Насирдинов Мавлонжон Зиёмиддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси мактаб ўқувчилари орасида темир танқислик ҳолатини ташхислаш ва профилактикасини гигиеник ва молекуляр-генетик асосларини башоратлашни такомиллаштириш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Tib1481.
Илмий маслаҳатчи: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Рузизода Муродали Мехмондустович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси); Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ли Марина Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси мактаб ўқувчилари орасида темир танқислиги ҳолатини ташхислаш, башоратлаш ва профилактикасининг гигиеник ҳамда молекуляр-генетик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг шаҳар ва қишлоқ шароитидаги мактаб ўқувчилари орасида умумий касалланиш ҳамда темир танқислиги камқонлигининг оғирлик даражалари бўйича тарқалиши ва шаклланиш хусусиятлари гигиеник жиҳатдан асосланган;
мактаб ўқувчилари кунлик рационидаги асосий озиқа маҳсулотлари истеъмоли даражасининг нутриентив статусга таъсирига кўра юқори, ўрта ва паст хавф гуруҳлари ажратилиб, темир танқислиги камқонлиги ривожланишида юқори хавф гуруҳи маҳсулотлари истеъмолининг ортиқчалиги ҳамда ўрта ва паст хавф гуруҳи маҳсулотлари етишмовчилигининг этиологик аҳамияти исботланган;
мактаб ўқувчилари популяциясида TMPRSS6 генининг c.2207T>C (p.V736A, rs855791), c.1536C>T (p.Asp512=, rs4820268) ва c.72G>A (p.Pro24=, rs11704654) полиморф вариантлари аллел ва генотиплари учраш частотасининг ҳудудий хусусиятлари аниқланган;
TMPRSS6 c.1536C>T (rs4820268) полиморфизмининг C ва T аллеллари, CC ва TC генотиплари ҳамда c.72G>A (rs11704654) полиморфизмининг GG ва GA генотиплари камқонликнинг енгил ва ўрта оғир кечиши билан боғлиқ эмаслиги, CC ва AA гомозигота генотиплари эса касалликнинг оғир даражада кечиши билан этиопатогенетик боғлиқлиги исботланган;
мактаб ўқувчиларида темир танқислиги камқонлигининг алиментар ва ижтимоий хавф омилларини табақалаштирилган баҳолашга ҳамда ҳаёт сифати кўрсаткичлари пасайишининг олдини олишга қаратилган профилактик овқатланиш модели ва алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси мактаб ўқувчилари орасида темир танқислиги ҳолатини ташхислаш, башоратлаш ва профилактикасини гигиеник ва молекуляр-генетик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Фарғона водийсининг шаҳар ва қишлоқ шароитидаги мактаб ўқувчилари орасида умумий касалланиш ҳамда темир танқислиги камқонлигининг оғирлик даражалари бўйича тарқалиши ва шаклланиш хусусиятлари гигиеник жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан 2026 йил 25 февралда 02-26/900-т-сон билан тасдиқланган «Фарғона водийси мактаб ўқувчилари орасида темир танқислик ҳолатини ташхислаш ва профилактикасини молекуляр-генетик асосларини башоратлашга тизимли ёндашув» ҳамда 2026 йил 31 мартда 03-26/1003-т-сон билан тасдиқланган «Фарғона водийсида мактаб ўқувчилари саломатлик ҳолати ва касалланишни баҳолаш алгортми» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 06.04.2026 йилдаги 20-Т-$3-сон ва Сурхондарё вилояти санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.04.2026 йилдаги 36-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/36-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларнинг тиббий кўриклари асосида Фарғона водийсининг шаҳар ва қишлоқ шароитидаги мактаб ўқувчилари орасида умумий касалланиш, шунингдек, темир танқислиги камқонлигини даражалар бўйича тарқалаши, ривожланиш хусусиятлари ва умумий касалланиш ҳолатини таҳлиллари асосида олдини олишнинг профилактик чораларни ишлаб чиқиш натижасида эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларнинг тиббий кўриклари асосида Фарғона водийсининг шаҳар ва қишлоқ шароитидаги мактаб ўқувчилари орасида темир танқислиги камқонлигини эрта ташхислаш натижасида касалликнинг асоратларини олдини олиш ва стационар даволаниш учун бир кунда сарфланадиган ўртача 42000-54000 сўм, бир курс учун эса 5040000-6480000 сўм, жами 2116800000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: мактаб ўқувчилари кунлик рационидаги асосий озиқа маҳсулотлари истеъмоли даражасининг нутриентив статусга таъсирига кўра юқори, ўрта ва паст хавф гуруҳлари ажратилиб, темир танқислиги камқонлиги ривожланишида юқори хавф гуруҳи маҳсулотлари истеъмолининг ортиқчалиги ҳамда ўрта ва паст хавф гуруҳи маҳсулотлари етишмовчилигининг этиологик аҳамияти исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан 2026 йил 25 февралда 02-26/900-т-сон билан тасдиқланган «Фарғона водийси мактаб ўқувчилари орасида темир танқислик ҳолатини ташхислаш ва профилактикасини молекуляр-генетик асосларини башоратлашга тизимли ёндашув» ҳамда 2026 йил 31 мартда 03-26/1003-т-сон билан тасдиқланган «Фарғона водийсида мактаб ўқувчилари саломатлик ҳолати ва касалланишни баҳолаш алгортми» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 06.04.2026 йилдаги 20-Т-$3-сон ва Сурхондарё вилояти санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.04.2026 йилдаги 36-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/36-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларнинг тиббий кўриклари асосида Фарғона водийсининг шаҳар ва қишлоқ шароитидаги мактаб ўқувчилари орасида умумий касалланиш, шунингдек, темир танқислиги камқонлигини даражалар бўйича тарқалаши, ривожланиш хусусиятлари ва умумий касалланиш ҳолатини таҳлиллари асосида олдини олишнинг профилактик чораларни ишлаб чиқиш натижасида эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларнинг тиббий кўриклари асосида Фарғона водийсининг шаҳар ва қишлоқ шароитидаги мактаб ўқувчилари орасида темир танқислиги камқонлигини эрта ташхислаш натижасида касалликнинг асоратларини олдини олиш ва стационар даволаниш учун бир кунда сарфланадиган ўртача 42000-54000 сўм, бир курс учун эса 5040000-6480000 сўм, жами 2116800000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: мактаб ўқувчилари популяциясида TMPRSS6 генининг c.2207T>C (p.V736A, rs855791), c.1536C>T (p.Asp512=, rs4820268) ва c.72G>A (p.Pro24=, rs11704654) полиморф вариантлари аллел ва генотиплари учраш частотасининг ҳудудий хусусиятлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан 2026 йил 25 февралда 02-26/900-т-сон билан тасдиқланган «Фарғона водийси мактаб ўқувчилари орасида темир танқислик ҳолатини ташхислаш ва профилактикасини молекуляр-генетик асосларини башоратлашга тизимли ёндашув» ҳамда 2026 йил 31 мартда 03-26/1003-т-сон билан тасдиқланган «Фарғона водийсида мактаб ўқувчилари саломатлик ҳолати ва касалланишни баҳолаш алгортми» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 06.04.2026 йилдаги 20-Т-$3-сон ва Сурхондарё вилояти санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.04.2026 йилдаги 36-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/36-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: TMPRSS6 c.1536 C>T (rs4820268) полиморфизмининг C ва Т аллелари ҳамда CC ва ТC генотипларини темир танқислиги камқонлигининг енгил ва ўрта оғирликдаги кечиш даражаси билан боғлиқлиги йўқлиги ва фақатгина C аллелининг гомозигота CC генотипи темир танқислиги камқонлигининг оғир даражали кечиши билан боғликлиги, хасталикнинг ривожланиш хусусиятлари таҳлилллари асосида олдини олишнинг профилактик чораларни ишлаб чиқиш эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчилари орасида темир танқислик камқонлик касалигини молекуляр-генетик ташхислаш натижасида касалликнинг асоратларини олдини олишга қаратилган харажатларини камайтириш, бир кунлик стационар даволаниш учун ўртача 42000-54000 