Каримова Наргиза Маматкадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3370.
Илмий раҳбар: Махмудова Муяссар Махмудовна педагогика фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда миллатлараро мулоқот маданиуатини ривожлантиришнинг редагогик шарт-шароитлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятининг мазмун моҳияти, фалсафий ва педагогик-психологик хусусиятлари инсонпарварлик, диалогиклик, маданий плюрализм, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги, этномаданий компетентлик, толерантлик, коммуникатив мослашувчанлик, ижтимоий-персептивлик ва рефлексивлик категорияларининг интеграцияси асосида шахслараро ва маданиятлараро мулоқот жараёнида ўзга маданий субектни англаш, қабул қилиш, қадрлаш ва конструктив ҳамкорликка киришишни таъминловчи интегратив шахсий-коммуникатив сифат тарзида аниқлаштирилган.
талабаларнинг миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари миллий-маданий идентификация – этномаданий англаш – толерант муносабат – эмпатик мулоқот – конструктив ҳамкорлик – рефлексив ўзини ривожлантириш кетма-кетлигида этномаданий таълим мазмуни, аксиологик йўналганлик, диалогик-субект-субектли таълим муҳити, маданиятлараро коммуникатив фаолият, интерактив-рефлексив методлар ва рақамли коммуникатив ресурсларнинг интегратив-динамик уйғунлиги асосида такомиллаштирилган;
талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантириш модели ривожланишнинг “мотивация → англаш → коммуникатив фаолият → ҳамкорлик → рефлекция → ўз-ўзини ривожлантириш” босқичли-динамик механизми асосида мотивацион-аксиологик, когнитив, коммуникатив-фаолиятли ва рефлексив компонентларнинг ўзаро функсионал алоқадорлиги, педагогик шарт-шароитлар, интерактив-дидактик механизмлар ҳамда диагностик мезонлар бирлигида такомиллаштирилган;
талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантириш самарадорлиги миллий ва умуминсоний қадриятларга аксиологик йўналганлиги, этномаданий билим ва англаш даражаси, ўзга маданият вакилларига нисбатан эмпатик-толерант муносабати, турли коммуникатив вазиятларда мослашувчан ва конструктив мулоқот стратегияларидан фойдаланиши ва мезонлар, уларнинг индикаторлари ҳамда паст–ўрта–юқори даражаларининг критериал-дескрипторлари асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ўқув юрти талабаларида миллатлараро мулоқотни ривожлантириш бўйича илмий амалий таклифлар асосида:
талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятининг мазмун моҳияти, фалсафий ва педагогик-психологик хусусиятлари инсонпарварлик, диалогиклик, маданий плюрализм, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги, этномаданий компетентлик, толерантлик, коммуникатив мослашувчанлик, ижтимоий-персептивлик ва рефлексивлик категорияларининг интеграцияси асосида шахслараро ва маданиятлараро мулоқот жараёнида ўзга маданий субектни англаш, қабул қилиш, қадрлаш ва конструктив ҳамкорликка киришишни таъминловчи интегратив шахсий-коммуникатив сифат тарзида аниқлаштиришга оид илмий хулосаларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2024–2025-йилларда бажарилган ИЛ-7823051524-сонли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 29-июндаги №04/11-15008-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантириш ва параллел корпусга асосланган электрон таржима луғати платформасининг илмий-методик асосларини такомиллаштиришга эришилган.
талабаларнинг миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари миллий-маданий идентификация – этномаданий англаш – толерант муносабат – эмпатик мулоқот – конструктив ҳамкорлик – рефлексив ўзини ривожлантириш кетма-кетлигида этномаданий таълим мазмуни, аксиологик йўналганлик, диалогик-субект-субектли таълим муҳити, маданиятлараро коммуникатив фаолият, интерактив-рефлексив методлар ва рақамли коммуникатив ресурсларнинг интегратив-динамик уйғунлиги асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 1-июлдаги 184-сон буйругʻига асосан берилган ИСБН 978-9910-5238-0-9 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг назарий ва амалий имкониятларини педагогик ёндашувлар уйгʻунлиги асосида кенгайтиришга эришилган.
талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантириш модели ривожланишнинг “мотивация → англаш → коммуникатив фаолият → ҳамкорлик → рефлекция → ўз-ўзини ривожлантириш” босқичли-динамик механизми асосида мотивацион-аксиологик, когнитив, коммуникатив-фаолиятли ва рефлексив компонентларнинг ўзаро функсионал алоқадорлиги, педагогик шарт-шароитлар, интерактив-дидактик механизмлар ҳамда диагностик мезонлар бирлигида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМнинг “Самарқанд МТРК” телеканалида эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд!” тонги дастурининг навбатдаги сонини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 21 августдаги №01-007/305-сонли маълумотномаси). Натижада, ёшларда миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантириш, турли миллат ва маданият шакллантириш ҳамда жамиятда миллатлараро тотувлик ва фуқаролик бирдамлигини мустаҳкамлашга эришилган.
талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантириш самарадорлиги миллий ва умуминсоний қадриятларга аксиологик йўналганлиги, этномаданий билим ва англаш даражаси, ўзга маданият вакилларига нисбатан эмпатик-толерант муносабати, турли коммуникатив вазиятларда мослашувчан ва конструктив мулоқот стратегияларидан фойдаланиши ва мезонлар, уларнинг индикаторлари ҳамда паст–ўрта–юқори даражаларининг критериал-дескрипторлари асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан Мирзо Улугʻбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2025-2026-йилларда амалга оширилган ИЛ-8624042791-сонли “Архаизмларнинг ўзбекша-инглизча изоҳли электрон платформасини яратиш (“ОПА” – Онлине Платформ оф Арчаисмс)” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улугʻбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 29-июндаги №04/11-15009-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳада қўлланиладиган электрон платформанинг мазмуний ва методик имкониятлари маданий-мулоқот компетенсияларни ривожлантириш ҳамда таълим жараёнида интерактив ёндашувлардан самарали фойдаланиш асосида такомиллаштиришга эришилган.