Камилов Джамшид Юлдашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг кўп омилли овқатланишини гигиеник таҳлили», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4515.
Илмий раҳбар: Азизова Феруза Лютпиллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Норматова Шахноза Анваровна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк унверситети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг овқатланиш ҳолатини кўп омилли ёндашув асосида гигиеник баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг саломатлик ҳолати, меҳнат шароити ва ишлаб чиқариш муҳитидаги хавф омиллари комплекс баҳоланиб, зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини эрта аниқлашда овқатланиш ҳолати, ёш ва жинсий хусусиятларнинг аҳамияти асосланган;
полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари овқатланиш рациони таркибида юқори хавф гуруҳига кирувчи олий навли ун маҳсулотлари, ош тузи, моносахаридлар ҳамда шакар қўшилган қаҳванинг (меъёрдан 3,6–6,8 баробаргача) ортиқ истеъмол қилиниши аниқланган;
полимер ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари рационида ўртача хавф гуруҳига мансуб гўшт, балиқ ва сут маҳсулотлари, шунингдек жавдар нони, дуккакли маҳсулотлар (ловия, нўхат, мош) ҳамда ёрмаларнинг меъёрдан камлиги аниқланиб, бу ҳолат зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирида аллергик ҳолатлар ва касб касалликлари ривожланиши хавфини оширишда аҳамиятли эканлиги исботланган;
ишчилар овқатланиш рационини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан бойитишга асосланган, саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш ва касб касалликларининг олдини олишга қаратилган ишлаб чиқилган алгоритмнинг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг кўп омилли овқатланиш ҳолатини гигиеник баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида қуйидаги амалий натижалар жорий қилинган:
биринчи илмий янгилик: полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг саломатлик ҳолати, меҳнат шароити ва ишлаб чиқариш муҳитидаги хавф омиллари комплекс баҳоланиб, зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини эрта аниқлашда овқатланиш ҳолати, ёш ва жинсий хусусиятларнинг аҳамияти асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 июнда 06-25/632-т-сон билан тасдиқланган «Полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг овқатланиш статусини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.07.2025 йилдаги 121-П-сон ҳамда Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 22.07.2025 йилдаги 78-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/75-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг кунлик овқатланиш рационини тартибга солиш орқали касалланиш ҳолатлари ва уларнинг қайта такрорланишини камайтириш имконияти яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи хавф омилларини камайтиришга қаратилган рационни қўллаш касалликларнинг олдини олиш натижасида бир ишчини стационар шароитида бир кун даволаш учун сарфланадиган ўртача 90–120 минг сўм, бир курс даволаниш учун ўртача 1295000 сўм, йил давомида икки марта даволаниш ҳолатида эса тахминан 2590000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари овқатланиш рациони таркибида юқори хавф гуруҳига кирувчи олий навли ун маҳсулотлари, ош тузи, моносахаридлар ҳамда шакар қўшилган қаҳванинг (меъёрдан 3,6–6,8 баробаргача) ортиқ истеъмол қилиниши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 июнда 06-25/632-т-сон билан тасдиқланган «Полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг овқатланиш статусини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.07.2025 йилдаги 121-П-сон ҳамда Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 22.07.2025 йилдаги 78-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/75-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг кунлик овқатланиш рационини тартибга солиш орқали касалланиш ҳолатлари ва уларнинг қайта такрорланишини камайтириш имконияти яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи хавф омилларини камайтиришга қаратилган рационни қўллаш касалликларнинг олдини олиш натижасида бир ишчини стационар шароитида бир кун даволаш учун сарфланадиган ўртача 90–120 минг сўм, бир курс даволаниш учун ўртача 1295000 сўм, йил давомида икки марта даволаниш ҳолатида эса тахминан 2590000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: полимер ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари рационида ўртача хавф гуруҳига мансуб гўшт, балиқ ва сут маҳсулотлари, шунингдек жавдар нони, дуккакли маҳсулотлар (ловия, нўхат, мош) ҳамда ёрмаларнинг меъёрдан камлиги аниқланиб, бу ҳолат зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирида аллергик ҳолатлар ва касб касалликлари ривожланиши хавфини оширишда аҳамиятли эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 июнда 06-25/632-т-сон билан тасдиқланган «Полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг овқатланиш статусини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.07.2025 йилдаги 121-П-сон ҳамда Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 22.07.2025 йилдаги 78-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/75-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг кунлик овқатланиш рационини тартибга солиш орқали касалланиш ҳолатлари ва уларнинг қайта такрорланишини камайтириш имконияти яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи хавф омилларини камайтиришга қаратилган рационни қўллаш касалликларнинг олдини олиш натижасида бир ишчини стационар шароитида бир кун даволаш учун сарфланадиган ўртача 90–120 минг сўм, бир курс даволаниш учун ўртача 1295000 сўм, йил давомида икки марта даволаниш ҳолатида эса тахминан 2590000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ишчилар овқатланиш рационини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан бойитишга асосланган, саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш ва касб касалликларининг олдини олишга қаратилган ишлаб чиқилган алгоритмнинг самарадорлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 июнда 06-25/632-т-сон билан тасдиқланган «Полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг овқатланиш статусини баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.07.2025 йилдаги 121-П-сон ҳамда Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 22.07.2025 йилдаги 78-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/75-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг кунлик овқатланиш рационини тартибга солиш орқали касалланиш ҳолатлари ва уларнинг қайта такрорланишини камайтириш имконияти яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи хавф омилларини камайтиришга қаратилган рационни қўллаш касалликларнинг олдини олиш натижасида бир ишчини стационар шароитида бир кун даволаш учун сарфланадиган ўртача 90–120 минг сўм, бир курс даволаниш учун ўртача 1295000 сўм, йил давомида икки марта даволаниш ҳолатида эса тахминан 2590000 сўм маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish