Раимов Салахиддин Абдуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Жигар эхинококкози қайталанувчи шаклларининг клиник-анатомик предикторларини дифференциациялаш ва даволаш-профилактик стратегиясини оптималлаштириш", 14.00.27 – Хирургия, 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2026.1.DSc/Tib1527.
Илмий маслаҳатчилар: Бабаджанов Азам Хасанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Улуғбек Марифджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саттаров Ойбек Тоҳирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Салаҳидинов Сарваржон Зайнабидинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Оразалиев Гафур Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Академик М.А.Топчубошев номидаги Илмий-жарроҳлик маркази (Озарбайжон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигар эхинококкозининг қайталанувчи шакллари шаклланиш механизмлари, диагностикаси ва клиник кечишини комплекс баҳолаш, шунингдек, уларнинг ривожланиш хавфини камайтиришга қаратилган ёндашувларни ишлаб чиқиш орқали жигар эхинококкозини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эхинококкознинг қайталанувчи шаклларининг резидуал ва имплантацион механизмларига хос топографик хусусиятлар асосан бирламчи хирургик аралашув зонасида, шу жумладан жигар ва унга ёндош экстраорган соҳаларнинг кўп ўчоқли гуруҳланган зарарланиши билан намоён бўлиши аниқланган;
жигар эхинококкозининг қайталанувчи шакллари ривожланишига мойиллик туғдирувчи омиллар диагностик, техник ва тактик хатолар, шунингдек, ўтказилган даволаш билан боғлиқ бўлмаган ҳамда сақланиб қолаётган эпидемиологик хавфни акс эттирувчи ҳақиқий паразитар реинвазия ҳолатлари эканлиги аниқланган;
операциядан кейинги муддат (Т), янги кистанинг ўлчами (Р), унинг локализацияси (С), шунингдек, ҳосиланинг назарий ўсиш вақти (Г) каби барча муҳим клиник-анатомик параметрларни ҳисобга олувчи Preinv индексини верификациялаш асосида ҳақиқий реинвазия эҳтимолини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
Preinv индексини верификация қилиш учун қўлланилган интеграциялашган параметрлар юқори диагностик аниқликка эга экани улар жигарнинг қайталанувчи паразитар зарарланиш шаклларини юқори эҳтимоллик билан дифференсиал ажратиш ҳамда ҳақиқий реинвазия ҳолатларида гипердиагностика хавфини камайтириш имконини бериши исботланган;
жигар эхинококкозининг қайталанувчи шаклларида даволаш муассасаси даражасини ва хирургик тактикани танлашни оптималлаштириш усули ишлаб чиқилган бўлиб, у Preinv индексини қайта паразитар зарарланишнинг клиник-морфологик хусусиятлари билан биргаликда комплекс талқин қилишга асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигар эхинококкозининг қайталанувчи шаклларининг клиник-анатомик предикторларини дифференциациялаш ва даволаш-профилактика стратегиясини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидаги илмий маълумотлар жорий этилди:
биринчи илмий янгилик: эхинококкознинг қайталанувчи шаклларининг резидуал ва имплантацион механизмларига хос топографик хусусиятлар асосан бирламчи хирургик аралашув зонасида, шу жумладан жигар ва унга ёндош экстраорган соҳаларнинг кўп ўчоқли гуруҳланган зарарланиши билан намоён бўлиши аниқланганлиги Қашқадарё вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.05.2026 й. №119-сон) ва Самарқанд вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (16.05.2026 й. №158-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 20 августдаги №Х105-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини жорий этиш қайталанувчи жигар эхинококкозининг резидуал ва имплантацион шаклларининг топик ташхислаш аниқлигини оширишга, жигар ва ёндош экстраорган соҳаларнинг кўп сонли гуруҳланган зарарланишини ўз вақтида аниқлашга, қайта аралашувларни операция олдидан режалаштиришни