Пулатова Муаттар Куракбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларида ўқувчиларни ўқув стратегияларига (леарнинг стратегиес) ўргатиш кўникмаларини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4827.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, профессор; Холмуродов Аъзам Шахриёрович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаблари ўқитувчиларида ўқувчиларни ўқув стратегияларига ўргатиш кўникмаларини ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқитувчиларда ўқувчиларни ўқув стратегияларига ўргатиш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари танқидий фикрлаш, проактив ўрганиш ва индивидуал идрок хусусиятларига мос когнитив, метакогнитив ва аффектив стратегияларни нейропедагогик қонуниятлар асосида интеграциялаш ҳамда таълим жараёнини интегратив-рефлексив лойиҳалаш орқали аниқлаштирилган;
ўқитувчиларда ўқувчиларни ўқув стратегияларига ўргатиш кўникмаларини ривожлантириш жараёни стратегик-дидактик компетенсияни шакллантирувчи рефлексив ва метакогнитив техникалар мажмуини мақсадли-мотивацион, консептսал, мазмунли, ташкилий-жараёнли ва диагностик-баҳолаш компонентлари билан функсионал богʻлаш асосида динамик педагогик тизим сифатида моделлаштирилган;
умумтаълим мактаблари ўқитувчиларида ўқувчиларни ўқув стратегияларига ўргатиш кўникмаларини ривожлантириш мазмуни ўқув материалини мултимодал дидактик лойиҳалаш, фаол ўрганиш технологияларини қўллаш ҳамда касбий-шахсий сифатларга қўйиладиган педагогик талабларни стратегик-дидактик компетенсия таркибига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; ўқитувчиларда ўқувчиларни ўқув стратегияларига ўргатиш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги хабардорлик (тушуниш, ўқувчиларга тайёр билим бериш), қўллаш (айрим мавзуларда фойдаланиш, баъзиларини ўргатиш, ўқувчилар қисман фойдаланиши), интеграция (мунтазам қўллаш, рефлекция, ўқувчилар стратегияларни танлай олиши) даражаларини белгилаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг ўқувчиларга ўқув стратегияларини ўргатиш кўникмасини ривожлантириш бўйисҳа ишлаб сҳиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
ўқитувчиларда ўқувчиларни ўқув стратегияларига ўргатиш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари танқидий фикрлаш, проактив ўрганиш ва индивидуал идрок хусусиятларига мос когнитив, метакогнитив ва аффектив стратегияларни нейропедагогик қонуниятлар асосида интеграциялаш ҳамда таълим жараёнини интегратив-рефлексив лойиҳалаш орқали аниқлаштиришга оид тавсиялардан малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими доирасида “Танлов фан/ Ўқувчиларга ўқув стратегияларини ўргатиш асослари” номли танлов модули дастури асосида “Ўқувчиларга ўқув стратегияларини ўргатиш асослари” номли ўқув қўлланма мазмунини бойиришда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 27-октябрдаги 2-сонли қарори асосидаги руҳсатномаси (№23)). Натижада педагогларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида ўқув стратегияларини ишлаб чиқишнинг мақсадни белгилаш, стратегияни тузиш, мутаносибликни баҳолаш босқичлари ҳамда когнитив, метокогнитив, аффектив таснифлаш имкониятлари аниқлаштириш имконини берган;
ўқитувчиларда ўқувчиларни ўқув стратегияларига ўргатиш кўникмаларини ривожлантириш жараёни стратегик-дидактик компетенсияни шакллантирувчи рефлексив ва метакогнитив техникалар мажмуини мақсадли-мотивацион, консептսал, мазмунли, ташкилий-жараёнли ва диагностик-баҳолаш компонентлари билан функсионал богʻлаш асосида моделлаштиришга оид хулосалардан Қарши Давлат Университетининг СУЗ-800-21ГР-3181- рақамли “СУЗ-80021ГР-3181 Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 25-декабрдаги 03-33-3753-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни ўқув стратегияларига ўргатиш кўникмаларини ривожлантириш мотивацион, когнитив-тадқиқотли, конструктив-таҳлилий, индувидуаллик, коммуникативлик мезонлар асосида такомиллаштириш шароити бойитишга эришилган;
умумтаълим мактаблари ўқитувчиларида ўқувчиларни ўқув стратегияларига ўргатиш кўникмаларини ривожлантириш мазмуни ўқув материалини мултимодал дидактик лойиҳалаш, фаол ўрганиш технологияларини қўллаш ҳамда касбий-шахсий сифатларга қўйиладиган педагогик талабларни стратегик-дидактик компетенсия таркибига интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Абдулла Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг АИ201704-сонли ъъУмумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Абдулла Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг 2025-йил 27-июндаги 32/1-44-сонли маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларда ўқувчиларни ўқув стратегияларига ўргатишни лойиҳалаш, микро ва макро мақсадларни белгилаш, рақамли уйғунлаштириш, фаолликка асосланган ўқитиш технологияларни қўллаш, билиш жараёнларига таяниш асосида аниқлаштириш имкони берган;
ўқитувчиларда ўқувчиларни ўқув стратегияларига ўргатиш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигининг хабардорлик, қўллаш, интеграция даражаларини белгилашга оид тавсиялардан “Ўқувчиларга ўқув стратегияларини ўргатиш асослари” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 27-октябрдаги 2-сонли қарори асосидаги руҳсатномаси (№23)). Натижада ўқув стратегияларини ўргатиш кўникмасини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари хабардорлик (тушуниш, ўқувчиларга тайёр билим бериш), қўллаш (айрим мавзуларда фойдаланиш, баъзиларини ўргатиш, ўқувчилар қисман фойдаланиши), интеграция (мунтазам қўллаш, рефлекция, ўқувчилар стратегияларни танлай олиши) имкониятларини белгилаш асосида кенгайтиришга эришилган.