Алланбаев Рудакий Оринбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ мусиқали драма санъатининг тарихий илдизлари, анъана ва замонавий тенденсиялари”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/San375.
Илмий раҳбар: Ризаев Аманулла Зуфарович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01. 
Расмий оппонентлар: Қодирова Сарвиноз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Исмоилов Анвар Хамдамович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ мусиқали драма санъатининг тарихий шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини, миллий анъана ва замонавий тенденсияларини оърганиш, таҳлил қилиш, уларнинг оъзаро алоқадорлигини асослаш ҳамда истиқболларини белгилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ мусиқали драмаси ХХ аср бошларида этник маданият, фолклор, анъанавий мусиқа ва қоъшиқчилик санъати таъсирида оригинал санъат тури сифатида юзага келганлиги аниқланган; 
ХХ аср оърталарига келиб мусиқали драма санъатининг қорақалпоқ адабиёти, хусусан драматургиясининг бадиий-саҳнавий анъаналарни сақлаган ҳолда мавзу ва жанр нуқтайи назаридан ривожланиб, саҳналаштириш жараёнларида коъпроқ хатти-ҳаракат, пластик ва мусиқий ечимга урғу бериш каби янги замонавий тенденсиялар билан бойиб, оммалашиб борганлиги исботланган; 
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бастакорлик, композиторлик, режиссура ва ижрочилик санъатининг ривожланиб бориши билан қорақалпоқ мусиқали драмасида ёрқин замонавий миллий колорит акс этган драматургик манба, оригинал саҳнавий талқин, мусиқа, вокал ҳамда рақс ижрочилик маҳоратининг такомиллашуви ва профессионлашуви юзага келганлиги далилланган;
ХХИ аср қорақалпоқ миллий мусиқали драма санъатининг жаҳон  мусиқий театр санъати билан интеграциялашуви, замонавий аудио, визуал,  проексион, лазер ва ёритиш тизимлари каби инновацион саҳна технологияларининг жорий қилиниши, шунингдек,  интерактив, механик ва технологик трансформацион жараёнларнинг таъсири  натижасида янги шакл ва мазмундаги қорақалпоқ опера ва балет санъатининг майдонга чиққанлиги далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ мусиқали драма санъатининг тарихий илдизлари, анъана ва замонавий тенденсияларига оид тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ мусиқали драмаси ХХ аср бошларида этник маданият, фолклор, анъанавий мусиқа ва қоъшиқчилик санъати таъсирида оригинал санъат тури сифатида юзага келганлиги аниқланганлигини асословчи илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигида оътказилган ижодий семинарларда ёш ижодкорларнинг бадиий маҳоратини оширишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 27-октябрдаги 7-03/2278-сон маълумотномаси). Натижада, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ва Қорақалпоқ давлат қоъғирчоқ театрида олиб борилаётган ижодий жараёнлар, репертуар яратиш, спектакллардаги мусиқий-саҳнавий усуллар, актёрлик, режиссура, ссенография санъати ривожига хизмат қилган;
ХХ аср оърталарига келиб мусиқали драма санъатининг қорақалпоқ адабиёти, хусусан драматургиясининг бадиий-саҳнавий анъаналарни сақлаган ҳолда мавзу ва жанр нуқтайи назаридан ривожланиб, саҳналаштириш жараёнларида коъпроқ хатти-ҳаракат, пластик ва мусиқий ечимга урғу бериш каби янги замонавий тенденсиялар билан бойиб, оммалашиб борганлиги исботланган ёндашув асосида Оъзбекистон Республикаси Олий таълим таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги Оъзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг “Санъатшунослик” таълим йоъналиши талабалари учун тайёрланган “Қорақалпоқ театр тарихи”, “Актёрлик маҳорати” фанларидан оъқув адабиётлар яратишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 27-октябрдаги АА-03/3186-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг қорақалпоқ театр тарихи, режиссёрлик санъати, актёрлик маҳорати соҳаларида асосли манбаларга эга боълишларига хизмат қилган;
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бастакорлик, композиторлик, режиссура ва ижрочилик санъатининг ривожланиб бориши билан қорақалпоқ мусиқали драмасида ёрқин замонавий миллий колорит акс этган драматургик манба, оригинал саҳнавий талқин, мусиқа, вокал ҳамда рақс ижрочилик маҳоратининг такомиллашуви ва профессионлашуви юзага келганлиги далилланган илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг “Ассалаwма áлейкум, Қарақалпақстан”, “Хабар баǵдарламасı”, “Саз-сáwбет кешеси” каби коърсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2025-йил 27-октябрдаги 05-22/585-сон маълумотномаси). Натижада, телерадиокомпания коърсатув-эшиттиришларида, хусусан, театр, мусиқа ва маданий меросни тарғиб қилувчи теледастурларнинг ғоявий-тематик салмоғининг кенгайишига хизмат қилган;
ХХИ аср қорақалпоқ миллий мусиқали драма санъатининг жаҳон  мусиқий театр санъати билан интеграциялашуви, замонавий аудио, визуал,  проексион, лазер ва ёритиш тизимлари каби инновацион саҳна технологияларининг жорий қилиниши, шунингдек,  интерактив, механик ва технологик трансформацион жараёнларнинг таъсири  натижасида янги шакл ва мазмундаги қорақалпоқ опера ва балет санъатининг майдонга чиққанлиги далилланган илмий хулоса ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги давлат театрлари ижодий фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил  27-октябрдаги 7-03/2278-сон маълумотномаси). Натижада, театрлар репертуарлари ғоявий, дадиий-эстетик жиҳатдан такамиллашиб, замонавий тенденсиялар татбиқ этилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish