Мардонов Ихтиёржон Баҳодир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта тозалагичларни технологик ва конструктив коърсаткичларини такомиллаштириш асосида тозалаш самарадорлигини ошириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02-“ Тоʻқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: : В2026.3.PhD/Т6211
Илмий раҳбар: Парпиев Азимжон Парпиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Усманкулов Алишер Кадиркулович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта тозалаш ускуналарини асосий ишчи қисмларини такомиллаштириш асосида тозалаш самарадорлигини ва тола сифатини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тозалагичда пахтани аррачали ва қозиқчали-парракли барбанларга узатиш зоналарида узлюксиз ҳаракати бузилиб, орқага қайтиш ҳолатлари мавжудлиги ҳамда тола ва чигит шикастланиши ошишига сабаб боълаётганлиги аниқланган;
тозалагичларда чўткали барабанлар оърнига сферик йоъналтиргичлар тавсия этилиб, уларни жойлашув кординаталари аниқланган ва пахтани орқага қайтиш ҳолатига барҳам берилган;
пахтани тузулмавий таркиби коърсаткичи билан аррачали ва қозиқчали-парракли барабанларни тозалаш самарадорлиги оъртасидаги боғланишлар олиниб, тозалашда пахта тузилма таркибини расионал қиймати аниқланган;
тозалагичларда технологик оралиқларни пахта тузилмавий таркиби ва геометрик оълчамларини оъзгаришига мос ҳолда дифференциал шаклда танлаш тозалаш самарадорлигини ошириши мумкинлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта тозалагичларни такомиллаштириш асосида тозалаш самарадорлигини ошириш боъйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
 такомиллаштирилган  УХК ускунаси “Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги “ТТC Агро кластер” пахта тозалаш корхонасида жорий қилинган (“Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 4 мартдаги 03/25-427-сонли маълумотномаси). Натижада мавжуд вариантда ишлаб чиқарилган толадаги нуқсон ва ифлосликлар 5,75 % ни ташкил этиб ИИ-нав тола “ифлос” синфига тоъғри келса, тавсия вариантида эса толадаги нуқсон ва ифлосликлар миқдори 4,4 % боълиб, ИИ-нав “оърта” синфли тола олинган. Тозалагичларни конструктив коърсаткичларини такомиллаштириш ҳисобига тозалаш самарадорлигининг  ошишига, унинг натижасида тола синфи яхшиланишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish