Нажмиддинов Мурат Камоловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Мобил дастурий иловалар воситасида ўқувчиларнинг физика фанига оид умумий компетенсияларини шакллантириш методикаси (ички ишлар академик лицейлари мисолида)”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9703.
Илмий раҳбар: Ахмедов Ёдгорбек Олимжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)., доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жоʻраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор;  Суропов Баҳодир Майдонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мобил дастурий иловалар воситасида ички ишлар академик лицей ўқувчиларининг физика фанига оид умумий компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мобил дастурий иловаларнинг ўқувчиларда физика фанига оид умумий компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган рақамли-дидактик имкониятлари физик ҳодисаларни интерактив моделлаштириш, реал ва виртуал тажриба натижаларини қиёсий таҳлил қилиш, ўлчов маълумотларини рақамли қайта ишлаш ҳамда назарий билимларни амалий вазиятларга трансфер қилиш жараёнларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
мобил дастурий иловалар воситасида ички ишлар академик лицейи ўқувчиларининг физика фанига оид умумий компетенсияларини шакллантириш модели мақсадли, ташкилий-технологик, процессуал-мазмунли ва натижавий-баҳоловчи компонентларнинг функсионал интеграциясини таъминлаш, мобил таълим ресурсларини ўқувчиларнинг билиш фаоллиги ва мустақил экспериментал фаолиятига адаптив йўналтириш ҳамда назарий билимларни виртуал-амалий вазиятларда қўллаш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
мобил дастурий иловалар воситасида ўқувчиларнинг физика фанига оид умумий компетенсияларини шакллантиришнинг дастурий-методик таъминоти технологик, эргономик, дидактик ва хавфсизлик талабларига мувофиқ ўқув топшириқлари, виртуал лаборатория ишлари, касбий-амалий cасе студй, график таҳлил ва ўқув натижалари аналитикасини ўзлаштириш динамикасига кўра адаптив мувофиқлаштириш ҳамда назарий, экспериментал ва касбий-амалий фаолиятнинг функсионал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг физика фанига оид умумий компетенсияларини шакллантириш методикаси самарадорлиги компетенсияларнинг ривожланиш динамикасини аниқлашга йўналтирилган диагностик мезонлар, даражавий кўрсаткичлар ва мобил иловалар орқали қайд этиладиган ўқув натижаларини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда назарий билимларни экспериментал ва касбий-амалий вазиятларда қўллаш барқарорлигини баҳолаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мобил дастурий иловалар воситасида ўқувчиларнинг физика фанига оид умумий компетенсияларини шакллантиришда олинган илмий натижалар асосида:
мобил дастурий иловаларнинг ўқувчиларда физика фанига оид умумий компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган рақамли-дидактик имкониятлари физик ҳодисаларни интерактив моделлаштириш, реал ва виртуал тажриба натижаларини қиёсий таҳлил қилиш, ўлчов маълумотларини рақамли қайта ишлаш ҳамда назарий билимларни амалий вазиятларга трансфер қилиш жараёнларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштирилганлигига оид янгилик “Физика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи (№ 388-064) билан жорий этилган). Натижада, ўқувчиларнинг физика фанига оид умумий компетенсияларини шаклланганлик даражасини оширишга эришилган;
мобил дастурий иловалар воситасида ички ишлар академик лицейи ўқувчиларининг физика фанига оид умумий компетенсияларини шакллантириш модели мақсадли, ташкилий- технологик, процессуал-мазмунли ва натижавий-баҳоловчи компонентларнинг функсионал интеграциясини таъминлаш, мобил таълим ресурсларини ўқувчиларнинг билиш фаоллиги ва мустақил экспериментал фаолиятига адаптив йўналтириш ҳамда назарий билимларни виртуал-амалий вазиятларда қўллаш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилганлигига оид янгиликдан “ОТ-Ф1. Ёшларда миллий гʻоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли грант лойиҳада белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро Халқаро университетининг 2025-йил 9-июлдаги 01-57 сонли далолатномаси). Натижада, мобил иловалар орқали Ички ишлар академик лицейи ўқувчиларини табиий-илмий билимлар тараққиётига улкан ҳисса қўшган мутафаккирларимизга нисбатан ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялашга ва уларга муносиб авлод бўлиш ҳиссини шакллантиришга хизмат қилган;
мобил дастурий иловалар воситасида ўқувчиларнинг физика фанига оид умумий компетенсияларини шакллантиришнинг дастурий-методик таъминоти технологик, эргономик, дидактик ва хавфсизлик талабларига мувофиқ ўқув топшириқлари, виртуал лаборатория ишлари, касбий-амалий cасе студй, график таҳлил ва ўқув натижалари аналитикасини ўзлаштириш динамикасига кўра адаптив мувофиқлаштириш ҳамда назарий, экспериментал ва касбий-амалий фаолиятнинг функсионал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига оид янгилик “Физика (1-қисм)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи (№ 729363) билан жорий этилган). Натижада, ўқувчиларда рақамли технологиялар асосида фанга оид компетенсияларни тизимли ва доимий шакллантиришга эришилган;
ўқувчиларнинг физика фанига оид умумий компетенсияларини шакллантириш методикаси самарадорлиги компетенсияларнинг ривожланиш динамикасини аниқлашга йўналтирилган диагностик мезонлар, даражавий кўрсаткичлар ва мобил иловалар орқали қайд этиладиган ўқув натижаларини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда назарий билимларни экспериментал ва касбий-амалий вазиятларда қўллаш барқарорлигини баҳолаш асосида аниқлаштирилганлигига оид янгилик “Физика (1-қисм)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва -инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи (№ 729363) билан жорий этилган). Натижада, ўқувчиларнинг физика фанига оид умумий компетенсияларини шаклланганлигини асословчи баҳолаш мезонларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish