Джуманиязова Зилола Навфал қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек ва инглиз мақолларида аёл образининг аксиологик тадқиқи, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4136.
Илмий раҳбар: Маджидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Нормуродова Нозлия Зариловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ис'ҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз мақолларида аёл образининг лингвистик-аксиологик жиҳатлари, уларнинг баҳолаш категориялари ва миллий-маданий қадриятларни воқелантирувчи лисоний воситалар тизимини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва инглиз мақолларида аёл образини баҳолашнинг тизимли-қиёсий таҳлили орқали ташқи кўриниш, ахлоқий-маънавий, интеллектуал ва ижтимоий мезонлар тизими аниқланган;
мақолларда аёл образини баҳолашнинг компонент таҳлили асосида ижобий сифатлар инглиз тилида индивидуал хусусиятлар ва шахсий камолот доирасида, ўзбек тилида эса жамоавий қадриятлар нуқтайи назаридан баҳоланиши, шунингдек, салбий сифатлар инглиз тилида кўпроқ гендер тенгсизлиги, ўзбек тилида эса анъанавий қарашлар негизида шаклланиши асосланган;
мақолларда аёл образини баҳолашнинг лингвистик-аксиологик таҳлили орқали лексик, стилистик, синтактик ва фразеологик воситалар тизими аниқланган ҳамда инглиз тилида ижтимоий мавқе билан боғлиқ метафоралар, ўзбек тилида табиат элементлари ва гўзаллик рамзлари устуворлиги далилланган;
мақолларда аёл образини баҳолашнинг қиёсий-типологик таҳлили ёрдамида ҳар бир халқнинг гендер стереотипларини шакллантирувчи лингвомаданий кодлар орқали воқеланиши чоғиштирилаётган тилларнинг умумий жиҳати бўлиб, инглиз мақолларида аёлнинг интеллектуал ва ижтимоий қобилиятлари эркак доминантлигига қарши қўйилиши ҳамда гендер асосидаги камситишларнинг қораланиши, ўзбек мақолларида эса аёлнинг оилавий садоқати ва итоаткорлиги ахлоқий мукаммаллик намунаси сифатида улуғланиши каби жиҳатлар икки тил орасида лингвомаданий фарқни ҳосил қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз мақолларида аёл образининг аксиологик тадқиқотининг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари асосида:
лингвистик-аксиологик таҳлил орқали аёл образини баҳолашнинг лексик (мелиоратив семантикали сифатлар, ижобий коннотацияли отлар), стилистик (метафора, ўхшатиш, антитеза, гипербола), синтактик (параллелизм, инверсия, риторик сўроқ) ва фразеологик воситалар тизимини аниқлашда ҳамда инглиз тилида ижтимоий мавқе билан боғлиқ метафоралар (сун, пеарл, диамонд, блессинг), ўзбек тилида табиат элементлари ва гўзаллик рамзлари (гул, ой, чашма, дур) устуворлиги далилланишида, шунингдек, лингвокултурологик таҳлил методи ёрдамида инглиз мақолларида аёлларнинг ижтимоий мақоми ва гендер ролларига боғлиқ чекловлар танқидий ёндашувда (А wоманъс плаcе ис ин тҳе ҳоме) ифодаланиши, уларнинг мустақил шахс сифатидаги ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, ўзбек мақолларида аёлларнинг оиладаги роллари, айниқса, келин ва қайнона муносабатлари (Келин бўлдим – қайнонамга ёқмадим. Қайнона бўлдим – келинимга ёқмадим) анъанавий қадриятлар доирасида талқин этилишида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти универститетида ИЛ-52 тур-21091433-сонли 2022–2023-йилларга мўлжалланган “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” мавзусидаги инновацион лойиҳада ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратишда самарали фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти универститетининг 2025-йил 24-мартдаги 01/04-1048-сон маълумотномаси). Натижада инновацион лойиҳа электрон ресурслар ва дарсликлар яратишда муҳим манба сифатида хизмат қиладиган назарий ва амалий материаллар билан бойитилган.
тизимли-қиёсий ўрганиш орқали инглиз ва ўзбек мақолларида аёл образини баҳолашнинг ташқи кўриниш (жисмоний гўзаллик, ёш хусусиятлари, кийиниш маданияти), ахлоқий-маънавий (фазилатлилик, вафодорлик, ибо-ҳаё, меҳнацеварлик), интеллектуал (ақл-заковат, мулоҳазалилик, хўжалик юритиш қобилияти) ва ижтимоий (оилавий мақом, жамиятдаги хулқ-атвор, обрў-эътибор) мезонлар тизимининг яратилиши ҳамда компонент таҳлил асосида мақолларда аёл образининг ижобий сифатлари инглиз тилида индивидуал хусусиятлар ва шахсий камолот доирасида (мустақиллик, ўз-ўзини ривожлантириш, мақсадга интилиш), ўзбек тилида жамоавий қадриятлар нуқтаи назаридан (оилапарварлик, меҳр-оқибат, итоатлилик) баҳоланиши, салбий сифатлари инглиз тилида кўпроқ гендер тенгсизлиги (ижтимоий чекловлар, эркинлик йўқлиги), ўзбек тилида анъанавий қарашлар (ибосизлик, беандишалик, ўзбошимчалик) доирасида танқид қилиниши Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти универститетида 2021–2022-йилларда бажарилган П3-2020042022 рақамли “Туркий тиллар лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти универститетининг 2025-йил 24-мартдаги 01/04-1049-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформада қўлланилган умумтуркий бирликларнинг маданий коннотациялари такомиллаштирилган;
қиёсий-типологик таҳлил натижасида инглиз ва ўзбек мақолларида аёл образининг аксиологик хусусиятлари халқларнинг тарихий тажрибаси (анъаналар, урф-одатлар), ижтимоий турмуш тарзи (индивидуализм/коллективизм), диний-дунёвий қадриятлари (христианлик/Ислом дини таъсири) ва миллий менталитети билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши орқали олинган маълумотлардан Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетида 2020–2022-йилларда Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ФЗ-2019062034 рақамли “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 25-мартдаги 21/228-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган ўзбек ва инглиз тиллари миллий-маданий сўзлар глоссарийисидан жой олган сўзлар талқинини бойитиш ва такомиллаштиришда назарий асос боʻлиб хизмат қилган.