Халилов Боходир Ширинбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Навоий вилоятида мактабдан ташқари таълим тизими тарихи: ҳолати, ютуқлар ва муаммолар (1991-2025-йиллар)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1476
Илмий раҳбар: Рахмонов Хамро Хазратович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.09.01
Расмий оппонентлар: Жамолова Дилноза Муйдиновна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор, Элмуродова Умида Фархадовна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991–2025-йилларда Навоий вилоятида мактабдан ташқари таълим тизими тарихига оид масалаларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда мактабдан ташқари таълим тизими динамикаси 1947–1990-йилларда совет марказлашган моделига асосланганлиги, 1991–2016-йиллардаги мустақиллик шароитига мослашуви ҳамда 2017-йилдан ушбу тизимда янги инновацион тизимларнинг (СТЕАМ, рақамлаштириш, давлат-хусусий шериклик ва янги таълим институтлари) жорий этилганлиги далилланди;
Навоий вилоятида мактабдан ташқари ижодий таълимнинг анъанавий муассасалардан замонавий яхлит тизимга айланиш эволюцияси 2018-йилдан бошлаб “Баркамол авлод” мактаблари, музейлар ва ёшлар ташкилотларининг кенг қамровли лойиҳалари натижасида соҳанинг сон ва сифат кўрсаткичлари кескин ортгани ҳамда ҳудудий ижодий таълимнинг тарихий-тизимли асослари ёритиб берилди;
Вилоятда 1991–2024-йиллар давомида мактабдан ташқари таълимнинг фан ва касбий йўналишларида ўқувчи-ёшларнинг китобхонлик танловларидаги фаоллиги, олий таълимга кириш кўрсаткичларига репетиторлик ва нодавлат таълим марказларининг таъсири кўрсатиб берилган;
Навоий вилоятида 1993-йилдан буён болалар спорт мактаблари тармоғи кенгайиши, уч босқичли мусобақалар (“Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада”) ва замонавий инфратузилма самарадорлиги асосида мактабдан ташқари спорт таълими изчил ҳамда барқарор тизим сифатида шакллангани исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси таркибидаги Ислом Каримов музейи залларини шакллантиришда фойдаланилган. Тадқиқот натижаларидан “Ўзбекистонда ижтимоий соҳанинг ривожланиши” залини ташкил этишда қўлланилган. Хусусан, Ўзбекистонда таълим тизими ислоҳотлари, таълим тизими босқичлари ва уларнинг мазмун-моҳияти, соҳани ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши ҳамда ушбу йўналишда давлат тузилмаларининг яратилишига оид ҳужжатлар, таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш жараёнлари, ушбу соҳани ривожлантириш имкониятлари, ҳудудларда таълим тизими ҳолати, таълимнинг барча босқичлари, жумладан, мактабдан ташқари таълимни ривожлантиришдаги истиқболли масалаларни таҳлил қилиш билан боғлиқ илмий хулосалар ва материаллардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг 2023-йил 6-июндаги №1/102-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг жорий этилиши 1991-2016-йилларда мустақилликнинг илк йиллари ҳамда кейинги йилларда Ўзбекистонда таълимнинг шаклланиши ва ривожланиш динамикасини кўрсатиб беришга хизмат қилган.
Навоий вилоятида мактабдан ташқари таълим муассасалари, болалар ва ўсмирлар ижодиёти саройлари, музейлар, мусиқа ва санъат мактаблари, маданият саройлари ва телевидениенинг ўқувчилар шаклланишидаги ўрни ва роли, мактабдан ташқари таълим соҳасида жамоат ташкилотларининг иштироки, кутубхоналар, касб-ҳунар йўналишидаги марказлар, спорт мактаблари ва соғломлаштириш муассасалари мактабдан ташқари таълимнинг асосий йўналишлари сифатидаги ўрнига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 22-сентябрдаги №15-33/698-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий этилиши Навоий вилоятида мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолияти, уларнинг ютуқлари ва муаммолари билан кенг жамоатчиликни таништириш ҳамда вилоятдаги турли мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги таълим ва ижодий жараёнларни таҳлил қилиш имконини берган.
Навоий вилоятида Ўзбекистон болалар ташкилотининг мактаб ўқувчилари билан мактабдан ташқари равишда, дарсдан бўш вақтларини самарали ташкил этиш, китобхонлик маданиятини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда, маънавий-шахсий хислатларини юксалтиришга қаратилган тадбирлар ташкил этишда, вилоятда фаолият олиб бораётган мактабдан ташқари муассасалар билан ҳамкорликда маънавий-маърифий ҳамда ўқувчиларнинг билим салоҳиятини юксалтиришга хизмат қиладиган турли танловлар, давра суҳбатлари, семинарларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 9-октябрдаги 4-10-21-5472-сон маълумотномаси). Натижада Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, Навоий вилояти ўқувчиларининг мактабдан ташқари бўш вақтларини самарали ташкил этишга хизмат қилган.