яхшилашга, интраоперацион асоратлар хавфини камайтиришга ва қайталанувчи жигар эхинококкози шакллари билан беморларга ихтисослаштирилган хирургик ёрдами сифатини оширишга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу усулни қўллаш қайталанишни визуализацион ташхислаш, интраоперацион таъминлаш ва операциядан кейинги асоратларни даволаш харажатларини камайтиради. Резидуал ва имплантацион кисталар топографиясини аниқ белгилаш ҳисобига қўшимча юқори технологияли визуализацион текширувларга бўлган эҳтиёж қисқартирилди. МСКТ ва МРТ текшируви бир комплексининг ўртача нархи 350 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 85 беморда қайталанувчи инструментал текширувдан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 350 000 сўм × 85 бемор = 29 750 000 сўм. Операциядан олдин режалаштиришни оптималлаштириш қайталанишдаги жарроҳлик аралашуви давомийлигини ўртача 30 дақиқага қисқартиришга имкон берди. Операцион бригаданинг 1 соатлик иш нархи 500 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). Тежамкорлик: 250 000 сўм × 80 операция = 20 000 000 сўм. Паразитар зарарланиш тарқалишини аниқ баҳолаш ҳисобига қўшимча даволашни талаб қиладиган операциядан кейинги асоратлар частотаси камайтирилди. Бир операциядан кейинги асоратни даволашнинг ўртача нархи 1 200 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 15 беморда қўшимча даволаш харажатларидан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 1 200 000 сўм × 15 бемор = 18 000 000 сўм. Умумий тежамкорлик: 29 750 000 сўм + 20 000 000 сўм + 18 000 000 сўм = 67 750 000 сўм. Йиллик тежамкорлик: ўртача йиллик беморлар сони 150 киши бўлганда 67 750 000 сўм × (150 / 273) = 37 225 275 сўм. Хулоса: қайталанувчи паразитар кисталарнинг резидуал ва имплантацион ривожланиш механизмини топографик баҳолаш усулини қўллаш тадқиқот даврида 67 750 000 сўм (273 бемор) тежашга, йиллик амалиёт миқёсида эса 37 225 275 сўм тежашга имкон берди, шундан: 29 780 220 сўм бюджет маблағлари, 7 445 055 сўм – бюджетдан ташқари маблағларни ташкил этади;
иккинчи илмий янгилик: жигар эхинококкозининг қайталанувчи шакллари ривожланишига мойиллик туғдирувчи омиллар диагностик, техник ва тактик хатолар, шунингдек, ўтказилган даволаш билан боғлиқ бўлмаган ҳамда сақланиб қолаётган эпидемиологик хавфни акс эттирувчи ҳақиқий паразитар реинвазия ҳолатлари эканлиги аниқланганлиги Қашқадарё вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.05.2026 й. №119-сон) ва Самарқанд вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (16.05.2026 й. №158-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 20 августдаги №Х105-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини жорий этиш жигар эхинококкозининг қайталанувчи шакллари ривожланишининг асосий сабабларини тизимлаштиришга, диагностик, техник ва тактик хатоларни ҳақиқий паразитар реинвазия ҳолатларидан фарқлашга, хирургик даволаш натижаларини таҳлил қилиш сифатини оширишга, ихтисослаштирилган ёрдам сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга ва эндемик ҳудудларда профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга имкон берди. Ишлаб чиқилган ёндашувни қўллаш касалликнинг олдини олиш мумкин бўлган қайталаниш частотасини камайтиришга, даволаш натижаларини яхшилашга ва санитария-эпидемиологик назоратни такомиллаштиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу усулни қўллаш диагностик хатолар, асоссиз такрорий госпитализациялар ва ортиқча даволаш-диагностик чора-тадбирлар билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Жигар эхинококкозининг қайталаниш сабабларини таҳлил қилиш тизимини жорий этиш асоссиз инструментал ва лаборатория текширувлар сонини камайтиришга имкон берди. Қорин бўшлиғи аъзоларининг ултратовуш текшируви, умумий қон таҳлили ва қоннинг