Мадумарова Зиёда Латибовнанинг    
филология фанлари  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли дискурсларда перлокуция”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Fil193.
Илмий раҳбар:  Шахобитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмиржон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Бахриддинова Башоратхон Мадиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Умарова Наргизахон Рустамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек тилида турли дискурсларда перлокуция ҳодисасининг психолингвистик, лингвомаданий, прагмалингвистик  ва социолингвистик  хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
   ўзбек тилшунослигида перлокуциянинг шахсий (персонал) перлокуция, институционал перлокуция, контакт ва дистант перлокуция, перлокутив таъсир, перлокутив натижа, тиббий перлокуция, ижтимоий-сиёсий перлокуция, туризм перлокуцияси  каби турлари аниқланган ва илмий тавсифланган;
  нутқий фаолият узви сифатида шаклланадиган перлокуция ҳодисасининг психолингвистик аспектда ҳис-туйғу, идрок, хотира, сезги, диққат, тафаккур, хаёл каби психик жараёнларга, лингвомаданий аспектда маданий норма ва қадриятлар, мулоқот хулқи, новербал мулоқотнинг маданий менталитетга хос хусусиятларига, прагмалингвистик аспектда  нутқий фаолият тизимининг ўзаро таъсир хусусиятлари, дискурсив вазият билан, социолингвистик аспектда ижтимоий муносабатлар, ижтимоий динамика билан боғлиқлиги тавсифланган; 
           адресант нутқига нисбатан адресат реакциясидек мураккаб ва кўп қиррали ҳодисанинг юзага келиш сабаблари, шакллари ва оқибатлари қайтарзда кечишига ишонч, қадриятларга муносабат, эҳтиёж, олдинги тажриба натижаси, контекстга тегишли нутқий вазият каби турли омиллар: адресатнинг адресантга ишончи, ишонч асосида адресантнинг обрўси, тажрибаси, самимийлиги ёки улар ўртасидаги муносабатлар туриши, аксинча, ишончсизлик, шубҳа ёки душманлик кабиларда перлокуция, салбий реакцияга олиб келиши мисоллар билан далилланган;
          юқори контекстли маданият белгилари сифатида муносабатларга  эътибор бериш, ишонч ва ўзаро тушунишнинг муҳимлиги, билвосита мулоқот услубининг устунлиги, новербал воситаларнинг таҳрирлангани, мулоқот мазмунининг контекстга боғлиқлиги, мулоқот жараёнида сабр-тоқат ва дипломатия талаб этилиши, инсоннинг ўзи ёки бошқаларнинг обрўсига путур етказишдан сақланиш, уларни ноқулай аҳволга солиб қўймаслик; қуйи контекстли маданиятда эса аниқлик ва фикрни оддий, тўғридан-тўғри ифодалаш, сўзнинг аниқ – ўз маънода қўлланиши, ёзма ва оғзаки мулоқотда аниқ кўрсатмалар бериш, шахсий муносабатларга эътибор қаратмаслик, вақтни қадрлаш, очиқлик ва шаффофлик, рационаллик аниқланган;
ўзбек тилида  перлокуциянинг ижтимоий-сиёсий, суд-ҳуқуқ, тиббий, оилавий, оилавий, туризм, оилавий, реклама, ОАВ дискурсларига оид адресант ва адресат позицияси, контакт ва  дистант перлокуция, когнитив жараёнлар,  нутқнинг табиий оқими ва  интонацияси каби лингвистик ҳамда макон, вақт, мулоқот вазияти, турли ижтимоий, маданий, сиёсий ва психологик омиллар билан узвий боғлиқлиги, шунингдек, паралингвистик воситалар сўзловчи позициясида ифода узви сифатида, тингловчи позициясида эса перлокутив натижа элементи сифатида ҳаракат қилиши;  аудиовизуал воситалар (эмодзи, гиф, инфографика, овозли ёзув, видеотасвир) перлокутив таъсирни кучайтиришга хизмат қилиши каби экстралингвистик хусусиятлари илмий-амалий жиҳатдан тавсифланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотининг илмий натижалари, таклиф ва тавсияларидан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилди:
жаҳон тилшунослигида прагмалингвистика масалалари тадқиқининг кучайиши натижасида нутқий акт назарияси ҳар томонлама чуқур таҳлил қилинаётганлиги,   дискурс тушунчасининг доираси кенгайиб, турли дискурслар кесимида нутқий таъсир муаммосининг лингвистик ва экстралингвистик  омиллар уйғунлигига боғлиқлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Олий Мажлис Сенатининг Мудофа ва хавфсизлик масалалари қо'митаси аъзолари фуқаролар мурожаатлари, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда, фуқароларни психологик жиҳатларини ўрганишда, эркак ва аёлларнинг фикрлаш тарзини, таъсирчанликни ошириш, ва самарали етиб боришини таъминлашда фойдаланилган (Олий Мажлис Сенатининг Мудофа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2024-йил 13-ноябрдаги  42-сон маълумотномаси). Натижада прагматика ва социопрагматикага доир изланишларда фойдаланиш мумкин ҳамда тадқиқ этилаётган масаланинг кейинчалик янада чуқурроқ ўрганилишини назарий ва амалий жиҳатидан аҳамиятга эга бўлиб, келгусида нутқ маданияти, риторика, грамматика, стилистика, социология йўналишларида фойдаланиш мумкинлиги асосланганлиги таъминланган;
