Нортоева Ўғилой Махаматалиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек адиблари асарлари таржимасида миллий-маданий колоритни қайта яратиш тамойиллари (Ж.Остиннинг “Андиша ва ғурур” ва А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3176.
Илмий раҳбар: Воситов Волижон Абдувахобович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти. 
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02. 
Расмий оппонентлар: Султанова Шохиста Мухаммаджоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Дилдора Зумрадбековна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган чет тиллари институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек адабий асарларини таржима қилиш жараёнида миллий-маданий колоритни қайта яратишнинг беш тамойилини (муаллиф услубига содиқлик, стилистик воситалардан бохабарлик, тарихий-маданий аниқлик, такрорийликдан қочиш, миллий-маданий кодларни сақлаб қолиш) ишлаб чиқиш ва уларнинг аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Инглиз адабий асарларининг шу давргача ўзбек тилида ўгирилган ва ўзбек адиблари ижод маҳсулларидан инглиз тилига таржима қилинган намуналарида акс этган миллий колорит элементларининг ўзаро мувофиқлик даражалари лингвокултурологик томонлама ўрганилган ва қиёсий, чоғиштирма, лексик ва статистик планда асосланган;
Жейн Остиннинг “Андиша ва ғурур” асари аслияти ҳамда ўзбек тилига таржимасида миллий-маданий колоритнинг ифодаси ўзаро қиёсий ва чоғиштирма планда таққосланган, таржимада миллий-маданий ўзига хосликнинг сақлаб қолинганлик даражаси статистик жиҳатдан ўрганилган, бунда лексик, семантик, прагматик, маданий ўхшашликлар ва тафовутлар мавжудлиги исботланган;
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи ва инглиз тилига таржимасида берилган миллий-маданий колоритнинг ўзаро лингвомаданий мувофиқлик даражаси илмий, таҳлилий ва статистик жиҳатдан далилланган;
Юқорида ўрганилган материаллар асосида чиқарилган хулосалар натижаси ўлароқ, инглиз ва ўзбек адиблари асарлари таржимасида миллий-маданий колоритни қайта яратишнинг 5 та (муаллиф услубига содиқлик, стилистик воситалардан бохабарлик, тарихий-маданий аниқлик, такрорийликдан қочиш, миллий-маданий кодларни сақлаб қолиш) тамойили ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия, ишланма ва тамойиллар асосида:
инглиз ва ўзбек адибларининг шу кунгача яратилган асарларидан айримларининг ўзбек ва инглиз тилларига таржималари чуқур таҳлил қилиниб, мазкур изланишлар асосида чиқарилган хулосалар, таржима методлари ва бадиий таржимонларнинг тажрибаларига таянилиб ишлаб чиқилган янги тамойилларининг илмий натижаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 5-июндаги № 01/4-2328-сон маълумотномаси). Натижада бадиий таржимада миллийликни сақлаш учун зарур бўлган тамойилларга асосланган маълумотлар базаси шакллантирилди. Бу эса ўзбек тилининг морфологик анализатори ва таржима алгоритмларининг аниқлигини оширишга олиб келди.
Жейн Остиннинг “Андиша ва ғурур” романи асл нусхаси ва унинг ўзбек тилига таржимасида миллий-маданий колоритнинг ифодаси қиёсий планда чуқур ўрганилган, бунда аниқланган ўхшашликлар ва тафовутларнинг хусусиятлари тадқиқотининг амалий таҳлили асосида янги ечимлар, ишлаб чиқилган таклифлардан ва илмий натижалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023- йилларда бажарилган ПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил “27” октябрдаги № 04/1-5162-сонли маълумотномас). Натижада инглиз адиблари асарлари таржимасида миллий-маданий ўзига хосликнинг сақланганлик даражасини ўрганиш орқали олинган хулосалар лоюҳа учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
ўзбек адиблари асарларида миллий-маданий колоритни, урф-одатларни ва қадриятларни ифодаловчи элементларнинг ифодаланиши ва уларнинг инглиз тилига таржимада қайта яратилиш муаммолари ва ечимлари каби илмий натижалар ва материаллардан Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-йил 1-июндан 2025-йил 31-майгача бажарилиши моʻлжалланган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (ЎзДЖТУнинг 2025-йил 3-ноябрдаги 11-25/142-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформанинг яратилиши жараёнида диссертация ишида келтирилган ўзбек адиблари асарлари таржимасида миллий-маданий колоритни қайта яратиш масаласи ва методларига оид илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
Ж.Остиннинг “Андиша ва ғурур” ва А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарлари мисолида олиб борилган қиёсий таҳлиллар асосида ҳар икки асарда берилган миллий-маданий элементларнинг таълимий аҳамияти ўрганилди, ҳамда фойдаланувчилар танловига мос таржима усуллари, транскрипсия ва транслитерациядан фойдаланиш шартлари яратилиб, мазкур изланишлар натижаси ва материалларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (ТошДЎТАУнинг 2025-йил 9-октябрдаги № 01/4-4794-сон маълумотномаси. Натижада инглиз ва ўзбек адабий асарларини лингвокултурологик нуқтайи назардан тизимли таҳлил қилиш орқали ишлаб чиқилган 5 та принципи орқали маълумотлар бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish