлилик, компонент таркиби, семантик майдон, функсионал-прагматик вазифа, таржимавий репрезентация ва доминант компонент сингари мезонлар асосида зоонимик, соматик, метафорик, диний ҳамда паремиологик гуруҳларга таснифланиб, “қўл”, “бош”, “юз”, “кўнгил”, “кўз”, “тил” каби соматизмлар етакчи қатлам экани, уларнинг туркий халқ маънавий тафаккури, давлатчилик консепсияси, ахлоқий меъёрлари ва миллий-маданий дунёқарашини ифодалашдаги лингвопоетик ҳамда аксиологик хусусиятлари асосланган;
метафорик фразеологизмларнинг консептуал-семантик асослари, образ ҳосил қилиш механизмлари ва поетик функсиялари очиб берилиб, уларнинг абстракт ахлоқий-фалсафий мазмунни аниқ поетик моделга айлантирувчи когнитив механизм сифатида Юсуф Хос Ҳожиб бадиий тафаккури ҳамда асарнинг дидактик-эстетик консепсиясини шакллантиришдаги ўрни аниқланган ва мазкур консептуал ва образли асосларни таржимада мутаносиб қайта яратиш адекватликни таъминловчи асосий мезон эканлиги очиб берилган;
“Қутадғу билиг” фразеологизмларининг ўзбекча табдил, Р.Денкофф ва В.Мей инглизча ҳамда С.Иванов русча таржималарида қайта яратилиши илк бор қиёсий-чоғиштирма, семантик-функсионал, компонент, контекстуал, лингвомаданий ва статистик таҳлилни бирлаштирган ягона методология асосида тизимли ўрганилиб, тўлиқ эквивалентлик, қисман мувофиқлик, семантик силжиш, образнинг йўқолиши ва прагматик трансформация ҳолатларининг таржимавий муқобилликни таъминлашдаги функсионал аҳамияти, Р.Денкоффда семантик аниқлик, В.Мейда функсионал-поетик мослаштириш, С.Ивановда экспрессив-риторик тикланиш устуворлиги очиб берилган;
фразеологик бирликларнинг образлилиги, миллий-маданий коннотацияси ва коммуникатив-прагматик таъсирини сақлашда эквивалент, изоҳли, тавсифий ҳамда компенсатор усулларни қўллаш қонуниятлари асосида “Қутадғу билиг” фразеологиясининг семантик-поетик ва лингвомаданий хусусиятларини ҳисобга олувчи қадимги туркий матнлар таржимасининг умумфилологик таҳлил модели ишлаб чиқилиб, у семантик ядронинг сақланиши, образли асоснинг қайта яратилиши, миллий-маданий хусусият, услубий бўёқдорлик, поетик функсия ва прагматик таъсир мезонларидан ташкил топгани, ундан қиёсий тадқиқот ва таржима сифатини баҳолашда фойдаланиш имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотининг илмий натижалари, таклиф ва тавсияларидан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилди:
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асаридаги фразеологизмлар таржимасининг умумфилологик муаммоларини ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган семантик, лингвомаданий, поетик ва прагматик мезонларга асосланган таҳлил моделидан Наманган давлат университетида бажарилган ФЗ-201912099 “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларидаги веб-сайти ва мултимедия маҳсулотларини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2026-йил 6-августдаги 4476-04-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа, изоҳли маълумотлар базаси, аудио ва видео материаллар ва инглизча шарҳларни илмий ҳамда маданий жиҳатдан адекват шаклда тайёрлаш имконияти кенгайган;
тадқиқотда ишлаб чиқилган қадимги туркий бадиий матнлар фразеологиясини қиёсий таҳлил қилиш ва таржима сифатини баҳолаш мезонлари Наманган давлат университетида бажарилган ФЗ-20190815110 “Кодекс куманикус қўлёзмасининг электрон илмий изоҳли матни ва изоҳли луғатини яратиш” амалий лойиҳасида қўлланилган (Наманган давлат университетининг 2026-йил 3-августдаги 4414-04-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа, изоҳли маълумотлар базаси ҳамда инглизча шарҳларни миллий-маданий мазмунни сақлаган ҳолда шакллантиришга эришилган;
“Қутадғу билиг”даги фразеологик бирликларнинг ўзбекча табдил, инглиз ва рус таржималаридаги тўлиқ эквивалентлик, қисман мослик, семантик силжиш, образ йўқолиши ва прагматик трансформацияга оид илмий хулосалар АИ-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2026-йил 15-майдаги 07-11-02-443-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда ишлаб чиқилган семантик, лингвомаданий ва прагматик таҳлил мезонлари она тили бўйича тест топшириқларини шакллантириш жараёнига татбиқ этилган;
Фразеологик бирликларнинг инглиз ва рус таржималарида қайта яратилишига доир қиёсий хулосалардан Наманган давлат чет тиллари институтида 2025–2026-йилларда амалга оширилган ЭРАСМУС+ “Прожеcт н. 2024-1-ИТ02-КА171-ҲЕД-000209878 бетwеен Писа Университй анд Наманган Стате Институте оф Фореигн ЛангуаГЭС” лойиҳасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 6-августдаги КА171-УНИПИ/НамСИФЛ-0069-сон маълумотномаси). Натижада қадимги туркий ёзма ёдгорликлар фразеологиясини қиёсий ўрганиш, таржимашунослик амалиёти ва халқаро академик ҳамкорликка оид ўқув-илмий материаллар такомиллаштирилган;
“Қутадғу билиг” фразеологиясининг семантик тизими, зоонимик, соматик, метафорик, диний ва паремиологик бирликларнинг лингвопоетик ҳамда аксиологик хусусиятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Адабий жараён” кўрсатувларининг мазмуни ва ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 10-сентябрдаги 05-09-1511-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоп мазмуни бойитилиб, “Қутадғу билиг”нинг лингвомаданий ва маънавий қадриятларини кенг жамоатчиликка етказиш имконияти оширилган.