сўмни ва бир курс даволаниш учун 5040000-6480000 сўмни, бюджет маблағларининг умумий тежалиши 2116800000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: TMPRSS6 c.1536C>T (rs4820268) полиморфизмининг C ва T аллеллари, CC ва TC генотиплари ҳамда c.72G>A (rs11704654) полиморфизмининг GG ва GA генотиплари камқонликнинг енгил ва ўрта оғир кечиши билан боғлиқ эмаслиги, CC ва AA гомозигота генотиплари эса касалликнинг оғир даражада кечиши билан этиопатогенетик боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан 2026 йил 25 февралда 02-26/900-т-сон билан тасдиқланган «Фарғона водийси мактаб ўқувчилари орасида темир танқислик ҳолатини ташхислаш ва профилактикасини молекуляр-генетик асосларини башоратлашга тизимли ёндашув» ҳамда 2026 йил 31 мартда 03-26/1003-т-сон билан тасдиқланган «Фарғона водийсида мактаб ўқувчилари саломатлик ҳолати ва касалланишни баҳолаш алгортми» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 06.04.2026 йилдаги 20-Т-$3-сон ва Сурхондарё вилояти санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.04.2026 йилдаги 36-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/36-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: TMPRSS6 c.72G>A (rs11704654) G ва А аллелларнинг гомозигота GG ва гетерозигота GА генотиплари темир танқислиги камқонлигининг енгил ва ўрта оғирликда ривожланишида этиопатогенетик аҳамиятга эга эмаслиги, фақат А аллелининг гомозигота АА генотипи ўқувчилар темир танқислиги камқонлигининг оғир даражали кечиши билан этиопатогенетик боғлиқлиги асосида профилактик чораларни ишлаб чиқиш натижасида эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларнинг тиббий кўриклари асосида Фарғона водийсининг шаҳар ва қишлоқ шароитидаги мактаб ўқувчилари орасида темир танқислиги камқонлигини эрта ташхислаш натижасида касалликнинг асоратларини олдини олиш ва стационар даволаниш учун бир кунда сарфланадиган ўртача 42000-54000 сўм, бир курс учун эса 5040000-6480000 сўм, жами 2116800000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
бешинчи илмий янгилик: мактаб ўқувчиларида темир танқислиги камқонлигининг алиментар ва ижтимоий хавф омилларини табақалаштирилган баҳолашга ҳамда ҳаёт сифати кўрсаткичлари пасайишининг олдини олишга қаратилган профилактик овқатланиш модели ва алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан 2026 йил 25 февралда 02-26/900-т-сон билан тасдиқланган «Фарғона водийси мактаб ўқувчилари орасида темир танқислик ҳолатини ташхислаш ва профилактикасини молекуляр-генетик асосларини башоратлашга тизимли ёндашув» ҳамда 2026 йил 31 мартда 03-26/1003-т-сон билан тасдиқланган «Фарғона водийсида мактаб ўқувчилари саломатлик ҳолати ва касалланишни баҳолаш алгортми» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 06.04.2026 йилдаги 20-Т-$3-сон ва Сурхондарё вилояти санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 09.04.2026 йилдаги 36-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/36-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларнинг тиббий кўриклари асосида Фарғона водийсининг шаҳар ва қишлоқ шароитидаги мактаб ўқувчилари орасида умумий касалланиш, шунингдек, темир танқислиги камқонлигини даражалар бўйича тарқалаши, ривожланиш хусусиятлари ва умумий касалланиш ҳолатини таҳлиллари асосида олдини олишнинг профилактик чораларни ишлаб чиқиш натижасида эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларнинг тиббий кўриклари асосида Фарғона водийсининг шаҳар ва қишлоқ шароитидаги мактаб ўқувчилари орасида темир танқислиги камқонлигини эрта ташхислаш натижасида касалликнинг асоратларини олдини олиш ва стационар даволаниш учун бир кунда сарфланадиган ўртача 42000-54000 сўм, бир курс учун эса 5040000-6480000 сўм, жами 2116800000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.