Махмудов Аъзамжон Талатовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Эркакларда сексуал бузилишларни комплекс ташҳислаш ва даволаш», 14.00.31–урология (тиббиёт фанлари)
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib87
Илмий маслаҳатчи: Акилов Фарход Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги 16.07.2013.Tib.17.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сэ Вунг Ким, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Армаис Альбертович, РФ хизмат кўрсатган фан арбоби, РФ ФА мухбир аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гессен ва Марбург Университети клиникасининг, урология, болалар урологияси ва андрология департаменти (Германия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Эркаклардаги сексуал бузилишларни ташхислаш ва даволаш усулларини янада такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёши 20-29 гача бўлган беморлар гуруҳида вақтидан илгари рўй берадиган эякуляциядан азият чекаётган беморларда комбинациялашган медикаментоз терапияни қўллаш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
барвақт эякуляцияни даволашда серотонинни қайта сўрилишини селектив тартибда тўсувчи ингибиторлар (СССТТИ) (флуоксетин) ва 5-турдаги фосфодиэстераза ингибитори (тадалафил)дан таркиб топган дори воситаларидан иборат комбинацияланган медикаментоз терапия усули ишлаб чиқилган;
эркакларда жинсий заифликни эрта аниқлаш ва даволаш натижаларини баҳолашга имкон берувчи самарали диагностик восита – Uzbek index of premature ejaculation (UIPE) сўровномаси ишлаб чиқилиб, «UIPE электрон анкетаси»нинг офлайн ва онлайн версиялари ишлаб чиқилди.
вақтидан илгари рўй берадиган эякуляция ва эректил дисфункция касаллиги билан хасталанган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
эркаклар сексуал бузилишни эрта ташхислаш ва даволаш натижаларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижа асосида Uzbek index of premature ejaculation (UIPE) сўровномасига Ўзбекистон Республикасининг ихтирога патент олинган (IAP 2014 0261);
эркаклар сексуал бузилишни эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар Соғлиқни сақлаш вазирлиигнинг тегишли буйруғи асосида соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Учтепа ва Олмазор туманлари тиббиёт бирлашмалари фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 8Н-g/41 ва 2015 йил 23 декабрдаги № 8Н-3/23 хулосалари). Олинган илмий натижаларнинг жорий қилиниши барвақт эякуляциядан азият чекаётган беморларни даволаш ва профилактика муассасалар амалиётида илгари қўлланиб келинаётган анъанавий усулдан 70,1% га аниқлик бераётгани учун ташҳис қўйиш самарадорлигини ошишига имкон берди.