Қушақова Гулбахор Хошимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Завқий асарларининг лингвопоетик тадқиқи”, 10.00.01 – Оъзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3275.
Илмий раҳбар: Тўхтасинова Одинахон Юсуповна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори, профессор; Мамажонов Муҳаммаджон, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Завқий асарлари бадиий матнининг лингвопоетик хусусиятларини тадқиқ этиш, шоир ижодида қўлланилган лисоний бирликлар мисолида лингвопоетик қонуниятларнинг хусусий воқеланиш омилларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Завқий ижодининг ўрганилиши масалалари, шоир асарларида қўлланилган фонетик бирликларнинг семантик-структуравий, лингвопоетик хусусиятлари, фонопоетик воситаларнинг Завқий ижодининг ўзига хос бадиий-лисоний имкониятларини оширишдаги аҳамияти очиб берилган;
шоир асарларидаги лисоний воситаларнинг шаклий ва маъновий муносабатлари, тил бирликларининг поетик актуаллашуви, услубий ва функсионал ўзгаришлари асосланган ҳолда уларнинг бадиий мақсадни ифода этишдаги роли аниқланган;
шоир ижодида қўлланилган антропоним, топоним, зооним сингари тил бирликлари, ҳамда диний-тасаввуфий лексемаларнинг мумтоз бадиий матндаги аҳамияти ва услубий-семантик, функсионал хусусиятлари асосланган;
ижодкорнинг бадиий-лисоний маҳоратини белгиловчи ўхшатишлар, орнитоним, зооним ҳамда фитонимлар билан боғлиқ жонлантиришлар, шунингдек, метафора, сифатлаш ва бадиий такрорнинг ифодаланиши, шоир ижодининг лисоний имкониятларини оширишдаги аҳамияти далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Завқий ижодининг лингвопоетик хусусиятларини тадқиқ этиш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
Завқий ижодининг ўрганилиши масалалари, шоир ижодида халқ тили элементларининг ўрни, шоир асарларида қўлланилган фонетик бирликларнинг поетик хусусиятлари, фонопоетик воситаларнинг Завқий ижодининг ўзига хос бадиий-лисоний имкониятларини оширишдаги аҳамиятига доир хулосалардан Қўқон давлат университети томонидан олиб борилган 2023-2024-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант лойиҳани амалга оширишда фойдаланилди (Қўқон давлат педагогика институтининг 2025-йил 20-январдаги №61/04-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар илмий янгиликлар асосида дастур ҳамда қўлланмаларни яратишда, лойиҳани такомиллашувига доир назарий ва амалий ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилган, лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортган;
шоир асарларидаги лисоний воситаларнинг шаклий ва маъновий муносабатлари, тил бирликларининг поетик актуаллашуви, услубий ва функсионал ўзгаришлари асослаб берилган, шоир шеъриятида қўлланилган неологизмларнинг ўрни, бадиий мақсадни аниқлаштиришдаги роли тўғрисидаги хулосалардан 2022-2023-йилларда “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб қилишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа материаллари (электрон луғат)” тўплами яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилди (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 8-январдаги 1/04-166-сонли маълумотномаси). Натижада Завқий асарларининг лингвопоетик тадқиқига оид илмий-назарий қарашлар лойиҳа ишини янада мукаммаллаштирган, лисоний бирликларнинг поетик актуаллашувига оид илмий далиллар билан бойитилган, лойиҳа доирасида яратилган илмий луғатнинг илмий жиҳатдан бойишига хизмат қилган;
шоир ижодида қўлланилган антропоним, топоним, зооним сингари тил бирликлари, ҳамда диний-тасаввуфий лексемаларнинг мумтоз бадиий матндаги аҳамияти ва услубий-семантик, функсионал хусусиятларининг асосланишига доир хулосалардан 2022-2023-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” номли эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилди (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 8-январдаги 26/36-935-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар ўзбек адабиёти ва унинг маънавий-маърифий аҳамияти билан боғлиқ илмий хулосалар билан бойитилган, 2022-2023-йилларда телерадиоканал эшиттиришларининг илмий-амалий аҳамияти ортишига, мазмунан мукаммаллашувига эришилган.