Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Бахтиёр Абдуғафуровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диазотроф ризобактериялар экзополисахаридлари асосида кумуш нанозарралари олиш ва уларнинг антимикроб таъсири механизмлари тадқиқи», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/B94.
Илмий маслаҳатчи: Давранов Кахрамон, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Тошмухамедова Шохиста Собировна, биология фанлари доктори; Нормахаматов Нодирали Сохобаталиевич, кимё фанлари доктори; Буриев Забардаст Тожибоевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диазотроф ризобактериялар штаммлари экзополисахаридлари асосида кумуш нанозарраларини синтезлаш ва уларнинг антимикроб хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ажратиб олинган диазотроф ризобактерияларнинг экзополисахаридлар синтезига скрининги натижасида учта фаол A.chroococcum XU1, B.japonicum 36 ва R.radiobacter SZ4S7S14 штаммлари танлаб олинган ва идентификацияланган;
штаммларнинг турли субстрат ва шароитда экзополисахаридлар ҳосил қилиш хусусиятлари аниқланган  ҳамда биополимерлар синтезининг оптимал шароитлари танланган;
илк бор Rhizobium radiobacter турида экзополисахаридлар биосинтезида иштирок этувчи, exoK ва exoM генларини ўз ичига олган йирик ген-кластери аниқланган ҳамда манноза қўшилган шароитларда exoK ва exoM генларининг экспрессияланиши кучайиши, туз стрессида эса камайиши ва нисбий экспрессияланиш фаоллиги кўра якуний метаболит-ЭПСнинг мономер таркиби кескин ўзгариши исботланган;
A.chroococcum XU1, B.japonicum 36 ва R.radiobacter SZ4S7S14 штаммлари ҳосил қиладиган экзополисахаридларнинг физик-кимёвий хусусиятлари, мономер таркиби ва субстратга кўра ЭПС структурасида ўзгаришлар бўлиши аниқланган ва биополимерларнинг ИҚ-спектрлари таҳлили гидроксил (-ОН) гуруҳида миқдорий ўзгаришлар бўлиши асосланган;
A.chroococcum XU1, B.japonicum 36 ва R.Radiobacter SZ4S7S14 штаммлари экзополисахаридлар асосида ютилиш максимумлари 400–420 нм бўлган Ag-НЗ, 250–275 нм бўлган AgCl-НЗ синтезланган;
нанобиокомпозитлар таркибидаги наноўлчамдаги Ag ренгентструктур таҳлили унинг 2θ соҳанинг 47.50, 55.50 ва 64.50 даражаларида ҳосил бўлиши (B.japonicum 36 штамми ЭПС асосида олинган нанобиокомпозит) ҳамда A.chroococcum XU1 ЭПС асосида синтезланган AgCl-НЗ эса 2θ соҳанинг 27.640, 32.240, 46.20,54.780, 57.440, 67.420, 74.40 ва 76.60 да диффракцион спектр чўққилари намоён бўлгани аниқланган;
янги усул асосида алоҳида синтезланган Ag-НЗ R.radiobacterSZ4S7S14 экзополисахаридларига сингдириш асосида янги турдаги нанобиокомпозит олинган ва физик-кимёвий тавсифланган;
барча нанобиокомпозит намуналарнинг патоген бактерия ва замбуруғларга қарши антимикроб таъсир механизмлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диазотроф ризобактериялари экзополисахаридлари асосида «Биоазот» биопрепарат яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
индол-3-сирка кислотаси ва гиббереллин ҳосил қилувчи, тузга чидамли Azotobacter chroococcum N1 бактерия штамми учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти (№IAP 04887, 2012 й.) олинган. Натижада шўрланган тупроқларда ўсувчи ғўза (Gossypium hirsutum L) ва буғдойнинг (Triticum aestivum L) илдиз атрофи ва илдиз орқали озиқлантирувчи препаратлар тайёрлаш имконини берган.
«Биоазот» биопрепарати Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида пахта ҳамда маккажўхори ва картошка экин майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 ноябридаги 02/023-221-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги, тупроқ унумдорлиги ошиши, шўр тупроқлар таркибидаги тузларнинг боғланиши ва ўсимликларнинг патоген микроорганизмларга нисбатан чидамлилиги ортиши имконини берган;
диазотроф ризобактериялар ва уларнинг экзополисахаридлари асосида «Биоазот» биопрепарати Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат берилган (Ўзбекистон Республикаси Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссиясининг 2018 йил 23 апрелдаги 1А1670-сон гувоҳномаси). Натижада фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш, пахта, маккажўхори ва картошка экинларининг ҳосилдорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish