Ганийев Саламат Турсунбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Тарих ўқитиш орқали талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4 PhD/Ped4101.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Отегенов Ҳакимбай Мақсетбаевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тлеубергенова Навбахор Абдукаримовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўқитиш жараёни орқали талабаларнинг мустақил ишлаш ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион методикани ишлаб чиқиш ҳамда унинг самарадорлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўқитиш орқали талабаларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган инновацион методика ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги илмий-тадқиқот натижалари асосида далилланган;
талабаларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиришга оид ўқув материалларини такомиллаштириш имкониятлари прагматик, компетенсиявий ва тизимли ёндашувларга асосланган ҳолда таҳлилий, ахборий ва фаолиятли босқичлар алгоритмини оптималлаштириш орқали асосланган;
Мустақил таълим жараёнида мантиқий фикрлашни ривожлантириш орқали талабаларда “изланувчанлик” ва “мустақил фаолият юритиш” кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик модел такомиллаштирилиб, унинг структуравий компонентлари (маълумотни қидириш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш, солиштириш ва хулоса чиқариш) аудитория ва аудиториядан ташқари машгʻулотларда ижтимоий аҳамиятга эга фаолиятни босқичма-босқич ташкил этиш орқали оптималлаштирилган;
Олий таълим тизимида тарих фанларини ўқитиш орқали талабаларни мустақил ишлашга ўргатишга доир илмий-методик тавсиялар фаолиятли, фронтал, колоборатив ва креатив фикрлаш мезонлари асосида параллел равишда ўқитиш методларининг мувофиқлигига устуворлик бериш орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Тарих ўқитиш орқали ўқувчиларда мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикаси мавзусидаги тадқиқот натижалари умумий ўрта таълим тизимида тарих ўқитиш жараёнига татбиқ этилади:
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўқитиш орқали талабаларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган инновацион тарихий воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилиш, мустақил хулоса чиқариш, мантиқий фикрлаш ва тарихий билимларни амалиётда қўллаш кўникмаларини ривожлантириш методикасидан Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 11-июндаги 11-05-3782-04-сонли маълумотномаси). Натижада талаба-ёшларнинг билимини, тасаввурларини, қизиқишларини бойитишга хизмат қилиши, дунё нигоҳидаги музей ва тарихий муҳим маълумотлар асосига олиб борилган аудитория дарслари ва уларга ишлаб чиқилган ноан'анавий ўқув топшириқлари тизими талабаларнинг ўқиш саводхонлигини оширишга хизмат қилган;
мустақил ишлашни ўргатишга доир ўқув материалларини такомиллаштириш имкониятлари прагматик, компетенсиявий ва тизимли ёндашувларга устуворлик бериш асосида таҳлилий, ахборий, фаолиятли босқичларининг алгоритмини такомиллаштириш орқали ишлаб чиқилганлиги ҳамда мустақил таълим жараёнида мантиқий фикрлашни ўргатиш орқали талабаларда “изланувчанлик”, “мустақил фаолият юритиш” кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик модели структуравий компонентларининг (маълумотни қидириб топиш, таҳлил қилиш, маълумотлар билан қайта ишлаш, солиштириш, хулоса қилиш) аудиторияда ва аудиториядан ташқари машғулотларда ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва хулосалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпог'истон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли "Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйг'унлиги асосида ма'навий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари" мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпог'истон филиалининг 2025-йил 21-апрелдаги 75 сонли маълумотномаси). Натижада тарих ўқитиш методикаси ўқув топшириқлари орқали такомиллаштирилган.
олий таълим тизимида тарих фанларини ўқитиш орқали талабаларни мустақил ишлашга ўргатишга доир илмий-методик тавсиялар фаолиятли, фронтал, колоборатив ва креатив фикрлаш мезонлари асосида параллел равишда ўқитиш методларининг мувофиқлигига устуворлик беришга оид таклиф ва хулосалардан Қорақалпог'истон телерадиоканалининг "Жаслар wақтı" эшиттиришида ва ко'рсатувларининг тарихий мавзуларпи кенг оммага етказишда фойдаланилган (Қорақалпогʻистон Республикаси телерадиоканали ДМнинг 2025-йил 28-апрелдаги 05-22-253-сонли маълумотномаси). Натижасида о'қувчиларнинг тарихий тафаккурини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, тарихий манбаларни таҳлил қилиш ҳамда мустақил хулоса чиқариш каби ко'никмалари шаклланган.