Набиев Фарух Абдурахимович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистон ёшлари дунёқа-рашини ривожлантиришда фалсафа ва математика уйғунлигининг ижтимоий-фалсафий таҳлили” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fal1724
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса(муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Суробова Райхона Зокиржоновна сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент 
Расмий оппонентлар: Фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор Бозоров Дилмурод Мирзарасулович, фалсафа фанлари номзоди, доцент Маматов Обидхон Ваққосович;
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон ёшлари дунёқарашини ривожлантиришда фалсафа ва математика уйғунлигининг ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Янги Ўзбекистон жамиятида ёшлар дунёқарашининг шаклланишига таъсир этувчи фан, ижтимоий муҳит ва ахборот макони каби омилларнинг ижтимоий-фалсафий детерминантлари таҳлил қилиниб, уларнинг шахс ижтимоийлашуви, ижтимоий онг, қадриятлар трансформацияси ва рационал дунёқарашнинг қарор топиш жараёни-даги диалектик ўзаро боғлиқлиги консептуал жиҳатдан асосланган;
фалсафа ва математиканинг рационал тафаккур, мантиқий фикрлаш ва ижтимоий онгни шакллантиришдаги функсионал ўрни ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан очиб берилиб, уларнинг билиш жараёнида ижтимоий онг ва ижтимоий билиш тамойиллари билан уйғун ҳолда намоён бўладиган методологик бирлик сифатида ёшлар дунёқарашини шакллантирувчи интеллектуал механизм эканлиги исботланган; 
ёшлар дунёқарашида фалсафий мушоҳада ва математик далиллаш уйғунлигини таъминлашнинг методологик асослари аниқлаштирилиб, ушбу бирликнинг ижтимоий реалликни англаш, рефлексив тафаккурни ривожлантириш, аналитик ёндашувни кучайтириш ҳамда танқидий онгни шакллантиришдаги ижтимоий-фалсафий аҳамияти диалектик ва рационал таҳлил асосида далилланган; 
Янги Ўзбекистон шароитида ёшларнинг ижтимоий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришга хизмат қилувчи фалсафа ва математика уйғунлигига асосланган назарий ёндашув ишлаб чиқилиб, унда рационаллик, далиллаш маданияти, мантиқий изчиллик ва ижтимоий масъулият тамойилларини таълим жараёнига татбиқ этишнинг консептуал имкониятлари очиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Йанги Ўзбекистон йошлари дунёқарашини ривожлантиришда фалсафа ва математика уйғунлигининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этиш асосида:
Янги Ўзбекистон жамиятида ёшлар дунёқарашининг шаклланишига таъсир этувчи фан, ижтимоий муҳит ва ахборот макони каби омилларнинг ижтимоий-фалсафий детерминантлари таҳлил қилиниб, уларнинг шахс ижтимоийлашуви, ижтимоий онг, қадриятлар трансформацияси ва рационал дунёқарашнинг қарор топиш жараёнидаги диалектик ўзаро боғлиқлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси(Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 7-октябр 2025-йил, 05-09-1564-сон маълумотномаси)да сенарийлар тайёрланган ва чиқишлар қилинган. Натижада ушбу тадқиқот иши фалсафа ва математикани йошлар тафаккурини ривожлантиришда қандай интеграцийа қилиш мумкинлигини коърсатади ва хизмат қилади;
Ёшлар тафаккурида фалсафий мушоҳада ва математик далиллаш уйғунлигини таъминлашнинг методологик асослари аниқлаштирилиб, ушбу бирликнинг ижтимоий реалликни англаш, рефлексив тафаккурни ривожлантириш, аналитик ёндашувни кучайтириш ҳамда танқидий онгни шакллантиришдаги ижтимоий-фалсафий аҳамияти диалектик ва рационал таҳлил асосида далилланганлиги Республика маънавият ва маърифат марказининг (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 4-август 2025-йил, 10/502-сон маълумотномаси) тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Натижада тадқиқотда фалсафа ва математика фанлари йошлар дунёқарашини ривожлантиришда қандай уйғунлаштириш қилиш мумкинлигини коърсатади, бу методологик йондашувлар академик муҳитда оърганиш ва оъргатиш жарайонларига йанги методикаларни қоъшишга хизмат қилади;
Янги Ўзбекистон шароитида ёшларнинг ижтимоий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришга хизмат қилувчи фалсафа ва математика уйғунлигига асосланган назарий ёндашув ишлаб чиқилиб, унда рационаллик, далиллаш маданияти, мантиқий изчиллик ва ижтимоий масъулият тамойилларини таълим жараёнига татбиқ этишнинг консептуал имкониятлари очиқланганлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси(Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 7-октябр 2025-йил, 05-09-1564-сон маълумот-номаси)да сенарийлар тайёрланган ва чиқишлар қилинган. Натижада ёшлар дунёқарашини ривожлантириш, илмий дунёқарашни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий билиш маданиятини юксалтиришга хизмат қилувчи илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди; 
Фалсафа ва математиканинг рационал тафаккур, мантиқий фикрлаш ва ижтимоий онгни шакллантиришдаги функсионал ўрни ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан очиб берилиб, уларнинг билиш жараёнида ижтимоий онг ва ижтимоий билиш тамойиллари билан уйғун ҳолда намоён бўладиган методологик бирлик сифатида ёшлар дунёқарашини шакллантирувчи интеллектуал механизм эканлиги Республика маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолияти(Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 4-август 2025-йил, 10/502-сон маълумотномаси)да татбиқ этилган. Натижада фалсафа ва математика фанининг методологик бирлиги асосида ёшлар тафаккурини юксалтириш ҳамда маънавий-интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий тавсияларнинг самарадорлиги тасдиқланди.
Мазкур тадқиқотда ишлаб чиқилган илмий-назарий ва амалий тавсиялар Янги Ўзбекистон шароитида ёшлар дунёқарашини ривожлантириш жараёнига татбиқ этилди. Тадқиқот натижалари таълим муассасаларида фалсафа ва математика фанларини ўқитиш мазмунини такомиллаштириш, ёшларда мантиқий, танқидий ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқилган хулосалар ва тавсиялар маънавий-маърифий тадбирлар, ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда ёшлар билан ишлашга қаратилган дастурларда фойдаланиш учун амалий аҳамият касб этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish