Курбанова Ҳусния Шуҳрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Математика йўналиши талабаларининг инглиз тили лексик компетенсиясини ИCЛҲЕ педагогик ёндашуви асосида ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1. PhD/Ped10094.
Илмий раҳбар: Тўхтаева Қўйсин Давлатовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Аҳмедова Лайло Талибджановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рустамова Шоҳиста Шариповна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили машғулотларида математика таълим йўналиши талабаларининг лексик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий-методик адабиётлар таҳлили асосида лексик компетенсия тушунчасининг муайян мақсадларга йўналтирилган инглиз тили (Энглиш фор Спеcифиc Пурпосес) таълимидаги мазмуний хусусиятлари аниқланиб, у ихтисослашган терминология билан бир қаторда умумий инглиз тили лексикаси ва академик лексикадан иборат кўп компонентли лингводидактик конструкт сифатида қайта консептуаллаштирилган;
аутентик математик матнлар асосида математика тил регистрининг комплекс таҳлили амалга оширилиб, ахборот берувчи, математик исботга асосланган, баҳоловчи-аналитик ҳамда кундалик математик дискурс матнларининг ўзига хос лексик қатламлари аниқлаштирилди; барча жанрларда математик символлар, терминологик, академик ва умумий лексик бирликлар ҳамда дискурсив воситаларнинг функсионал қўлланилиши асослаб берилди; ушбу бирликларни идрок этиш жараёнида юзага келадиган контекстуал, семантик, лексик-синтактик ва когнитив қийинчиликлар илмий жиҳатдан далилланган;
олий таълимда фан ва тил интеграциясига асосланган ИCЛҲЕ ёндашувининг лингводидактик моҳияти аниқлаштирилиб, унинг CЛИЛ ва ЭМИ ёндашувларидан консептуал (фан ва тилни тенг даражада ривожлантириш), методик (тил ва фан мақсадларининг ягона ўқув жараёнида уйғунлаштирилиши, интерактив ҳамда рефлектив ўқитиш стратегияларининг қўлланилиши) ва функсионал (талабаларнинг академик, касбий ва коммуникатив компетенсияларини бир вақтнинг ўзида ривожлантиришга хизмат қилиши) жиҳатдан фарқланувчи хусусиятлари илмий асосда очиб берилди; шунингдек, интегратив ёндашувнинг лексик компетенсияни ривожлантиришдаги лингводидактик имкониятлари асослаб берилиб, лексик бирликларнинг сунъий ёдлаш ва мақсадли ўргатиш жараёнидан кўра табиий, контекстуал ва коммуникатив фаолият жараёнида тасодифий ва барқарор ўзлаштирилиши илмий жиҳатдан исботланган;
лексик компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган ИCЛҲЕ интегратив ёндашуви асосидаги ўқитиш жараёнининг мақсад, мазмун, метод, восита ва баҳолаш мезонларини қамраб олувчи кўп босқичли ўқув модели ишлаб чиқилди; модел мазмуни математика фанига оид терминологик бирликлар, умумакадемик ва умуминглиз тили лексикаси, символик ифодалар ҳамда дискурсив бирликлардан иборат аутентик математик матнлар асосида шакллантирилиб, уларни ўзлаштириш жараёнида лексик компетенсияни англаш, матнни тушуниш ва академик коммуникацияда қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган махсус методик тизим ҳамда баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Математика таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили лексик компетенсиясини ИCЛҲЕ ёндашуви асосида ривожлантириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
илмий-методик адабиётлар таҳлили асосида лексик компетенсия тушунчасининг махсус мақсадларга йўналтирилган инглиз тили таълимида мазмун хусусиятлари аниқланиб, ихтисослашган терминология билан бир қаторда умумий инглиз тили лексикаси ва академик лексикадан иборат кўп компонентли лингводидактик конструкт сифатида қайта консептуаллаштирилганлиги ҳақидаги илмий-амалий тавсиялардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг №У-117-04 сонли “Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини ривожлантириш технологиясини яратиш” номли илмий-амалий лойиҳасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 19-июндаги ИТД-1-148-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа бошқа таълим йўналишларида инглиз тилини ўқитишда мутахассислик лексикасини тизимли ўзлаштириш ва академик дискурсни ривожлантириш учун методик платформа сифатида хизмат қилган;
аутентик математик матнлар асосида математика тил регистрининг комплекс таҳлили амалга оширилиб, ахборот берувчи, математик исботга асосланган, баҳоловчи-аналитик ҳамда кундалик математик дискурс матнларининг ўзига хос лексик қатламлари аниқлаштирилиб математик символлар, терминологик, академик ва умумий лексик бирликлар ҳамда дискурсив воситаларнинг функсионал қўлланилиши асослаб берилди; ушбу бирликларни идрок этиш жараёнида юзага келадиган контекстуал, семантик, лексик-синтактик ва когнитив қийинчиликлар ҳақидаги хулосалардан 2022–2025-йилларда Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган “Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cредит Мобилитй (Кей Аcтион 1 – Мобилитй фор Леарнерс анд Стафф, Ҳумболдт Университй, Германй)” халқаро илмий-амалий лойиҳаси доирасида қўлланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 31-мартдаги №04/1-1690-сон маълумотномаси). Натижада, математик дискурс жанрларининг лексик хусусиятлари ва уларни идрок этишдаги лингводидактик қийинчиликлар аниқлаштирилиб, уларни бартараф этишнинг илмий-назарий асослари такомиллаштирилган;
олий таълимда фан ва тил интеграциясига асосланган ИCЛҲЕ ёндашувининг лингводидактик моҳияти аниқлаштирилиб, унинг CЛИЛ ва ЭМИ ёндашувларидан консептуал (фан ва тилни тенг даражада ривожлантириш), методик (тил ва фан мақсадларининг ягона ўқув жараёнида уйғунлаштирилиши, функсионал (талабаларнинг академик, касбий ва коммуникатив компетенсияларини бир вақтнинг ўзида ривожлантиришга хизмат қилиши) жиҳатдан фарқланувчи хусусиятлари, шунингдек, интегратив ёндашувнинг лексик компетенсияни ривожлантиришнинг лингводидактик имкониятлари асослаб берилиб, лексик бирликларни сунъий ёдлаш ва мақсадли ўргатиш жараёнидан кўра табиий, контекстуал ва коммуникатив фаолият жараёнида тасодифий ва барқарор ўзлаштирилиши ҳақидаги хулосалардан 2022–2025-йилларда Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган “Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cредит Мобилитй (Кей Аcтион 1 – Мобилитй фор Леарнерс анд Стафф, Cаъ Фосcари Университй, Италй)” халқаро илмий-амалий лойиҳасида қўлланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 28- апрелдаги №04/1-2207-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосалар ИCЛҲЕ ёндашуви асосида талабаларнинг мутахассислик лексикасини ўзлаштириш, академик дискурсни англаш ҳамда лексик бирликлардан академик ва касбий мулоқотда функсионал фойдаланиш компетенсияларини ривожлантириш учун назарий асос бўлиб хизмат қилган;
лексик компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган ИCЛҲЕ интегратив ёндашуви асосида ўқитиш жараёнининг мақсад, мазмун, метод, восита ва баҳолаш мезонларидан иборат кўп босқичли ўқув модели ишлаб чиқилиб, модел мазмуни математика фанига оид терминологик бирликлар, умумакадемик ва умуминглиз тили лексикаси, символик ифода ҳамда дискурсив бирликларни ўз ичига олган аутентик математик матнлар асосида шакллантирилиб, уларни ўзлаштириш жараёнида лексик компетенсияни англаш, матнни тушуниш ва академик коммуникацияда қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган махсус методик тизим ҳақидаги хулосалардан Сирдарё вилоят телерадиоканали “Диёр янгиликлари” информацион дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси 2025-йил 23-январдаги №113-сон маълумотномаси). Натижада, методик ёндашувнинг амалий қиймати кенг жамоатчиликка етказилиб, нофилологик йўналиш талабалари учун касбий лексикани интегратив тарзда ўргатишнинг долзарблиги, самарадорлиги ва амалий натижалари оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб этилган.