Рахмонов Азизбек Асқарали ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта ғарамини шакллантириш жараёнини такомиллаштириш”  мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тоъқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6231
Илмий раҳбар: Рузметов Мансурбек Эркинович, PhD, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор;  Саримсаков Олимжон Шарипжонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззаҳ Политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани ғарамлаш ва сақлаш жараёнида унинг табиий сифат кўрсаткичларини сақлаб қолувчи ҳаво туннели ҳосил қилувчи қурилма конструксиясини ишлаб чиқиш, пахта ғарамининг кучланиш ҳолатини назарий моделлаштириш ҳамда қурилманинг хавфсиз ва мақбул параметрларини тажрибавий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани ғарамлаш жараёнида уни шамоллатиш учун ҳаво туннели ҳосил қилувчи, пахтанинг табиий сифат кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмайдиган қурилма конструксияси ишлаб чиқилган;
пахта ғарамини қалин деворли цилиндр кўринишида моделлаштириш орқали унинг кучланиш ҳолатини тадқиқ этиш асосида ғарамлаш хавфсизлиги коеффициенти биринчи марта таклиф этилган ҳамда ҳаво туннелини шакллантиришда ушбу коеффициентнинг қиймати асослаб берилган;
пахта ғарамининг геометрик ва физик параметрларини, шунингдек, киритилган махсус коеффициентини k_r ҳисобга олувчи пахта қатламидаги нормал, радиал ва айланма кучланишларни аниқлаш учун амалий ҳисоблашларга мослаштирилган соддалаштирилган аналитик боғланишлар олинган;
тажрибани математик режалаштириш усули ёрдамида ғарамдаги пахтанинг сифат ҳолатига ифлослик миқдори ва тола нуқсонлари орқали таъсир кўрсатувчи туннел ҳосил қилувчи қурилманинг математик моделини адекват ифодаловчи регрессия тенгламаси олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Пахта ғарамига ресурстежамкор такомиллаштирилган туннел шакллантириш қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: туннел шакллантириш қурилмаси “ГТГ АГРО” МЧЖ таркибидаги Мустақиллик пахта тозалаш корхонасида жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2026-йил 22-июндаги 01/06-897-сонли маълумотномаси). Натижада туннел шакллантириш қурилмасининг амалдаги ва тажриба натижаларини солиштирма синов ишларида ИИ-саноат навли пахтага  туннел шкллантириш жараёнида электр-энергия сарфини йиллик 1794 кВт га камайтиришга ва толанинг ифлослик ва нуқсонлар миқдорини 0,63-0,92 % га камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish