Шералиева Нодирахон Абдувохид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Газета дискурсида гендер муаммосининг тил меъёрларига таъсири (лингвокултурологик таҳлил)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5951.
Илмий раҳбар: Эргашев Мухаммаджон Рахмонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳайёхон Каримовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Султанова Шохиста Мухаммаджановна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади газета дискурсида гендер муаммосининг тил меъёрларига таъсирини ўзбек, инглиз ва рус тиллари мисолида лингвокултурологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий газета дискурсида гендер муаммосининг тилларнинг типологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тил меъёрларига таъсири ўзбек ва инглиз тилларидаги материаллари асосида лингвокултурологик жиҳатдан очиб берилган;
гендер стереотипларининг газета матнидаги лексик-семантик ва стилистик ифодаларининг лингвокултурологик хусусиятлари, яъни ўзбек матбуотида стереотиплар кўпроқ оилавий-маиший ва ахлоқий тушунчалар (масалан, “оила чироғи”, “ўзбек аёлига хос ибо”) атрофида шаклланса, инглиз газеталарида ижтимоий статус, профессионал компетенсия ва индивидуализмни ифодаловчи лексик-семантик бирликлар устуворлик қилиши далилланган;
ўзбек тилшунослигида гендер муаммосининг тил меъёрлари билан алоқадорлиги, расмий-идоравий услубда хотин-қизлар мақомини ифодалашда лисоний тежамкорлик ва аниқлик тамойилларининг ўзгариши, публицистик услубда эса анъанавий лисоний андозалардан воз кечилиб, инклюзивликка интилиш тенденсиялари борлиги илмий жиҳатдан янги илмий хулосалар асосланган;
ҳар икки тилдаги газета дискурсида гендерга оид “она”, “уй”, “меҳнат”, “раҳбар” каби маданий кодларнинг таҳлили, уларнинг чуқур миллий-маданий илдизларга эга эканлиги, ўзбек тилида бу кодлар кўпроқ социомаданий қадриятлар ва менталитет билан боғлиқ бўлса, инглиз тилидаги ижтимоий ва демократик институтлар таъсирида шаклланганлиги, ҳар бир тилнинг ўзига хос “гендер манзараси” газета дискурсидаги лисоний бирликлар, рамзий маънолар ва миллий менталитетнинг узвий боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Газета дискурсида гендер муаммосининг тил меъёрларига таъсирини аниқлашга қаратилган мазкур диссертация иши натижалари асосида:
замонавий газета дискурсида гендер муаммосининг тилларнинг типологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тил меъёрларига таъсири ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги материаллари асосида лингвокултурологик жиҳатдан очиб берилганлиги, гендер стереотипларининг газета матнидаги лексик-семантик ва стилистик ифодаларининг лингвокултурологик хусусиятлари, яъни ўзбек матбуотида стереотиплар кўпроқ оилавий-маиший ва ахлоқий тушунчалар (масалан, “оила чироғи”, “ўзбек аёлига хос ибо”) атрофида шаклланса, инглиз ва рус газеталарида ижтимоий статус, профессионал компетенсия ва индивидуализмни ифодаловчи лексик-семантик бирликлар устуворлик қилиши далилланганлигига доир илмий натижа ва хулосаларидан 2022-2023-йиллар “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўплами яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилди (Ўзбекистон давлат хореография академияси 2025-йил 12-мартдаги 1/04-197-сонли маълумотномаси). Натижада, газета гендер дискурси терминологияси асосида ўзбек тилида соҳа терминларини унификациялашда ва халқаро стандартлар асосида меъёрлаштиришнинг йўллари ҳамда лексикография соҳасида гендер терминлар системасини шакллантиришнинг электрон луғатлар тузишда аҳамиятли жиҳатлари далилланган;
ўзбек тилшунослигида гендер муаммосининг тил меъёрлари билан алоқадорлиги, расмий-идоравий услубда хотин-қизлар мақомини ифодалашда лисоний тежамкорлик ва аниқлик тамойилларининг ўзгариши, публицистик услубда эса анъанавий лисоний андозалардан воз кечилиб, инклюзивликка интилиш тенденсиялари борлиги илмий жиҳатдан янги илмий хулосалар асосланганлигига доир диссертация натижалари ва материалларидан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли “ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат университети 2025-йил 30-октябрдаги 131-сонли маълумотномаси). Натижада келтирилган далиллар, назарий фикр-мулоҳазалардан гендер стереотипларининг газета матнидаги лексик-семантик ва стилистик ифодалари далилланган; ўзбек тилшунослигида гендер муаммосининг тил меъёрлари билан алоқадорлиги бўйича янги илмий хулосалар асосланганлиги борасида тавсиялар шакллантирилган;
ҳар уч тилдаги газета дискурсида гендерга оид “она”, “уй”, “меҳнат”, “раҳбар” каби маданий кодларнинг таҳлили, уларнинг чуқур миллий-маданий илдизларга эга эканлиги, ўзбек тилида бу кодлар кўпроқ социомаданий қадриятлар ва менталитет билан боғлиқ бўлса, инглиз ва рус тилларида ижтимоий ва демократик институтлар таъсирида шаклланганлиги, ҳар бир тилнинг ўзига хос “гендер манзараси” газета дискурсидаги лисоний бирликлар, рамзий маънолар ва миллий менталитетнинг узвий боғлиқлиги исботланганлигига доир хулоса ва таклифлардан 2022-2023-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда газета гендер дискурсида инсон ҳуқуқларига оид термин ва тушунчаларни консептуаллаштириш ва категориялаштиришда фрейм, прототип, метафорали идеаллашган когнитив моделлар, табиий семантик метатил каби семантик категорияларининг амалий лингвистикага татбиғининг ижтимоий аҳамияти муҳим эканлиги билан боғлиқ илмий хулосаларидан фойдаланилди (ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 5-мартдаги 26-36-963-сонли маълумотномаси). Натижада, 2022-2023-йилларда мазкур телерадиоканал материаллари илмий ва амалий жиҳатдан бойитилган, мазмунан мукаммаллашуви таъминланган.