Бутаяров Абдуқодир Тухтаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф - муҳит муҳофазаси.” 06.01.02 – “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т837
Илмий маслаҳатчи: Мейли Авлакулов - техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ҳузуридаги илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.14.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги 06.01.02 – “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ихтисослиги техника фанлари доктори (PhD) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ахмеджонов Дилмурод Гуломович - техника фанлари доктори, Усманов Шавкат Аббасович - техника фанлари доктори, доцент Ирригация ва сув муаммолари илмий- тадкикот институтининг лаборатория мудири, Эшонқулов Жамолиддин Сапорбой ўғли - қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятининг суғориладиган оч тусли енгил ва ўрта қумоқ тупроқлари шароитида ингичка толали ғўзани етиштиришда ресурс тежамкор суғориш технологияларининг, хусусан тупроқ ичидан суғориш усулининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш, мазкур технологиянинг техник ва технологик элементларини такомиллаштириш, тупроқнинг сув-физик хусусиятлари, ўсимликнинг сув истеъмоли ва илдиз тизимининг ривожланиш қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда мақбул суғориш тартибларини асослаш ҳамда сув, минерал ўғитлар, энергия ва бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхондарё вилоятининг суғориладиган енгил ва ўрта қумоқ тупроқлари шароитида ингичка толали ғўзани тупроқ ичидан суғориш учун тупроқнинг сув-физик хусусиятлари, ҳисобий намланиш қатлами, суғориш олди тупроқ намлиги ҳамда суғориш қувурларининг жойлашиш параметрларини ҳисобга олган ҳолда мақбул суғориш тартиблари ишлаб чиқилган ва ҳисобий намланиш қатламини шакллантириш усули такомиллаштирилган.
ғўзани тупроқ ичидан суғоришда тупроқ намлиги, ҳисобий илдиз қатламининг ривожланиш динамикаси, ҳаво ҳарорати ва ҳавонинг нисбий намлиги ўртасидаги функсионал боғлиқликлар аниқланган ҳамда мазкур омилларни комплекс ҳисобга олувчи илмий асосланган суғориш тартиби ишлаб чиқилган.
илк бор тупроқ ичидан суғориш технологияси учун қатор оралари кенглиги, томизгичлар ва суғориш шланглари орасидаги масофалар, томизгичларнинг сув сарфи ва уларни жойлаштириш параметрларининг мақбул қийматлари экспериментал тадқиқотлар асосида аниқланиб, суғориш тизимининг техник ва технологик элементлари такомиллаштирилган.
тупроқ ичидан суғоришда намликнинг тупроқ бўйлаб горизонтал ва вертикал тарқалиши ҳамда сувнинг шимилиш жараёнларини тавсифловчи математик модел ишлаб чиқилган ва унинг параметрлари асосида суғориш меъёрлари ҳамда суғориш давомийлигини аниқлашнинг ҳисоблаш усули такомиллаштирилган.
тупроқ ичидан суғориш технологиясини қўллаш натижасида сув ресурслари, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва меҳнат сарфининг камайиши ҳамда ингичка толали ғўзанинг ҳосилдорлиги ошиши ўртасидаги қонуниятлар аниқланиб, ресурс тежамкорлик самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
Сурхондарё вилоятининг табиий-иқлим шароити учун тупроқ ичидан суғориш технологиясини лойиҳалаш, эксплуатация қилиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сурхондарё вилоятини оч тусли енгил ва ўрта қумоқ тупроқлари шароитида ингичка толали Сурхон 14 навли ғўзани илк бор тупроқ ичидан суғориш усуллари орқали юқори самарадорлигини ўрганиш бўйича таҳлиллар олиб борилди тадқиқотлар натижалари асосида:
ингичка толали ғўзани оч тусли, механик таркибига кўра, енгил қумоқ тупроқлари шароитида замонавий тупроқ ичидан суғориш усули, суғориш меъёри, намлантиришдаги ҳисобий қатламини инобатга олиб такомиллаштирилди «Ангор Замин Cлустер» ва «Сурхон сифат текстил» МЧЖ хўжаликларида жорий этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 – августдаги 02/13-2941-сон маълумотномаси). Натижада, гектардан 2770-3290 м3/га гача суғориш суви тежалишга эришилди, ғўзани ҳосилдорлик кўрсатгичи гектаридан 9,7-17,5 с/га ошиш имконияти яратилган.
ингичка толали ғўзани илк бор тупроқ ичидан усулида суғориш тартиби ишлаб чиқилганлиги, ғўзани ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига таъсири, турли хил ресурсларнинг иқтисод қилингинлиги билан асосланади. Ангор тумани «Ангор Замин Cлустер», Денов туманида «Сурхон сифат текстил» МЧЖ хўжаликларида сув билан доимий таъминловчи суғориш тизими орқали жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 – августдаги 02/13-2941-сон маълумотномаси). Натижада, минерал ўғитларнинг истимолдаги сарфлари 35-44% гача камайганлиги, ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлиги 27-40 % гача тежалиши, сувдан фойдаланиш кўрсаткичи Р=0,69 дан 0,98 % гача кўтарилишга, сув сарфи 56 – 67 % гача иқтисод қилинишига эришилган;
ғўзани замонавий тупроқ ичидан суғориш усулида илмий асосланган суғориш тартиби ишлаб чиқилиши, суғоришнинг техника ва технология элементлари, суғориш технологиялар асосида эгатлараро, егат ичига, эгат узунликлари, ёндаш суғориш шланглари орасидаги масофа, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан, %, томизгичлар орасидаги масофа ҳамда томизгичлардаги сув сарфларни инобатга олиб ишлаб чиқилди Ангор тумани «Ангор Замин Cлустер» МЧЖ нинг пахта майдонларида ва Денов туманида «Сурхон сифат текстил» МЧЖ хўжаликларида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 – августдаги 02/13-2941-сон маълумотномаси). Натижада техника учун ёқилғи мойлаш материаллари 38-48 % кам сарфланиб, суғориш суви 57-67 % га гача тежалиши, пахта ҳосилдорлиги 23-32% ошишига эришилган.