Нуримова Нилуфар Жўраевна
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Тижорат банкларида кадрлар захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.13 “Менежмент».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4589
Илмий раҳбар: и.ф.д., профессор Иминов Одилжон Каримович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.04/2025.27.12.I.01.03.
Расмий оппонентлар: и.ф.д. профессор Ғайибназаров Баҳодир Каримович, и.ф.д., профессор Умарова Гузал Ғайратовна
Этакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тижорат банкларида кадрлар захирасини шакллантириш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра, рақамли трансформасиялар шароитида тижорат банкларининг кадрлар сиёсатини амалга оширишда захира кадрларни шакллантириш муҳим вазифа эканлиги, унда мажбурий кадрлар захирани шакллантиришдан кўра стратегик захиралардан фойдаланиш банклар капиталига нисбатан самарали экани асослаб берилган;
рақамли трансформасиялар шароитида тижорат банкларида кадрлар таркибини ёшартириш ва кадрлар захирасини шакллантириш бўйича уч босқичли (ахборот, захирани тайёрлаш ва ундан фойдаланишдан иборат босқичлар) замонавий талаблар ишлаб чиқилган;
рақамли трансформасиялар шароитида тижорат банкларида кадрлар захирасини шакллантириш бўйича икки йўналишдаги мажбурий ва стратегик захираларни ўз ичига олган мезон ва кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
тижорат банкларида кадрлар захирасини шакллантириш ва уни активлар рентабеллигига таъсири орқали самарадорлигини баҳолаш услубияти таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида кадрлар захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, рақамли трансформатсиялар шароитида тижорат банкларида кадрлар сиёсатини амалга оширишда захира кадрларни шакллантириш муҳим вазифа эканлиги, унда мажбурий кадрлар захирани шакллантиришдан кўра стратегик захиралардан фойдаланиш банклар активларига нисбатан самарали эканлиги бўйича таклифдан “Ипотекабанк”ОТП Гроуп нинг кадрлар захирасини шакллантиришда фойдаланилган (“Ипотекабанк”ОТП Гроупнинг 2026 йил 8 майдаги 06/4637-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши рақамли трансформатсиялар шароитида тижорат банкларида кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланишга хизмат қилган;
рақамли трансформатсиялар шароитида тижорат банкларида кадрлар таркибини ёшартириш ва кадрлар захирасини шакллантириш бўйича уч босқичли (ахборот, захирани тайёрлаш ва ундан фойдаланишдан иборат босқичлар) замонавий талаблар бўйича таклифлар “Ипотекабанк” ОТП Гроупнинг “2024 йилда амалга ошириладиган тадбирлари” таркибида амалиётга жорий қилинган (“Ипотекабанк” ОТП Гроупнинг 2026 йил 8 майдаги 06/4637-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар тижорат банкларида кадрлар селекцияни амалга ошириш, уларни танлаш, таркибни ёшартириш, шунингдек, захира кадрларни шакллантириш ва самарадорлигини баҳолаш, фаолият самарадорлигини ошириш ва мавжуд молиявий-иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишга хизмат қилган;
рақамли трансформатсиялар шароитида тижорат банкларида кадрлар захирасини шакллантириш бўйича икки йўналишдаги мажбурий ва стратегик захираларни ўз ичига олган мезон ва кўрсаткичлар тизими бўйича таклифлар “Ипотекабанк” ОТП Гроупнинг “2024-2027 йилларда амалга ошириладиган тадбирлари” таркибида амалиётга жорий қилинган (“Ипотекабанк”ОТП Гроупнинг 2026 йил 8 майдаги 06/4637-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар тижорат банкларида кадрлар захирасини шаффоф шакллантиришни тавсифловчи мезонлар ва уларни ифода этувчи кўрсаткичлар гуруҳини амалиётга татбиқ этиш, мажбурий ва стратегик захираларни самарадорлигини аниқлаш услубиётидан бевосита фойдаланиш имкониятини яратиб, тижорат банкларини кадрлар сиёсатини самарали амалга ошириш хусусиятидан келиб чиқиб, қарорлар қабул қилишга хизмат қилган;
тижорат банкларида кадрлар захирасини шакллантириш ва уни активлар рентабеллигига таъсири орқали самарадорлигини баҳолаш услубияти бўйича таклифлар “Ипотекабанк”ОТП Гроупнинг “2024-2027 йилларда амалга ошириладиган тадбирлари” таркибида амалиётга жорий қилинган (“Ипотекабанк”ОТП Гроупнинг 2026 йил 8 майдаги 06/4637-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган кўрсаткичлар ва баҳолаш услубияти асосида “Ипотекабанк”ОТП Гроупнинг кадрлар сиёсатини амалга оширишда 12-14% самарадорликка эришилиб, захира кадрларни шакллантириш борасидаги харажатлар сарфи 18% фоизга тежалишга эришилган.