Кудиярова Венера Кадирбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини лингводидактик ривожлантириш методикаси (таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг 6-7-синфлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (қорақалпоқ тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12044.
Илмий раҳбар: Бекимбетова Гулбахар Рисбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Малохат Эргашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Арзиев Шарапатдин Абдирахманович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг 6-7-синфлари Она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини лингводидактик ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нутқий компетенсияларни лингводидактик ривожлантиришга оид педагогик, психологик ва методик адабиётларни ўрганиш, қорақалпоқ тилида таълим бериладиган мактабларнинг она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқини ўстиришнинг педагогик имкониятларини солиштирмали таҳлил қилиш, нутқий компетенсияларни лингводидактик ривожлантириш, интегратив ва ижодий нутқий билим ва кўникмаларини шакллантириш орқали оғзаки нутқ кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
қорақалпоқ тилида таълим бериладиган мактабларнинг 6-7-синфларида она тили дарсларида нутқий компетенсияларни лингводидактик ривожлантиришда узликсизликни таъминлаш, лингводидактик жиҳатдан ишлаб чиқиш, она тили дарсларида нутқий компетенсияларга таъсир этувчи педагогик воситаларни ривожлантириш, тизимли фаолиятга йўналтирилган ва шахсий ёндашувга асосланган нутқий-лингводидактик ва ижодий-коммуникатив хусусиятлар орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини лингводидактик ривожлантириш модели оғзаки ва ёзма нутқни коррексия қилишга қаратилган интегратив характердаги машқлар, топшириқлар, эркин нутққа хизмат қилувчи матнлар, ўқув мотивациясини белгилашга доир дидактик принциплар ва инновацион методлар асосида нутқий компетенсияларни лингводидактик ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг нутқ кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган лингвистик омиллар: сўз ясалиши, морфология, синтаксис, услубият ҳамда экстралингвистик омиллар (ҳаётни билиш, оламни англаш) инобатга олинган ҳолда бир сўз иштирокида кўплаб сўз бирикмалари ва гаплар тузиш; матн мазмунини қайта ҳикоя қилиш, баён ёзиш, бирор мавзуда ҳикоя қилиш, матн тузиш кетма-кетлигидаги алгоритмик ўқув топшириқлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг она тили дарсларида 6-7-синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини лингводидактик ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нутқ компетенсияларини лингводидактик ривожлантиришга оид педагогик, психологик ва методик адабиётларни ўрганиш, қорақалпоқ тилида таълим бериладиган мактабларнинг она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини қиёсий таҳлил қилиш, нутқ компетенсияларини лингводидактик ривожлантириш, интегратив ва ижодий нутқ билим ва кўникмаларини шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялар мактаб амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли Республика таълим марказининг 2026-йил 24-мартдаги 114-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг нутқий компетенсиялари ривожланишининг ортишига эришилган;
қорақалпоқ тилида таълим бериладиган мактабларнинг 6-7-синфларида она тили дарсларида нутқ компетенсияларини лингводидактик ривожлантиришда узвийликни таъминлаш, лингводидактик жиҳатдан ишлаб чиқиш, она тили дарсларида нутқ компетенсияларига таъсир этувчи педагогик воситаларни ривожлантириш, тизимли фаолиятга йўналтирилган ва шахсий ёндашувга асосланган нутқ-лингводидактик ва ижодий-коммуникатив хусусиятларига оид материаллардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алифбо ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг Қорақалпоғистон филиалининг 2026-йил 27-мартдаги 138-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ тилини ўқитишда ўқувчиларнинг нутқини ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини лингводидактик ривожлантириш модели оғзаки ва ёзма нутқни коррексиялашга қаратилган интегратив характердаги машқлар, топшириқлар, эркин нутққа хизмат қилувчи матнлар, ўқиш мотивациясини белгилашга оид дидактик тамойиллар ва инновацион методлар асосида нутқий компетенсияларни лингводидактик ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоқ давлат университетида 2024-2025-йилларда бажарилган АЛ-662204393 рақамли “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги антологиясини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 23-мартдаги 01-21-04/1080-сон маълумотномаси). Натижада, 6-7-синф ўқувчиларининг нутқини баҳолаш тизими мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган лингвистик омиллар: сўз ясаш, морфология, синтаксис, стилистика ҳамда экстралингвистик омиллар (ҳаётни билиш, оламни англаш) ҳисобга олинган ҳолда бир сўз иштирокида кўплаб сўз бирикмалари ва гаплар тузиш; матн мазмунини қайта сўзлаш, баён ёзиш, бир мавзу бўйича сўзлаш, матн тузиш кетма-кетлигидаги алгоритмик ўқув топшириқлари материалларидан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг мавзуга оид кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2025-йил 30-декабрдаги 05-22/798-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ тили фани таълим мазмуни такомиллаштирилди ва ўқитиш сифати оширилган.