перлокуциянинг психолингвистик, прагмалингвистик, лингвомаданий ва социолингвистик аспектлари нутқий акт назарияси доирасида муҳим аҳамиятга эга эканлиги, тилнинг ҳиссий, ижтимоий, маданий таъсири инсон онги, хулқ-атвори ва мулоқот стратегияларига бевосита таъсир кўрсатиши, перлокутив таъсир орқали сўзловчи маълумот етказиш билан бирга тингловчининг эмоционал ҳолати, муносабати ва фаолиятини ҳам ўзгартириши мумкин бўлган ижтимоий-психологик феномен сифатида  намоён бўлиши хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 13-мартдаги 05-39-246-сон маълумотномаси). Хусусан, тадқиқотда юқори контекстли маданият белгилари сифатида муносабатларга эътибор бериш, ишонч ва ўзаро тушунишнинг муҳимлиги каби жиҳатларига эътибор берилган. Натижада, дастурларнинг илмий, риторик савияси ортган ҳамда қуйи контекстли маданиятда эса аниқлик ва фикрни оддий, тўғридан-тўғри ифодалаш, сўзнинг аниқ – ўз маънода қўлланиши, ёзма ва оғзаки мулоқотда аниқ кўрсатмалар бериш, шахсий муносабатларга эътибор қаратмаслик, вақтни қадрлаш, очиқлик ва шаффофлик, расионаллик аниқланган;
дискурс атамаси, кенг маънода, муайян ижтимоий доирага тегишли нутқий ифодаларнинг умумлашма табиатини белгилаш учун қўлланилаётгани, шу маънода, илмий, ОАВ, сиёсий, диний, педагогик, тиббий, ҳарбий, юридик, дипломатик, бизнес, реклама, спорт дискурси каби турларнинг ҳар бири доирасида муайян лисоний (грамматик, лексик, фразеологик) ва нолисоний белгилар, тил бирликларини қўллаш меъёрлари, социолектга хосланган тил бирликларидан фойдаланиш усуллари амал қилиши ҳақидаги илмий далиллардан Андижон давлат университетида бажарилган “№ ИЛ-402104213. Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2026-йил 9-февралдаги 39-04-17-сон маълумотномаси). Натижада нутқ актлари тавсифида қўлланилувчи айрим бирликларининг ўзига хосликлари очиб берилган;
гапирувчининг ишончлилиги ва обрўси, нутқий маҳорат ва услуб, аудиторияни тушуниш ва ҳис қилиш   омиллари нутқ орқали эришиладиган натижани амалга оширувчи лисоний шахснинг перлокуцияга таъсирини белгилаши аниқланган илмий далиллардан Андижон давлат университетида бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги  лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2026-йил 9-февралдаги 39-04-16-сон маълумотномаси). Натижада лисоний маданиятни таъминлашга оид методология янги назарий қарашлар  билан  бойитилган. Медиатаъсирнинг кун сайин ривожланиб бораётганлиги унинг таъсир механизмларини билиш, замонавий параметрларини тушуниш заруратини келтириб чиқарганлиги, бу эса жамият ривожига ва ҳар бир шахснинг ахборот маконида онгли равишда ҳаракат қилишига ёрдам бериши, медиамулоқотда перлокуция жараёни эмоционал таъсир ва ахборот таъсири йўналишларида кечиши,  виртуал мулоқотнинг ўзига хос хусусиятларининг перлокутив актга таъсири ҳамда сўзловчининг нутқи қандай таъсир этишига кўра қизиқиш, ҳаяжон, хурсандлик, ғазаб, уят,  ғурурланиш, жирканиш, нафрат, айбдорлик, қўрқув  каби ҳис-туйғуларнинг табиатига мувофиқ равишда перлокуциянинг вербал/новербал, эксплицит/имплицит ифодалари  юзага келиши ҳақидаги илмий далиллардан  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хожалиги масалалари қўмитаси аъзолари тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда, тасирчанликни оширишда узатилаётган ахборотнинг тингловчига то'лақонли ва самарали етиб боришини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Қонунчилик Палатасининг Аграр ва сув хожалиги масалалари қўмитасининг  2026-йил 3-март 04/1-09-148 сонли маълумотномаси). Натижада тилнинг перлокуция актида қўлланувчи айрим бирликларининг ўзига хослиги очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish