Оразалиева Гулхая Темиргалий қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон журналларининг типологик таҳлили (1990‒2000-йиллар мисолида)”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3643.
Илмий раҳбар: Оразимбетова Злиха Қдирбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентлар: Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Аминова Дилноза Хикматулла қизи, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мустақилликнинг дастлабки даврида Қорақалпоғистон ҳудудида фаолият юритган журнал нашрларининг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятларини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш, уларнинг типологик ва функсионал хусусиятларини аниқлаш, шунингдек, ижтимоий-сиёсий, маданий ва маънавий ҳаётдаги ўрни ҳамда медиа тизимидаги аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1990–2000-йилларда Қорақалпоғистонда нашр этилган журнал нашрлари илк бор яхлит медиа тизим сифатида комплекс тадқиқ қилиниб, уларнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари Ўзбекистон мустақиллиги даври жараёнлари билан узвий боғлиқликда тарихий жиҳатдан асослаб берилган;
журнал нашрларининг ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп каби турлари тасниф қилиниб, уларнинг мазмуний, таркибий ва функсионал хусусиятлари таҳлил этилди ҳамда Қорақалпоғистон журнал нашларининг ўзига хос типологик модели ишлаб чиқилган;
мустақилликнинг дастлабки босқичида журнал нашрларида юз берган мазмуний ва шаклий трансформация жараёнлари аниқланиб, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ҳамда медиа муҳит ривожи билан ўзаро боғлиқлиги илмий жиҳатдан очиб берилган;
Қорақалпоғистон журнал нашрларининг ҳудудий оммавий ахборот воситалари тизимидаги ўрни, жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги аҳамияти ва таъсир доираси асосланиб, миллий журналчиликни ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қарақалпогистон журналларининг типологик таҳлилларига оид тадқиқот бўйича эришилган илмий натижалар:
1990‒2000-йилларда Қорақалпоғистонда нашр этилган журнал нашрлари медиа тизим сифатида комплекс тадқиқ қилиниб, уларнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари Ўзбекистон мустақиллиги даври жараёнлари билан узвий боғлиқликда тарихий жиҳатдан асослаб берилганлиги борасидаги тадқиқот материаллари олий таълим тизимида ҳам ўз аксини топган бўлиб, хусусан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг ўқув жараёнига амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг 2025-йил 25-ноябрдаги 04-01-03/1079 сон маълумотномаси). Натижада диссертация бўйича олинган илмий натижалар бадиий журналистика таълим йўналиши талабаларига “Бадиий нашрларнинг типологик хусусиятлари” фанининг маъруза ва амалий машғулотларида илмий манба сифатида фойдаланилди;
журнал нашрларининг ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп каби турлари тасниф қилиниб, уларнинг мазмуний, таркибий ва функсионал хусусиятлари таҳлил этилди ҳамда Қорақалпоғистон журнал матбаачилигининг ўзига хос типологик модели ишлаб чиқилган тадқиқот материалларидан Қорақалпоғистон телевидениесининг “Ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий дастурлар” Бош таҳририяти томонидан тайёрланадиган кўрсатув ва эшиттиришларнинг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2025-йил 25-ноябр санасидаги 05-22/672 сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда ишлаб чиқилган журнал нашрларининг типологик таснифи ва таҳлилий ёндашувлари Қорақалпоғистон телевидениеси телекўрсатувларининг мазмунини бойитиш, таҳлилий материалларнинг сифатини ошириш ва аудиторияга йўналтирилган контент яратишда услубий асос сифатида хизмат қилди;
мустақилликнинг дастлабки босқичида журнал нашрларида юз берган мазмуний ва шаклий трансформация жараёнлари аниқланиб, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ҳамда медиа муҳит ривожи билан ўзаро боғлиқлиги илмий жиҳатдан очиб берилган тадқиқот материаллари “Амударё” журнали таҳририяти материалларини тематик йўналишлари бўйича тизимлаштириш, мавзу ва рукнлар тузилмасини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилди (“Амударё” журналининг 2026-йил 4-май санасидаги 3-сон маълумотномаси). Натижада “Амударё” журнали таҳририяти ишининг такомиллашуви ва ўқувчилар аудиториясининг кенгайишига катта ҳисса қўшилган;
Қорақалпоғистон журнал нашрларининг ҳудудий оммавий ахборот воситалари тизимидаги ўрни, жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги аҳамияти ва таъсир доираси асосланиб, миллий журналчиликни ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялардан Қорақалпоғистон Журналистлари уюшмаси томонидан журналистларнинг малакасини ва тажрибасини ошириш, семинар ва тренинглар ташкил этишда илмий-услубий манба сифатида фойдаланилди (Қорақалпоғистон Журналистлари уюшмасининг 2025-йил 23-декабрдаги 34-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими томонидан ташкил этилган ўқув-семинарлар ва семинар-тренингларда журналлар фаолиятига янги форматларни олиб кириши ва конвергент журналлар таҳририятини ташкил этишни бошқариш масалалари бўйича тавсиялар бериш амалиётида фойдаланилган.