Эркабоев Жалолиддин Эркабой ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт менежмент тизимини назарий ва услубий бошқарувини такомиллаштириш”,  08.00.13- “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4251
Илмий раҳбар: Турабов Баҳодир Тўҳтамишович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек Номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02 
Расмий оппонентлар: Хаитов Абдулхамид Абдуманнопович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Асроқулов Абдурахмон Султонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мамлакатда спорт менежмент тизимини бошқаришнинг назарий ва услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт тизимини бошқариш самарадорлигини баҳолаш ёндашуви спорт тадбирлари учун ажратилаётган маблағларнинг манзиллилиги, улардан фойдаланиш натижадорлиги ва спорт ташкилотларининг молиявий мустақиллик даражасини комплекс ҳисобга олиш асосида давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда ўзини ўзи молиялаштириш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш йўналишида такомиллаштирилган;
спорт соҳасида инсон капитали сифатини ошириш ва захира спортчиларни тайёрлаш самарадорлигини таъминлаш мақсадида юқори тоифали спортчилар, ҳакамлар ва тренерларни жалб қилган ҳолда спортчиларни тайёрлашнинг узлюксиз бошқарув занжирига асосланган «Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари» фаолиятини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
спорт соҳасидаги муассасаларни бошқариш механизмини спорт-таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида машғулотлар жараёнининг сон ва сифат кўрсаткичларини доимий мониторинг қилиш, тренерлар ва мутахассислар фаолиятига оид маълумотларни «ЭРП-Спорт» ягона электрон тизимида интеграциялаш асосида рақамли бошқарув тамойилларини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклиф этилган;
 олий маълумотли тренерлар ва спорт мутахассислари сонини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчилар қамровини кенгайтириш ҳамда миллий спорт менежменти тизими самарадорлигини ошириш омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда 2030 йилгача бўлган давр учун базавий, пессимистик ва оптимистик ссенарийлар асосида прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Спорт менежмент тизимини назарий ва услубий бошқарувини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
спорт тизимини бошқариш самарадорлигини баҳолаш ёндашуви спорт тадбирлари учун ажратилаётган маблағларнинг манзиллилиги, улардан фойдаланиш натижадорлиги ва спорт ташкилотларининг молиявий мустақиллик даражасини комплекс ҳисобга олиш асосида давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда ўзини ўзи молиялаштириш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш йўналишида такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 7-апрелдаги ПҚ-114-сонли “Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 8-пункти 1-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-майдаги 02-16/5157-сонли маълумотномаси). Натижада спорт тизимини бошқариш самарадорлигини баҳолаш ёндашувини амалиётга жорий этиш натижасида спорт тадбирлари учун ажратилаётган маблағларни тақсимлаш ва улардан фойдаланишда шаффофлик ҳамда манзиллилик даражаси оширилиб, давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини кучайтириш ва спорт ташкилотларининг молиявий мустақиллигини таъминлашга қаратилган бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилган.
спорт соҳасида инсон капитали сифатини ошириш ва захира спортчиларни тайёрлаш самарадорлигини таъминлаш мақсадида юқори тоифали спортчилар, ҳакамлар ва тренерларни жалб қилган ҳолда спортчиларни тайёрлашнинг узлюксиз бошқарув занжирига асосланган «Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари» фаолиятини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 7-апрелдаги ПҚ-114-сонли “Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-майдаги 02-16/5157-сонли маълумотномаси). Натижада «Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари» фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифларни жорий этиш натижасида юқори малакали спортчилар, ҳакамлар ва тренерлар иштирокида спорт захирасини шакллантиришнинг институционал механизми такомиллаштирилиб, истиқболли спортчиларни саралаш ва тайёрлаш тизимининг узлюксизлиги таъминланган.
спорт соҳасидаги муассасаларни бошқариш механизмини спорт-таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида машғулотлар жараёнининг сон ва сифат кўрсаткичларини доимий мониторинг қилиш, тренерлар ва мутахассислар фаолиятига оид маълумотларни «ЭРП-Спорт» ягона электрон тизимида интеграциялаш асосида рақамли бошқарув тамойилларини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 7-апрелдаги 
ПҚ-114-сонли “Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 5-пункти б-банди 1-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16-майдаги 02-16/5157-сонли маълумотномаси). Натижада спорт муассасаларини бошқариш механизмини рақамлаштириш бўйича таклифларни амалиётга татбиқ этиш натижасида тренерлар ва мутахассислар фаолияти, спорт иншоотлари ва машғулотлар жараёнига оид маълумотларни ягона электрон тизим орқали мониторинг қилиш имконияти яратилган ҳамда бошқарув қарорларининг тезкорлиги ва асосланганлик даражаси оширилган. Шунингдек, миллий спорт менежменти самарадорлиги спорт турларини оммалаштириш бўйича чора-тадбирлари, тренер ва мутахассислар сифат кўрсаткичларининг яхшиланиши ҳисобига таъминланган бўлиб, тренер ва мутахассислар сифат кўрсаткичлари 1,0 фоизга ортганда, аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан қамрови даражаси қўшимча 1,4 фоизга ортиши аниқланган. 
олий маълумотли тренерлар ва спорт мутахассислари сонини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчилар қамровини кенгайтириш ҳамда миллий спорт менежменти тизими самарадорлигини ошириш омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда 2030 йилгача бўлган давр учун базавий, пессимистик ва оптимистик ссенарийлар асосида прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сонли ““Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонининг 1-иловаси 36-мақсадининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 16- майдаги 02-16/5157-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган прогнозларга кўра, мамлакат миллий спорт менежменти тизими амал қилиши самарадорлигини ошириш ҳисобига аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 2030-йилгача пессимистик сенарияда 2,7 фоизга камайиши, базавий сенарияда 0,8 фоизга, оптимистик сенарияда эса 2,4 фоизга ортиши мумкинлиги аниқланди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish