Сейфуллаев Алланазар Скендербековисҳнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Воқеликни имитациялаш воситасида ўқувсҳиларда тарихий тафаккурни ривожлантириш методикаси”,  13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped164. 
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Тилегенов Асқарбай Толегенович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Караманова Гулистан, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Урганч давлат педогогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади воқеликни имитациялаш воситасида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш шарт-шароитларини аниқлаш ва ушбу мақсадга йўналтирилган илмий методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
воқеликни имитациялаш воситасида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантириш “Тарихий тафаккур стратегияси”, “Тарихий тафаккур лойиҳаси”, “Тарихий хотира”, “Тарихий онг ва дунёқараш”нинг устуворлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
воқеликни имитациялаш воситасида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг методик шарт-шароитлари ўқув мавзуларини ўргатишнинг интекактив, имитацион ва ноимитацион технологиялари ҳамда ўйин стратегияларини қўллаш назарда тутган ҳолда такомиллаштирилган;
воқеликни имитациялаш воситасида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантириш методлари тарихий матн, архив материаллари устида ишлаш, тарихий қаҳрамонлар ва тарихий мавзудаги мазмун-моҳиятини англаш, ўрганилаётган давр колоритини ҳис этиш, архаик сўзларнинг мазмун-моҳиятини изоҳлаш, тарихий далилларни қиёслаш, гуруҳлаш, тарихий шахслар образини гавдалантира олиш, давр руҳини ифодаловчи расмлар, иллюстрацияларнинг методик имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
воқеликни имитациялаш воситасида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантириш жараёнининг функсионал модели ва методик таъминоти ўқувчиларнинг когнитив, креатив фикрлаш фаолияти, миллий ғурур ва ўзликни англаш, миллий мансубликдан фахрланиш, аждодларни эъзозлаш сифатларини шакллантириш имкониятларини кенгайтириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Воқеликни имитациялаш воситасида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
воқеликни имитациялаш воситасида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантириш “Тарихий тафаккур стратегияси”, “Тарихий тафаккур лойиҳаси”, “Тарихий хотира”, “Тарихий онг ва дунёқараш”нинг устуворлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид Ф3-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 4-июндаги 01-09/399-сонли маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим тизимида амалга ошириладиган педагогик жараёнларга ўқувчиларнинг тарихий тафаккурини бойитишга оид назарий ёндашувлар тадбиқ этилган;
воқеликни имитациялаш воситасида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг методик шарт-шароитлари ўқув мавзуларини ўргатишнинг интекактив, имитацион ва ноимитацион технологиялари ҳамда ўйин стратегияларини қўллашга оид таклиф ва тавсиялардан Ф1-ХТ-1-55237-рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари” мавзусидаги фундаментал (2012-2016-йй.) лойиҳани амалга оширишда назарий-амалий материал сифатида фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 4-июндаги 01-09/399-сонли маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим муассасалари учун ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантириш мақсадида яратиладиган ўқув-методик мажмуаларни янги атамалар ва уларнинг изоҳлари билан бойитиш имконияти кенгайган;
воқеликни имитациялаш воситасида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантиришда тарихий матн, архив материаллари устида ишлаш, тарихий қаҳрамонлар ва тарихий мавзуниг мазмун-моҳиятини англаш, ўрганилаётган давр колоритини ҳис этиш, архаик сўзларнинг мазмун-моҳиятини изоҳлаш, тарихий далилларни қиёслаш, гуруҳлаш, тарихий шахслар образини гавдалантира олиш, давр руҳини ифодаловчи расмлар, иллюстрациялар билан ишлаш каби самарадор методлардан фойдаланишга оид методологик тавсияларда “Тарийх оқıтıw методикасı” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилди ҳамда ушбу методология Республиканинг Нукус, Урганч, Гулистон шаҳарлари умумий ўрта таълим мактабларидаги тажриба-синов ўқув фаолиятида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 1-ноябрдаги 01/11-11-901-сонли далолатномаси). Натижада умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчиларининг тарих дарсларида воқеликни имитациялаш воситасида ўқувчиларда тарихий тафаккурини ривожлантириш методикаси ва ўқув-услубий таъминотини такомиллаштириш асосида таълим сифатини оширишга имкон яратилган;
ўқувчиларнинг когнитив, креатив фикрлаш фаолияти, миллий ғурур ва ўзликни англаш, миллий мансубликдан фахрланиш, аждодларни эъзозлаш сифатларини шакллантириш учун таклиф қилинган ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантириш жараёнининг функсионал модели ҳамда методик таъминоти “Тарийх оқıтıw методикасı” номли ўқув қўлланмасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи. 218-786 рўйхатга олинган). Натижада умумий ўрта таълим жараёнида ўқувчиларда тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish