Лапасов Низомиддин Шакарбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнларда толерантлик консептининг лингвокултурологик аспекти”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5707.
Илмий раҳбар: Мўминова Азиза Арслоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc. 03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Сиддикова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор; Мирсанов Гʻайбулло Кулмуродович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнларда толерантлик консептининг лингвокултурологик хусусиятларини аниқлаш ва унинг универсал ҳамда миллий-маданий ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 

инглиз ва ўзбек бадиий матнлари асосида толерантлик консептининг ядро-периферия тузилишининг миқдорий модели инглиз тилидаги семантик ядронинг “кинд” (22,19%), “фриендс/фриенд” (17,87%), “ундерстанд/ундерстоод” (14,12%) лексемалари, ўзбек тилида эса “умид” (14,93%), “адолат” (10,23%), “ёрдам” (8,10%) сўзлари билан ифодаланиши ҳамда тўғридан-тўғри номинациялар (“толеранcе”/“толерантлик”)нинг корпусдаги улуши 1% дан камлиги статистик таҳлил натижалари орқали исботланган; 
толерантлик консептининг мазмуний таркибида маданий контекстга мувофиқ ўзгарувчи когнитив (фарқларни англаш), аксиологик (эмпатия ва инсоний қадриятлар) ва прагматик (мулоқот стратегиялари) компонентлардан иборат универсал тузилиш модели консептуал-семантик таҳлил асосида ишлаб чиқилган;
толерантлик консептининг лингвокултурологик асимметрия типологияси асосида унинг маданий ўзига хослигига кўра индивидуалистик (инглиз тилида“аccептанcе”, “диверситй”, “индивидуал ригҳц” каби номинациялар) ва коллективистик (ўзбек тилида “сабр”, “шафқат”, “жамоавий бирдамлик” каби номинациялар) типлари тавсифланган ҳолда инглиз адабиётида ташқи фаол вектор – ижтимоий-сиёсий кураш, постколониал миграция ва тенгсизликка қарши ҳаракатлар, ўзбек адабиётида эса ички уйғунлаштирувчи вектор – маънавий-ахлоқий тамойиллар, интизом ва фалсафий изланишлар орқали намоён бўлиши аниқланган;
метафорик ва рамзий репрезентациясини чоғиштириш орқали толерантлик консептининг инглиз бадиий адабиётида ижтимоий ўзгаришлар омили сифатида эркинлик, тенглик ва адолат каби универсал қадриятлар билан узвийликда (бридге”, “лигҳт”, “опен доор”) ифодаланиши, ўзбек адабиётида эса маънавий-маърифий уйғунлик ва жамоавий ҳамжиҳатликка таянган ҳолда (“оғоч”, “девор”, “дуо”) воқеланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнларда толерантлик консептининг лингвокултурологик аспектини тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий-назарий натижалар асосида: 
инглиз ва ўзбек бадиий матнлари асосида толерантлик консептининг ядро-периферия тузилишининг миқдорий модели инглиз тилидаги семантик ядронинг “кинд” (22,19%), “фриендс/фриенд” (17,87%), “ундерстанд/ундерстоод” (14,12%) лексемалари, ўзбек тилида эса “умид” (14,93%), “адолат” (10,23%), “ёрдам” (8,10%) сўзлари билан ифодаланиши ҳамда тўғридан-тўғри номинациялар (“толеранcе”/“толерантлик”)нинг корпусдаги улуши 1% дан камлиги статистик таҳлил натижалари орқали исботлангани ҳамда толерантлик консептининг мазмуний таркибида маданий контекстга мувофиқ ўзгарувчи когнитив (фарқларни англаш), аксиологик (эмпатия ва инсоний қадриятлар) ва прагматик (мулоқот стратегиялари) компонентлардан иборат универсал тузилиш модели консептуал-семантик таҳлил асосида ишлаб чиқилганига оид хулосалардан 2024-2025-йилларда амалга оширилган “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 20-октябрдаги 01-09/469-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган монография ва виртуал ресурсларни замонавий илмий маълумотлар ва янги адабиётлар билан мазмунан бойитишга хизмат қилган;
толерантлик консептининг лингвокултурологик асимметрия типологияси асосида унинг маданий ўзига хослигига кўра индивидуалистик (инглиз тилида“аccептанcе”, “диверситй”, “индивидуал ригҳц” каби номинациялар) ва коллективистик (ўзбек тилида “сабр”, “шафқат”, “жамоавий бирдамлик” каби номинациялар) типлари тавсифланган ҳолда инглиз адабиётида ташқи фаол вектор – ижтимоий-сиёсий кураш, постколониал миграция ва тенгсизликка қарши ҳаракатлар, ўзбек адабиётида эса ички уйғунлаштирувчи вектор – маънавий-ахлоқий тамойиллар, интизом ва фалсафий изланишлар орқали намоён бўлиши аниқлангани хусусидаги мулоҳазалардан ИЛ662204405-рақамли “Экспериментал фонетик лаборатория яратиш (хорижий тил мисолида)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 20-октябрдаги 11-25/113-сон маълумотномаси). Натижада инновацион лойиҳа доирасида яратилган ресурсларни бойитишда муҳим манба вазифасини бажарган;
метафорик ва рамзий репрезентациясини чоғиштириш орқали толерантлик консептининг инглиз бадиий адабиётида ижтимоий ўзгаришлар омили сифатида эркинлик, тенглик ва адолат каби универсал қадриятлар билан узвийликда (бридге”, “лигҳт”, “опен доор”) ифодаланиши, ўзбек адабиётида эса маънавий-маърифий уйғунлик ва жамоавий ҳамжиҳатликка таянган ҳолда (“оғоч”, “девор”, “дуо”) воқеланиши далилланганига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси халқаро адабий алоқалар ва бадиий таржима бўлими амалга ошираётган лойиҳаларда, Республика ёш ижодкорларининг “Зомин” семинарининг “Бадиий таржима” шўбасида ўтказилган маҳорат дарсларида ва таржимонлар форумида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 26-сентябрдаги 01-03/395-сон маълумотномаси). Натижада таклиф қилинган тавсия ва хулосалар толерантликка оид сўзлар таржимасида миллий-маданий мазмунни тўғри етказиш ва таржимонлик маҳоратини такомиллаштиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish