Палванова Наргиза Абдумуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адабий таълим жараёнида лингвопоетик таҳлилдан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (олий таълимнинг санъат ва маданият йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8745.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тўрабоева Муқаддас Ёқубжоновна педагогика фанлари доктори, доцент; Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади санъат ва маданият йўналиши талабаларга адабий таълимда бадиий матн мазмунини англашга доир лингвопоетик таҳлил усулидан фойдаланишнинг илмий-методик асосини такомиллаштириш, адабиёт таълимида мазкур таҳлил усулинингнинг ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
санъат ва маданият йўналиши талабаларининг бадиий асар мазмунини англаш ҳамда сўз маъноларини контекстуал ва функсионал-семантик жиҳатдан идрок этиш компетенсиясини ривожлантиришнинг лингводидактик ва методик асослари лингвопоетик таҳлил методининг дидактик имкониятлари, педагогик шарт-шароитлари ва методик механизмларини ўзаро интеграциялаш ҳамда адабий таълим мазмунига тизимли татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
санъат ва маданият йўналишида адабий таълим мазмунини модернизация қилиш методикаси “лингвопоетика”, “лингвопоетик таҳлил”, “лингвопоетик усул” тушунчаларининг дидактик-методик мазмунини компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ва фаолиятга асосланган ёндашувлар билан уйғунлаштириш, уларнинг функсионал вазифалари, ўзаро методик алоқадорлиги ҳамда таълим жараёнида қўлланиш механизмларини тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
санъат ва маданият йўналиши талабаларида лингвопоетик таҳлил компетенсиясини шакллантиришга йўналтирилган мустақил таълим ва дидактик топшириқлар тизими мазмуний, жараёнли ва натижавий компонентларни ўзаро интеграциялаш, бадиий матнни лингвопоетик таҳлил қилиш кўникмаларини репродуктив, продуктив ва ижодий босқичларда изчил ривожлантирувчи топшириқлар мажмуасини методик шартлар, педагогик технологиялар, дидактик воситалар ҳамда таълим стратегиялари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
лингвопоетик таҳлил асосида санъат ва маданият йўналиши талабаларининг бадиий матнни семантик, контекстуал, услубий ва эстетик жиҳатдан идрок этиш кўникмаларини ривожлантириш методикаси диагностик мезон, даража ва индикаторлар асосида тажриба-синовдан ўтказилиб, унинг самарадорлиги педагогик мониторинг, қиёсий таҳлил ҳамда математик-статистик қайта ишлаш натижалари орқали илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Санъат ва маданият йўналиши талабаларига адабиёт фанини ўқитишда лингвопоетик таҳлилга асосланган мустақил таълим топшириқларидан фойдаланиш методикасига доир олинган илмий натижалар асосида: 
санъат ва маданият йўналиши талабаларининг бадиий асар мазмунини англаш ҳамда сўз маъноларини контекстуал ва функсионал-семантик жиҳатдан идрок этиш компетенсиясини ривожлантиришнинг лингводидактик ва методик асослари лингвопоетик таҳлил методининг дидактик имкониятлари, педагогик шарт-шароитлари ва методик механизмларини ўзаро интеграциялаш ҳамда адабий таълим мазмунига тизимли татбиқ этиш асосида такомиллаштиришга илмий асослардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” инновацион амалий лойиҳасида ўқув топшириқлар қисмини бажаришда қўлланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 13-январ, 04/1-196-сонли маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг адабиёт ўқитиш жараёнини самарали ташкил этишларига доир индивидуал, касбий ва шахсий компетентлилиги ортишига эришилган;
санъат ва маданият йўналишида адабий таълим мазмунини модернизация қилиш методикаси “лингвопоетика”, “лингвопоетик таҳлил”, “лингвопоетик усул” тушунчаларининг дидактик-методик мазмунини компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ва фаолиятга асосланган ёндашувлар билан уйғунлаштириш, уларнинг функсионал вазифалари, ўзаро методик алоқадорлиги ҳамда таълим жараёнида қўлланиш механизмларини тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилганлиги тадқиқотнинг амалий натижадорлигини янада оширган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2026-йил 3-февралдаги 11-05-614/04-сон маълумотномаси). Натижада бадиий асарни лингвопоетик таҳлил қилиш орқали санъат ва маданият йўналиши талабаларини ўқиб тушунишга ўргатиш йўллари такомиллаштирилган;
санъат ва маданият йўналиши талабаларида лингвопоетик таҳлил компетенсиясини шакллантиришга йўналтирилган мустақил таълим ва дидактик топшириқлар тизими мазмуний, жараёнли ва натижавий компонентларни ўзаро интеграциялаш, бадиий матнни лингвопоетик таҳлил қилиш кўникмаларини репродуктив, продуктив ва ижодий босқичларда изчил ривожлантирувчи топшириқлар мажмуасини методик шартлар, педагогик технологиялар, дидактик воситалар ҳамда таълим стратегиялари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришда доир тадқиқот натижаларидан олий таълим тизимида  “Ўзбек адабиёти”, “Болалар адабиёти”  фанларини ўқитиш мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2026-йил 3-февралдаги 11-05-614/04-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида мутахассислик фанларини ўқитишнинг самарадорлиги ортган, адабий таълим мазмуни замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
лингвопоетик таҳлил асосида санъат ва маданият йўналиши талабаларининг бадиий матнни семантик, контекстуал, услубий ва эстетик жиҳатдан идрок этиш кўникмаларини ривожлантириш методикаси диагностик мезон, даража ва индикаторлар асосида тажриба-синовдан ўтказилиб, унинг самарадорлиги педагогик мониторинг, қиёсий таҳлил ҳамда математик-статистик қайта ишлаш натижалари орқали илмий жиҳатдан асослашга доир таклиф ва хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанининг лингвопоетик таҳлил усули асосида бадиий матнни англашга доир билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш қисмини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 13-январ, 04/1-197-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг бадиий матнларни лингвопоетик таҳлил қилиш орқали ўқиб тушунишга ўргатиш қисми бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish