Юлдашева Дилфуза Мўйдинжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Француз, ўзбек ва рус тилларидаги фитонимларнинг лингвистик хусусиятлари (доривор ўсимликлар номлари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4157.
Илмий раҳбар: Бабаходжаева Малика Хашимовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Джуманова Дилбар Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Кисилёв Дмитрий Анатолиевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ономасиологик ёндашув асосида француз, ўзбек ва рус тилларидаги фитонимларнинг номинация хусусиятлари, сўз ясалиш тузилиши, мотивацияси ҳамда когнитив ва лингвомаданий ўзига хослигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
француз, ўзбек ва рус тилларидаги доривор ўсимлик номларини ифодаловчи фитонимларнинг таркиби, ички тузилиши ва асосий лексик-семантик турларини таснифлаш ва чоғиштириш асосида ўзбек тилида оқ ранги, ўсимликларнинг даволовчи хусусуятларини ифодаловчи номлар, француз ва рус тилларида қора ранги, топономик ва диний лексиканинг устуворлик қилиши исботланган;
француз, ўзбек ва рус доривор ўсимлик номларини ифодаловчи фитонимлар номинациясини морфологик, лексик ва стилистик тил сатҳлари ва воситалари нуқтаи назаридан таҳлил қилиш асосида ўзбек тилида қўшма сўзлар, француз тилида аналитик конструксиялар, рус тилида эса аффиксал ва комбинацион моделлар маҳсулдорлиги далилланган;
француз, ўзбек ва рус тилларидаги доривор ўсимлик номларининг мотивемалари, когнитив моделлари ва когнитив механизмларини чоғиштириш асосида ўзбек тилида зооним фитонимлар, француз тилида артифакт фитонимлар, рус тилида антропоним фитонимларнинг фаоллик даражаси юқори эканлиги исботланган;
француз, ўзбек ва рус тилларидаги фитонимлар номинациясида ассоциатив образларнинг шаклланишида умумий тамойилларнинг мавжудлиги, миллий рамзлар, анъанавий тассавурлар эса тилларнинг миллий ўзига хос жиҳатларида намоён бўлиши фитонимлар номинациясини семантик ва морфологик жиҳатдан қиёсий таҳлили асосида далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз, ўзбек ва рус тиллари фитонимик лексикасининг сўз ясалиши, мотивацион-номинатив ва когнитив хусусиятларини таҳлил қилиш жараёнида олинган назарий ва амалий натижалар:
француз, ўзбек ва рус тилларидаги доривор ўсимлик номларини ифодаловчи фитонимларнинг таркиби, ички тузилиши ва асосий лексик-семантик турларини таснифлаш ва чоғиштириш асосида ўзбек тилида оқ ранги, ўсимликларнинг даволовчи хусусуятларини ифодаловчи номлар, француз ва рус тилларида қора ранги, топономик ва диний лексиканинг устуворлик қилиши исботланганлигига оид хулосалар Аллианcе Франçаисе де Тачкент халқаро лойиҳасида, Франциядаги Écоле Супéриеуре дъИнтерпрèтес эт де Традуcтеурс экспертлари иштирокида қўлланилди (Аллианcе Франçаисе де Тачкент нинг 2025-йил 15-сентябрдаги 8-сонли маълумотномаси). Натижада, доривор ўсимликлар номларини таржима қилиш ёндашувларини тизимлаштириш ва таржимада учрайдиган қийинчиликларни аниқлаш имконинини берган;
француз, ўзбек ва рус доривор ўсимлик номларини ифодаловчи фитонимлар номинациясини морфологик, лексик ва стилистик тил сатҳлари ва воситалари нуқтаи назаридан таҳлил қилиш асосида ўзбек тилида қўшма сўзлар, француз тилида аналитик конструксиялар, рус тилида эса аффиксал ва комбинацион моделлар маҳсулдорлиги далилланганлигига оид илмий хулосалар Кйргйз Републиc Министрй оф Эдуcатион анд Сcиенcе ҳамда Заманбап Эл Аралйк Интернатионал Университй томонидан амалга оширилган 2023–2024-йиллардаги инновацион лойиҳа доирасида қўлланилди. Лойиҳа “Тил сиёсатини режалаштириш жараёнида хорижий тажрибани ҳисобга олишнинг долзарблиги” мавзусига бағишланган бўлиб, тилшунослик, адабиётшунослик ва санъатшунослик йўналишларини қамраб олади (Қирғиз Республикаси Таълим ва фан вазирлиги “Замонавий халқаро университет” 2024-йил 8-июлдаги 1044-сонли маълумотнома). Натижада, илмий хулосалар инновацион лойиҳани маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган;
француз, ўзбек ва рус тилларидаги доривор ўсимлик номларининг мотивемалари, когнитив моделлари ва когнитив механизмларини чоғиштириш асосида ўзбек тилида зооним фитонимлар, француз тилида артифакт фитонимлар, рус тилида антропоним фитонимларнинг фаоллик даражаси юқори эканлиги исботланганлигига оид илмий хулосалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими фаолиятида ҳам қўлланилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 10-апрелдаги 01-03/153-сонли маълумотномаси). Натижада, доривор ўсимликлар номларини таржима қилишда аниқлик ва адекватлик даражасини оширишга хизмат қилган;
француз, ўзбек ва рус тилларидаги фитонимлар номинациясида ассоциатив образларнинг шаклланишида умумий тамойилларнинг мавжудлиги, миллий рамзлар, анъанавий тассавурлар эса тилларнинг миллий ўзига хос жиҳатларида намоён бўлиши фитонимлар номинациясини семантик ва морфологик жиҳатдан қиёсий таҳлили асосида далилланганлигига оид илмий хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг “Фореигн лангуаГЭС” телеканалининг “Гоод морнинг, Узбекистан!” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 17-апрелдаги 01-05-514-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулосалар хорижий тилларни ўрганишга бағишланган кўрсатувлар мазмунини бойитилишига хизмат қилган.