биокимёвий текширувини ўз ичига олган диагностик комплекснинг ўртача нархи 180 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 95 нафар беморда такрорий асоссиз диагностик процедуралардан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 180 000 сўм × 95 бемор = 17 100 000 сўм. Диагностик, техник ва тактик хатоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш ҳисобига касалликнинг олдини олиш мумкин бўлган қайталаниш частотаси камайтирилди. Қайталанишга шубҳа қилинган бир беморнинг қўшимча текшируви ва консерватив даволашнинг ўртача нархи 1 500 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 22 нафар беморда паразитар зарарланишнинг қайталаниши олди олинди. Тежамкорлик: 1 500 000 сўм × 22 бемор = 33 000 000 сўм. Эпидемиологик назорат ва диспансер кузатув тизимини такомиллаштириш такрорий госпитализацияларга харажатларни қисқартиришга имкон берди. Бир госпитализациянинг ўртача нархи 900 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 30 нафар беморда такрорий стационар даволанишдан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 900 000 сўм × 30 бемор = 27 000 000 сўм. Умумий тежамкорлик: 17 100 000 сўм + 33 000 000 сўм + 27 000 000 сўм = 77 100 000 сўм. Йиллик тежамкорлик: ўртача йиллик беморлар сони 150 киши бўлганда 77 100 000 сўм × (150 / 273) = 42 362 637 сўм. Хулоса: жигар эхинококкозининг қайталанувчи шакллари ривожланишига мойил қилувчи омилларни дифференциациялаш усулини қўллаш тадқиқот даврида 77 100 000 сўм (273 нафар бемор) тежашга, йиллик амалиёт миқёсида эса 42 362 637 сўм тежашга имкон берди, шундан: 33 890 110 сўм бюджет маблағлари, 8 472 527 сўм – бюджетдан ташқари маблағларни ташкил этади;
учинчи илмий янгилик: операциядан кейинги муддат (Т), янги кистанинг ўлчами (Р), унинг локализацияси (С), шунингдек, ҳосиланинг назарий ўсиш вақти (Г) каби барча муҳим клиник-анатомик параметрларни ҳисобга олувчи Preinv индексини верификациялаш асосида ҳақиқий реинвазия эҳтимолини баҳолаш усули ишлаб чиқилган – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги №IAP 8297-сон ихтирога патенти, шунингдек Қашқадарё вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.05.2026 й. №119-сон) ва Самарқанд вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (16.05.2026 й. №158-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 20 августдаги №Х105-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган Preinv индексини жорий этиш жигар эхинококкозининг қайталанувчи шаклларини дифференсиал ташхислаш жараёнини обективлаштиришга, ҳақиқий паразитар реинвазия эҳтимолини аниқлаш аниқлигини оширишга, клиник қарорларнинг субективлигини камайтиришга ва қайталаниш сабабларини таҳлил қилиш ёндашувларини стандартлаштиришга имкон берди. Индексни қўллаш хирургик тактикани такомиллаштиришга, диспансер кузатув сифатини оширишга ва хирургик ҳамда санитария-эпидемиологик хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: Preinv индексини қўллаш асоссиз госпитализациялар, такрорий маслаҳатлар ва ортиқча диагностик текширувлар билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Ҳақиқий реинвазия эҳтимоллигини объектив баҳолаш ҳисобига қўшимча текширув учун беморларнинг асоссиз госпитализациялари сони камайтирилди. Бир госпитализациянинг ўртача нархи 900 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 40 беморда асоссиз стационар текширувдан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 900 000 сўм × 40 бемор = 36 000 000 сўм. Индексни қўллаш ихтисослаштирилган муассасаларда такрорий маслаҳат текширувлари сонини қисқартиришга имкон берди. Маслаҳат-диагностик комплекснинг ўртача нархи 200 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 120 нафар беморда такрорий маслаҳатлар ва ортиқча текширувлардан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 200 000 сўм × 120 бемор = 24 000 000 сўм. Preinv индексини қўллаш қўшимча юқори технологияли текширувларни бажаришга бўлган эҳтиёжни камайтиришга имкон берди. Қорин бўшлиғи аъзолари МСКТ комплексининг ўртача нархи 290 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 70 беморда қўшимча текширувлардан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 290 000 сўм × 70 бемор = 20 300 000 сўм. Умумий тежамкорлик: 36 000 000 сўм + 24 000 000 сўм + 20 300 000 сўм = 80 300 000 сўм. Йиллик тежамкорлик: ўртача йиллик беморлар сони 150 киши бўлганда 80 300 000 сўм × (150 / 273) = 44 120 879 сўм. Хулоса: Preinv индекси асосида ҳақиқий реинвазия эҳтимоллигини баҳолаш усулини қўллаш тадқиқот даврида 80 300 000 сўм (273 бемор) тежашга, йиллик амалиёт миқёсида эса 44 120 879 сўм тежашга имкон берди, шундан: 35 296 703 сўм бюджет маблағлари, 8 824 176 сўм – бюджетдан ташқари маблағларни ташкил этади;
тўртинчи илмий янгилик: Preinv индексини верификация қилиш учун қўлланилган интеграциялашган параметрлар юқори диагностик аниқликка эга экани улар жигарнинг қайталанувчи паразитар зарарланиш шаклларини юқори эҳтимоллик билан дифференсиал ажратиш ҳамда ҳақиқий реинвазия ҳолатларида гипердиагностика хавфини камайтириш имконини бериши исботланганлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги №IAP 8297-сон ихтирога патенти, шунингдек Қашқадарё вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.05.2026 й. №119-сон) ва Самарқанд вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (16.05.2026 й. №158-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 20 августдаги №Х105-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини жорий этиш қайталанувчи жигар эхинококкозининг турли шаклларини дифференциациялашнинг диагностик аниқлигини оширишга, ҳақиқий паразитар реинвазия ҳолатларини гипердиагностика қилиш частотасини камайтиришга, клиник қарорлар қабул қилишнинг объективлигини оширишга ва аввал ўтказилган хирургик даволаш натижаларини эксперт баҳолаш сифатини яхшилашга имкон берди. Preinv индексининг валидация қилинган мезонларини қўллаш ташхислаш сифатини оширишга, даволаш тактикасини оқилона танлашга ва эндемик ҳудудларда беморларни диспансер кузатув тизимини такомиллаштиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: Preinv индексини баҳолашнинг валидация қилинган тизимини қўллаш ҳақиқий реинвазияни гипердиагностика қилиш, қўшимча текширувларни асоссиз тайинлаш ва ортиқча даволаш-диагностик чора-тадбирлар билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Усулнинг юқори диагностик аниқлиги ҳисобига асоссиз МСКТ ва МРТ текширувлари сони қисқартирилди. Юқори технологияли визуализация комплексининг (МСКТ ва МРТ) ўртача нархи 320 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 110 беморда қўшимча текширувлардан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 320 000 сўм × 110 бемор = 35 200 000 сўм. Гипердиагностика частотасини камайтириш асоссиз госпитализациялар сонини камайтиришга имкон берди. Бир госпитализациянинг ўртача нархи 900 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 28 беморда стационар текширув ва даволанишдан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 900 000 сўм × 28 бемор = 25 200 000 сўм. Диагностик ишончлиликни ошириш ҳисобига асоссиз қайта консилиумлар ва эксперт текширувлари сони қисқартирилди. Бир маслаҳат-эксперт комплексининг ўртача нархи 220 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 140 беморда қўшимча харажатлардан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 220 000 сўм × 140 бемор = 30 800 000 сўм. Умумий тежамкорлик: 35 200 000 сўм + 25 200 000 сўм + 30 800 000 сўм = 91 200 000 сўм. Йиллик тежамкорлик: ўртача йиллик беморлар сони 150 киши бўлганда 91 200 000 сўм × (150 / 273) = 50 109 890 сўм. Хулоса: жигарнинг қайталанувчи паразитар зарарланиш шаклларини дифференциациялаш учун Preinv индексининг валидация қилинган мезонларини қўллаш тадқиқот даврида 91 200 000 сўм (273 бемор) тежашга, йиллик амалиёт миқёсида эса 50 109 890 сўм тежашга имкон берди, шундан: 40 087 912 сўм бюджет маблағлари, 10 021 978 сўм – бюджетдан ташқари маблағларни ташкил этади;
бешинчи илмий янгилик: жигар эхинококкозининг қайталанувчи шаклларида даволаш муассасаси даражасини ва хирургик тактикани танлашни оптималлаштириш усули ишлаб чиқилган бўлиб, у Preinv индексини қайта паразитар зарарланишнинг клиник-морфологик хусусиятлари билан биргаликда комплекс талқин қилишга асосланганлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги №IAP 8296-сон ихтирога патенти, методик тавсияномалар ва Миллий тиббиёт маркази буйруқлари, шунингдек Қашқадарё вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (15.05.2026 й. №119-сон) ва Самарқанд вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази (16.05.2026 й. №158-сон) буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 20 августдаги №Х105-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулни жорий этиш жигар эхинококкозининг қайталанувчи шакллари билан беморларни йўналтиришни рационаллаштиришга, уларни тегишли даражадаги ихтисослаштирилган даволаш муассасаларига ўз вақтида юборишни таъминлашга, хирургик аралашув ҳажми ва усулини танлашнинг асослилигини оширишга, тактик хатолар частотасини камайтиришга ҳамда даволашнинг бевосита ва узоқ муддатли натижаларини яхшилашга имкон берди. Preinv индексини ва паразитар зарарланишнинг клиник-морфологик характеристикасини жамланма баҳолашни қўллаш хирургик ёндашувни индивидуаллаштиришга ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулни қўллаш беморларни мос келмайдиган даражадаги муассасаларга асоссиз госпитализация қилиш, даволаш муассасалари ўртасида қайта ўтказишлар ва норационал даволаш-диагностик чора-тадбирлар билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Беморларни йўналтиришни такомиллаштириш ҳисобига муассасалараро ўтказишлар ва қайта текширувлар сони қисқартирилди. Маслаҳат-диагностик текширув билан бир ўтказишнинг ўртача нархи 450 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 75 беморда қўшимча харажатлардан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 450 000 сўм × 75 бемор = 33 750 000 сўм. Ихтисослаштирилган ёрдам даражасини оқилона танлаш юқори ихтисослаштирилган марказларга асоссиз госпитализациялар сонини камайтиришга имкон берди. Бир госпитализациянинг ўртача нархи 900 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 45 беморда қўшимча харажатлардан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 900 000 сўм × 45 бемор = 40 500 000 сўм. Хирургик тактикани танлашни оптималлаштириш такрорий даволаш-диагностик чора-тадбирлар ва қўшимча аралашувлар сонини қисқартиришга имкон берди. Бир даволаш-диагностик комплекснинг ўртача нархи 1 500 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази нархномаси бўйича). 18 беморда қўшимча харажатлардан сақланиб қолинди. Тежамкорлик: 1 500 000 сўм × 18 бемор = 27 000 000 сўм. Умумий тежамкорлик: 33 750 000 сўм + 40 500 000 сўм + 27 000 000 сўм = 101 250 000 сўм. Йиллик тежамкорлик: ўртача йиллик беморлар сони 150 киши бўлганда 101 250 000 сўм × (150 / 273) = 55 631 868 сўм. Хулоса: қайталанувчи жигар эхинококкози шаклларида даволаш муассасаси даражасини ва хирургик аралашуви тактикасини танлашни оптималлаштириш усулини қўллаш тадқиқот даврида 101 250 000 сўм (273 бемор) тежашга, йиллик амалиёт миқёсида эса 55 631 868 сўм тежашга имкон берди, шундан: 44 505 494 сўм бюджет маблағлари, 11 126 374 сўм – бюджетдан ташқари маблағларни ташкил этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish