Насиров Бунёд Ураловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда умумий овқатланиш тизими: анъана ва трансфомация (1917-1991-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tar159
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети.
DSc 03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессори Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор Комилов Ойбек Камилович.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: 1917-1991-йиллар давомида Ўзбекистонда овқатланиш тизимининг шаклланиши, ривожланиши ва трансформация жараёнларини таҳлил қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1917-1991-йилларда Ўзбекистонда овқатланиш тизими давлат сиёсати таъсирида анъанавий шаклдан индустриал, жамоавий ва маъмурий-бюрократик тизимга айланганлиги, аммо шу билан бирга миллий таомлар, урф-одатлар ва анъанавий овқатланиш маданияти тўлиқ йўқолмаганлиги, балки янги шароитга мослашган ҳолда сақланиб қолганлиги, бу жараён совет модернизациясининг ижтимоий-маданий оқибатларини намоён этувчи муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланиши аниқланган;
Совет даврида миллий таомлар ва анъанавий овқатланиш шаклларини бутунлай йўқотиш эмас, балки уларни идеологик қайта шакллантириш ва “совет маданияти”га мослаштириш сиёсати юритилганлиги, бу жараён миллий маданиятнинг “ижтимоий мослашув” шакли сифатида баҳоланганлиги исботланган;
Совет даврида овқатланиш тизими асосан шаҳар аҳолиси учун мўлжалланган бўлиб, қишлоқларда бу тизим суст ривожланганлиги натижасида шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида маиший маданият, овқатланиш одатлари ва истеъмол маданияти бўйича катта фарқ вужудга келганлиги очиб берилган;
Овқатланиш муассасалари (ошхоналар, кафелар, ресторанлар) фақат маиший эҳтиёжни эмас, балки совет турмуш тарзини шакллантирувчи идеологик институтлар сифатида ҳам хизмат қилганлиги, улар орқали “жамоавийлик”, “тенглик”, “меҳнаткаш маданияти”, “совет турмуш тарзи” ғоялари тарқатилганлиги аниқланган;
Совет ҳукуматининг стандарт “меню” жорий этиш сиёсати марказлашган овқатланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган бўлса-да, у маҳаллий аҳолининг кўп асрлик миллий таомлари, овқатланиш анъаналарига тўлиқ сингдирила олмаганлиги натижасида расмий равишда жорий этилган ягона рацион амалда миллий муҳит таъсирида ўзгариб, маҳаллийлашган ва норасмий тарзда трансформацияга учраганлиги ва бу жараёнда давлат томонидан белгиланган “стандарт меню” ва аҳолининг реал истеъмол маданияти ўртасида зиддият юзага келиб, уларнинг ўзаро таъсири асосида “гибрид овқатланиш модели” шаклланганлиги илмий жиҳатдан асосланган. Мазкур модел бир томондан совет модернизациясининг маъмурий чекловларини, иккинчи томондан эса миллий маданиятнинг барқарорлиги ва мослашувчанлигини акс эттирувчи муҳим ижтимоий-тарихий феномен сифатида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1917-1991-йилларда Ўзбекистонда овқатланиш тизими давлат сиёсати таъсирида анъанавий шаклдан индустриал, жамоавий ва маъмурий-бюрократик тизимга айланганлиги, аммо шу билан бирга миллий таомлар, урф-одатлар ва анъанавий овқатланиш маданияти тўлиқ йўқолмаганлиги, балки янги шароитга мослашган ҳолда сақланиб қолганлиги, бу жараён совет модернизациясининг ижтимоий-маданий оқибатларини намоён этувчи муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланишига оид илмий натижалардан Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг ХИХ-ХХ асрларга оид фонд экспозицияларини қайта шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020-йил 18-августдаги 01-12-10-3060-сон маълумотномаси). Натижада, бу ҳужжатлар ХИХ аср охири ва ХХ асрда аҳолининг кундалик ҳаётида муҳим ўрин тутган умумий овқатланиш муассасалари фаолияти, муаммолар, умумий овқатланиш тизими билан боғлиқ шаҳар ва қишлоқ аҳолиси турмушида мавжуд тафовутлар каби масалаларга доир бўлган тушунчаларнинг янада кенгайтиришга хизмат қилган.
Совет даврида миллий таомлар ва анъанавий овқатланиш шаклларини бутунлай йўқотиш эмас, балки уларни идеологик қайта шакллантириш ва “совет маданияти”га мослаштириш сиёсати юритилганлиги, бу жараён миллий маданиятнинг “ижтимоий мослашув” шакли сифатида баҳоланганлиги Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси томонидан 2023 йилда мамлакатда миллий пазандалик санъатини ривожлантирига оид чора-тадбирлар режасининг 4-банди ҳамда “Лаззатли Ўзбекистон” жаҳон кулинарлар мусобақаси қоидалар китобини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг 2023-йил 25-августдаги 25/4-2-сон маълумотномаси). Натижада, бу ХИХ аср охири ХХ аср бошида республиканинг турли ҳудудларида умумий овқатланиш муассасаларининг фаолияти, бу борада шаҳар ва қишлоқларда учраган муаммолар, янги йўналишларнинг кириб келиши акс этган архив ҳужжатлари ва тарихий расмлар орқали кенг халқ оммасига, ёшларга ўша давр ҳақида янада ёрқин таассурот беришга хизмат қилган.
Совет даврида овқатланиш тизими асосан шаҳар аҳолиси учун мўлжалланган бўлиб, қишлоқларда бу тизим суст ривожланганлиги натижасида шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида маиший маданият, овқатланиш одатлари ва истеъмол маданияти бўйича катта фарқ вужудга келганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2026-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган ёшлар ўртасида “Ўзликни англаш тарихни англашдан бошланади” рукни остида уларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурматни тарғиб қилишга қаратилган учрашувларни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 13-апрел кунги 05-01-21-2541-сон маълумотномаси). Натижада, халқнинг асрлар давомида шаклланган овқатланиш маданияти ва саломатлик анъаналарини инобатга олишни муҳимлиги, умуман тарихни ўрганиш ёшларда фактларни таҳлил қилиш, сабаб ва оқибат боғланишини таҳлил қобилиятини ривожлантиришга оид тавсиялардан тарғибот ишларида фойдаланишда замин яратилган;
Овқатланиш муассасалари (ошхоналар, кафелар, ресторанлар) фақат маиший эҳтиёжни эмас, балки совет турмуш тарзини шакллантирувчи идеологик институтлар сифатида ҳам хизмат қилганлиги, улар орқали “жамоавийлик”, “тенглик”, “меҳнаткаш маданияти”, “совет турмуш тарзи” ғоялари тарқатилганлигига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 30-апрелдаги 15-33/302-сонли маълумотномаси). Тадқиқот иши натижалари шу даврда, Ўзбекистондаги умумий овқатланиш муассасалари фаолияти, соҳадаги модернизация жараёнлари ва гендер муносабатлари тарихини чуқурроқ англашда муҳим аҳамият касб этган.
Совет ҳукуматининг стандарт “меню” жорий этиш сиёсати марказлашган овқатланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган бўлса-да, у маҳаллий аҳолининг кўп асрлик миллий таомлари, овқатланиш анъаналарига тўлиқ сингдирила олмаганлиги натижасида расмий равишда жорий этилган ягона рацион амалда миллий муҳит таъсирида ўзгариб, маҳаллийлашган ва норасмий тарзда трансформацияга учраганлиги ва бу жараёнда давлат томонидан белгиланган “стандарт меню” ва аҳолининг реал истеъмол маданияти ўртасида зиддият юзага келиб, уларнинг ўзаро таъсири асосида “гибрид овқатланиш модели” шаклланганлиги илмий жиҳатдан асосланган. Мазкур модел бир томондан совет модернизациясининг маъмурий чекловларини, иккинчи томондан эса миллий маданиятнинг барқарорлиги ва мослашувчанлигини акс эттирувчи муҳим ижтимоий-тарихий феномен сифатида баҳоланганлиги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 30-апрелдаги 15-33/302-сонли маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар юртимизда ХИХ аср охири - ХХИ аср бошида умумий овқатланиш муассасалари фаолияти, улардаги шарт-шароитлар, миллийлик, трансформацион жараёнлар бўйича ёшлар билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларни самарали ўтказишга хизмат қилган.