Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтабоева Юлдузхон Абдусатторовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси асосий тип тупроқларининг альгофлораси», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/156.
Илмий раҳбар: Тожибоев Шаробитдин Жамолович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Буриев Сулаймон, биология фанлари доктори, профессор; Хамидов Гуломжон Хамидович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси асосий тип тупроқларининг альгофлорасини аниқлаш асосида тупроқ типларининг ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси асосий тип тупроқларидан альгофлоранинг 159 тур ва тур хиллари (6 бўлим, 9 та синф, 19 тартиб, 45 оила, 66 туркум) аниқланган;
альгофлоранинг тупроқ профили бўйича тақсимланишини аниқлаш натижасида тупроқдаги А горизонтдан Б ва С горизонтларга қараб турлар сонининг пасайиб бориш динамикаси очиб берилган;
альгофлора таркибида доминант турлар аниқланган ва улар асосида ҳудуднинг замонавий тур ҳосил бўлиш жараёни кечаётган альгологик ҳудуд эканлиги тавсифланган;
Фарғона водийси асосий тип тупроқлари альгофлораси билан Тошкент ва Самарқанд вилоятлари тупроқлари альгофлораларининг турлар сонидаги фарқланишлари аниқланган;
альгофлора таркибидаги биоморфологик гуруҳлар аниқланган ва уларнинг тупроқ типлари бўйича ўзгаришлари асосланган;
альгофлора таркибининг йил мавсумлари давомидаги ўзгаришлари аниқланган ва турлар сонининг мавсумий динамикаси очиб берилган;
илк бор Фарғона водийси асосий тип тупроқлари альгофлорасининг замонавий ҳолатини акс эттирувчи электрон маълумотлар базаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси асосий тип тупроқлари альгофлораси бўйича олинган натижалар асосида:
альгофлора таркибидан аниқланган 159 тур сувўтлар рўйхати, тупроқ типларининг фарқини белгиловчи сифат ва миқдорий хусусиятлари  Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 14 июндаги 03-02/3-2620-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона водийси асосий тип тупроқларининг экология-санитария ҳолатини баҳолаш ва альгофлоранинг тупроқ профили бўйича динамикасини аниқлаш имконини берган;
Фарғона водийси асосий тип тупроқларидан аниқланган 159 турдан иборат сувўтлар рўйхати ва етакчи турларнинг кўрсаткичлари ПЗ-20170921183 рақамли «Шимолий Туркистон Ботаник-географик райони доривор ўсимликларининг замбуруғлари ва уларнинг тарқалиш харитасини тузиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида доривор ўсимликлар ўсаётган тупроқлардаги тупроқ сувўтларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 15 майдаги 4/1255-1439-сон маълумотномаси). Натижада Зомин миллий табиат боғидаги 51 та доривор ўсимликларнинг тупроқ сувўтларини аниқлаш ва уларнинг рўйхатини тузиш имконини берган;
Фарғона водийси асосий тип тупроқларидан йиғилган альгологик намуналар ҳамда уларнинг доимий препаратлари Ботаника институтининг «Сув ҳавзалари сувўтлар флораси» ноёб объекти коллекциясига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 15 майдаги 4/1255-1440-сон маълумотномаси). Натижада коллекциянинг «Ўзбекистон тупроқ сувўтлар флораси» фондини бойитиш ва тупроқ микрофлорасини инвентаризациялаш, тупроқ сувўтларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда 5 та тупроқ типларида тарқалган сувўтлар орқали тупроқ горизонтларининг ифлосланиш даражаси ва ўзлаштирилмаган ҳудудлар тупроқлари мониторингини олиб бориш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish