Уразимбетова  Зухра Узакбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аутентик материаллар асосида Б1 даражадаги ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш компетенсиясини ривожлантириш (таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган синфлар асосида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9480.
Илмий раҳбар: Юсупов Қонисбай Абилович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентлар: Бекимбетова Гулбахар Рисбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бегжанова Айнура Мархабаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аутентик материаллар асосида Б1 даражасидаги ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш компетенсиясини ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аутентик материаллар асосида Б1 даражасидаги ўқувчиларнинг инглиз тилидан ёзиш компетенсиясини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, маданий ва социокултурал тўсиқлари, лексик ва прагматик даражадаги салбий таъсири, маданий риторик тафовутлари, ўқувчиларнинг мотивацион ва метаcогнитив тўсиқларини енгиш жараёнлари, маданий риторик тафовутларни бартараф этишнинг илмий-педагогик механизмлари очиб берилган;
аутентик материаллар асосида Б1 даражасидаги ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган коммуникатив вазиятлар (шахсий хат ёзиш, фикр билдириш, шикоят ёки блог изоҳи тайёрлаш), тақлид қилувчи топшириқлар, мустақил изланишга йўналтирилган фаолият ва продуктивлик даражасини оширишга қаратилган стратегияларнинг методик имкониятлари яратилган;
Б1 даражасидаги ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш компетенсиясини ривожлантиришда ҳаётий прагматик мослик, маданий контекстга хос мазмун, ўқувчиларнинг ички мотивациясини оширишга қаратилган реал коммуникатив вазиятлар, ёзма нутқнинг прагматик-маданий адекватлиги, ўз-ўзини баҳолаш, мониторинг қилиш, функсионал-коммуникатив ривожлантириш ҳамда мотивацион-метакогнитив ўсиш параметрларини кучайттириш асосида такомиллаштирилган;
аутентик материаллар асосида Б1 даражасидаги ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган қисқа мақолалар, электрон хат намуналари, ижтимоий тармоқ постлар, блоглар, инфографикалар, чекланган муҳитга мослаштирилган ТБЛТ босқичлар ва сcаффолдинг механизмлари ривожлантирувчи дидактик модел асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аутентик материаллар асосида Б1 даражадаги ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш компетенсиясини ривожлантиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
аутентик материаллар асосида Б1 даражадаги ўқувчиларнинг инглиз тилидан ёзиш компетенсиясини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, маданий ва ижтимоий-маданий тўсиқлари, лексик ва прагматик даражадаги салбий таъсири, маданий риторик фарқлар, ўқувчиларнинг мотивацион ва метакогнитив тўсиқларини енгиш жараёнлари, маданий риторик фарқларни бартараф этишнинг илмий-педагогик механизмларига оид таклиф ва тавсиялардан чет тили ва адабиёти таълим йўналиши бўйича “Метҳодологй оф теачинг лангуаге анд эдуcатионал течнологй” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сон буйруғига асосан берилган 630088 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, инглиз тилини ўрганишга бағишланган тўгараклар фаолиятининг мазмунини аутентик материаллар асосида ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш компетенсиясини ривожлантиришда тавсия этилган материаллар билан бойитишга хизмат қилган;
аутентик материаллар асосида Б1 даражадаги ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган коммуникатив вазиятлар (шахсий хат ёзиш, фикр билдириш, шикоят хати ёки блог тайёрлаш), тақлид қилувчи топшириқлар, мустақил изланишга йўналтирилган фаолият ва продуктивлик даражасини оширишга қаратилган стратегияларнинг методик имкониятларидан умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган тўгарак ишларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг  2025-йил 26-майдаги 01-06-3883-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш компетенсиясини ривожлантиришда аутентик материаллардан фойдаланиш имконияти ортган;
аутентик материаллар асосида Б1 даражасидаги ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган қисқа мақолалар, электрон хат намуналари, ижтимоий тармоқ постлар, блоглар, инфографикалар, чекланган муҳитга мослаштирилган ТБЛТ босқичлар ва сcаффолдинг механизмлари ривожлантирувчи дидактик модел асосидаги таклиф ва тавсиялар “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил                                 11-октябрдаги 796/1-сон маълумотномаси). Натижада, тил малакаларини интегратив эгаллаш имконини берувчи технологиялари такомиллаштирилган;
“Қорақалпоғистон” телеканалининг қорақалпоқ тилида олиб борилган “Тил бойлиги – эл бойлиги” дастурида ва радио каналининг “тилга эътибор – элга эътибор” эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда Қорақалпоғистон Республикасида Б1 даражадаги ўқувчиларга аутентик материаллар асосида ёзма кўникмасини ривожлантиришнинг методик тавсияларининг, топшириқ ва машқларнинг ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги фикрларидан фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2025-йил 11-апрелдаги 05-22/209-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини ўрганишга бағишланган тўгараклар фаолиятининг мазмунини аутентик материаллар асосида ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш компетенсиясини ривожлантиришда тавсия этилган материаллар билан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish