Мирзаев Бекмуроджон Дилмурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Француз, ўзбек тилларида замон ва макон категорияларининг лингвокултурологик хусусиятлари, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2959.
Илмий раҳбар: Мўминова Азиза Арслоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Ширинова Раима Ҳакимовна, филология фанлари доктори, профессор; Бобокалонов Одилшоҳ Остонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади француз, ўзбек тилларида замон ва маконни ифодаловчи лисоний бирликларни чоғиштирган ҳолда уларнинг лингвокултурологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
француз ва ўзбек тилларида замон ҳамда маконни ифодаловчи луғавий бирликларнинг лексик-семантик хусусиятлари чоғиштирилиши натижасида француз тилида мазкур маъноларнинг дифференциаллашган ва структуравий, ўзбек тилида эса умумлашган, бирикмали ҳамда амалий тажриба билан боғлиқ воситалар орқали ифодаланиши далилланган;
чоғиштирилаётган тилларда замон ҳамда маконни ифодаловчи тил бирликлари лингвокултурологик белгиларига кўра таҳлил қилиниши ва гуруҳланиши асосида француз тилида структуравий ва ижтимоий-маданий, ўзбек тилида эса маиший, тақвимий, ҳудудий ҳамда муқаддаслик билан боғлиқ мазмун қатламларининг устуворлиги аниқланган;
француз, ўзбек тилларида замон ҳамда маконни ифодаловчи хрононимлар ва топонимларнинг семантик қатламлари ҳамда лингвокултурологик хусусиятлари чоғиштирма ўрганилганлиги француз тилида тарихий-маданий хотира, ўзбек тилида эса этномаданий ва ҳудудий тасаввурларнинг устуворлиги далилланган;
француз ва ўзбек тилларида замон ҳамда маконни ифодаловчи реалиялар, фразеологик бирликлар ва мақоллар таҳлили асосида француз тилида замоннинг ресурс, тартиб ва масъулият, маконнинг эса ижтимоий тартиб билан боғлиқлиги, ўзбек тилида эса замоннинг сабр-тоқат, одоб ва тажриба, маконнинг эса ер-сув, жамоавий турмуш ва меҳмондўстлик билан алоқадорлиги каби миллий-маданий хусусиятлар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз ва ўзбек тилларида замон ва макон категорияларининг лингвокултурологик хусусиятларини чоғиштирма тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
француз ва ўзбек тилларида замон ҳамда маконни ифодаловчи луғавий бирликларнинг лексик-семантик хусусиятлари чоғиштирилиши натижасида француз тилида мазкур маъноларнинг дифференциаллашган ва структуравий, ўзбек тилида эса умумлашган, бирикмали ҳамда амалий тажриба билан боғлиқ воситалар орқали ифодаланишига доир илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022–2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-52 тур-21091433 “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-январдаги №04/1-374-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида ўзбек тилидаги реалияларнинг лексик-семантик ва лингвокултурологик тавсифини аниқлаштириш, уларнинг семантик ҳамда маданий хусусиятларини тизимлаштириш ва илмий изоҳини бойитишга эришилган;
замон ҳамда маконни ифодаловчи тил бирликлари лингвокултурологик белгиларига кўра таҳлил қилиниши ва гуруҳланиши натижасида француз тилида структуравий ва ижтимоий-маданий, ўзбек тилида эса маиший, тақвимий, ҳудудий ҳамда муқаддаслик билан боғлиқ мазмун қатламларининг устуворлигига доир илмий хулоса, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалининг “Кўнгил ободлиги” дастурининг 2025-йил 7-декабр сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 16-декабрдаги №05-09-2030-сон маълумотномаси). Натижада, дастур ссенарийсида замон ва макон билан боғлиқ тил бирликларининг лингвокултурологик хусусиятларини ёритиш, уларнинг миллий-маданий мазмунини илмий-оммабоп шаклда талқин қилиш ҳамда кенг жамоатчиликка тушунарли тарзда етказиш имконияти кенгайтирилган;
француз ва ўзбек тилларида замон ҳамда маконни ифодаловчи хрононимлар ва топонимларнинг семантик қатламлари ҳамда лингвокултурологик хусусиятлари чоғиштирма ўрганилганлиги француз тилида тарихий-маданий хотира, ўзбек тилида эса этномаданий ва ҳудудий тасаввурларнинг устуворлигига оид диссертация хулосалари, таклиф ва тавсияларидан “Cлуб де cонверсатион” ўқув материали доирасида тилга оид тадбирлар дастурлари ва машғулотларида фойдаланилган (ННТ Тошкент Француз Алянси томонидан берилган 2026 йил 8 январдаги №16-сон маълумотнома). Натижада, ўқув материаллари мазмунида хрононим ва топонимларнинг лингвокултурологик хусусиятларини ёритиш, уларнинг миллий-маданий маъно қатламларини тушунтириш ҳамда француз ва ўзбек тилларига хос ономастик бирликларни чоғиштирма асосда талқин қилиш имконияти кенгайтирилган.
француз ва ўзбек тилларида замон ҳамда маконни ифодаловчи реалиялар, фразеологик бирликлар ва мақолларнинг ўрганилиши, француз тилида замон ресурс, тартиб ва масъулият билан, макон эса ижтимоий тартиб билан боғлиқ экани, ўзбек тилида эса замон сабр-тоқат, одоб ва тажриба билан, макон эса ер-сув, жамоавий турмуш, меҳмоннавозлик каби миллий-маданий хусусиятлари мавжудлигига доир илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022–2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-52 тур-21091433 “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-январдаги №04/1-374-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида ўзбек тилидаги миллий-маданий бирликлар мазмунини чуқурлаштириш, уларда акс этувчи фразеологик ва паремиологик қатламларни изоҳлаш ҳамда реалияларнинг лингвокултурологик тавсифини бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish