Суханов Виктор Алексеевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “1910-1980-йиллар рус шеъриятида Тошкент матни”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6115.
Илмий раҳбар: Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Джураевна, филология фанлари доктори, профессор; Екабсонс Александра Валеревна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1910-1980 йиллар рус шеъриятида Тошкент матнининг ўзига хослигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
локал матннинг адабиётшуносликдаги аҳамияти ва ушбу ҳодисани тадқиқ этиш методологияси ҳамда уни турли даражадаги бадиий тасвир категориялари – мотивлар, образлар ва мифлардан иборат ишоравий модел воситасида тавсифлаш мумкинлиги исботланган;
рус шеъриятида Тошкент матнининг 1910-1930 йиллардаги шарқона модели ҳамда Иккинчи жаҳон уруши давридаги қутбий образларнинг ёнма-ён мавжудлигидан бошлаб, 1960-1980 йиллар шеъриятига хос бўлган “халқлар дўстлиги шаҳри” ҳамда “утопия-шаҳар” ҳақидаги кейинги мифларгача ўз ичига олган Тошкент матни эволюциясининг яхлит реконструксияси ва тизимли даврлаштирилиши асосланган;
1910-1980 йиллар рус шеъриятида Тошкентнинг барқарор ва ноанъанавий мотивлари, муаллифнинг “келгинди” ёки “маҳаллий” шоир эканлиги Тошкент матнининг образли идрок этилишини белгилашда асосий омил бўлиб хизмат қилиши, шунингдек, Тошкентга оид “ташқи” ва “ички” нигоҳ матнларида мазкур шаҳар маконини консептуаллаштириш усуллари ҳамда шаҳарни ҳиссий-қадриятли идрок этиш хусусиятидаги принципиал фарқлар далилланган;
1910-1980 йиллардаги Тошкент матнининг рус шеърий тафаккурининг ўзга маданий воқелик билан тўқнашувдаги эволюциясини акс эттирувчи мотив ва образларнинг мураккаб динамик палитраси эканлиги ҳамда у географик (марказ/периферия, ўзиники/бегона), тарихий (мустамлака, урушгача, эвакуация, урушдан кейинги, сўнгги совет даври шаҳри) ва ментал (ташқаридан/ичкаридан нигоҳ) каби ўқлар кесишмасида мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1910-1980 йилларда яратилган рус шеъриятидаги Тошкент матнини таҳлил қилиш жараёнида ишлаб чиқилган натижа ва хулосалар, услубий ва амалий таклифлар асосида:
локал матннинг адабиётшуносликдаги аҳамияти ва ушбу ҳодисани тадқиқ этиш методологияси ҳамда уни турли даражадаги бадиий тасвир категориялари – мотивлар, образлар ва мифлардан иборат ишоравий модел воситасида тавсифлаш мумкинлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина” (УНИCАC)” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2026 йил 05 февралдаги 04/11-5047-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида локал матнни ўрганишга доир асосий ёндашувларни тизимлаштириш ва умумлаштириш, шунингдек, Тошкентни маданиятлараро мулоқот макони сифатида бадиий идрок этишнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш орқали лойиҳа материаллари мазмунини бойитишга эришилган;
рус шеъриятида Тошкент матнининг 1910-1930 йиллардаги шарқона модели ҳамда Иккинчи жаҳон уруши давридаги қутбий образларнинг ёнма-ён мавжудлигидан бошлаб, 1960-1980 йиллар шеъриятига хос бўлган “халқлар дўстлиги шаҳри” ҳамда “утопия-шаҳар” ҳақидаги кейинги мифларгача ўз ичига олган Тошкент матни эволюциясининг яхлит реконструксияси ва тизимли даврлаштирилишига оид хулосалардан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг маданий дунёқарашини кенгайтириш ва Ўзбекистон маданий меросини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2025 йил 20 декабрдаги 2-15-21-7069-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадбирлар иштирокчилари учун рус шеъриятидаги Тошкентнинг бадиий талқини турли тарихий даврлар мисолида тақдим этилиши, шунигдек, шаҳар қиёфасини шакллантирган маданий ҳодисаларни очиб берилишига эришилган;
1910-1980 йиллар рус шеъриятида Тошкентнинг барқарор ва ноанъанавий мотивлари, муаллифнинг “келгинди” ёки “маҳаллий” шоир эканлиги Тошкент матнининг образли идрок этилишини белгилашда асосий омил бўлиб хизмат қилиши, шунингдек, Тошкентга оид “ташқи” ва “ички” нигоҳ матнларида мазкур шаҳар маконини консептуаллаштириш усуллари ҳамда шаҳарни ҳиссий-қадриятли идрок этиш хусусиятидаги принципиал фарқларга оид хулосалардан Ўзбекистон Рус маданият марказининг “Рус тили ва адабиётини ўқитишда янги педагогик технологиялар” номли илмий-услубий семинари доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Рус маданият марказининг 2025 йил 30 сентябрдаги 02-67-сон маълумотномаси). Натижада илмий-услубий семинар иштирокчиларининг ХХ аср рус шоирлари томонидан ўз асарларида Тошкентни тасвирлашда қўллаган барқарор мотивлари ва образлари, бошқа шаҳарлардан келган ва маҳаллий шоирларнинг Тошкент образини идрок этишига хос жиҳатлари, уларнинг поетик стратегияларидаги фарқларига оид билимларни оширишга эришилган;
1910-1980 йиллардаги Тошкент матнининг рус шеърий тафаккурининг ўзга маданий воқелик билан тўқнашувдаги эволюциясини акс эттирувчи мотив ва образларнинг мураккаб динамик палитраси эканлиги ҳамда у географик (марказ/периферия, ўзиники/бегона), тарихий (мустамлака, урушгача, эвакуация, урушдан кейинги, сўнгги совет даври шаҳри) ва ментал (ташқаридан/ичкаридан нигоҳ) каби ўқлар кесишмасида мавжудлигига оид хулосалардан “Улуғ йўл” газетаси учун материаллар тайёрлашда фойдаланилган (“Ангрен Зиё” МЧЖнинг 2025 йил 23 сентябрдаги 71/25-сон маълумотномаси). Натижада кенг китобхонлар оммасининг “Тошкент матни” тушунчаси, ушбу ҳодисанинг асосий таркибий қисмлари ҳамда ўзига хос хусусиятларига оид билимларни оширишга эришилган.