Якупова Зухра Алланазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чет тилида талабалар мултимаданий компетенсиясини пост метод модуллари асосида такомиллаштириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7453.
Илмий раҳбар: Рахмонов Азизхон Боситхоновивҳ, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02.
Расмий оппонентлар: Мамадалиев Абдумажид Мамасолиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор; Хошимова Дилдорхон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) таълим ёʻналиши бакалавр босқичи талабаларининг мултимаданий компетенсиясини пост метод модуллари асосида такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг чет тилида мултимаданий компетенсиясини такомиллаштиришга йўналтирилган “ПММ” тизимининг дидактик асослари CБИ, ТБИ ва CБИ-ПММ интеграцияси асосида, талабаларнинг маданий сезувчанлик ва контекстуал мулоқотга тайёрлик кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантирувчи “англаш – уйғунлаштириш – ифодалаш” модулли механизми орқали аниқланган;
пост методнинг модуллараро интеграцияси асосида шакллантирилган МУЛТИКОМП алгоритмининг методик модели тайёрлов, симулятив-коммуникатив ва ҳақиқий коммуникатив машқ блоки билан ТЕЛЛ таълим технологиясининг “cоллаборатион” компонентини интермодуляр узвийлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
CАТ (Cултурал Адаптатион Таскс) асосида маданиятлараро воситачилик (медиатион) кўникмаларининг такомиллашув имкониятлари “плуриcултурал фаcилитатион” компоненти доирасида МЕCЕ методи ва CИТ техникасини маданий тафовутларни таҳлил қилиш, муросали фикрлашни шакллантириш ва танқидий ҳолатларни мулоқотга йўналтириш стратегиялари билан вертикал интеграция қилиш орқали аниқланган;
мултимаданий компетенсияни баҳолаш мезонлари пост метод модулларининг “Адаптабилитй”, “Cултурал Рефлеcтион” ва “Cритиcал Тҳинкинг” каби компонентларини CЕФР даражалари тизимига интеграция қилиш орқали “Эмпатия”, “Маданий ўзини англаш” ва “Когнитив ёндашув” каби дискрипторларга устунлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
талабаларнинг чет тилида мултимаданий компетенсиясини такомиллаштиришга йўналтирилган “ПММ” тизимининг дидактик асослари CБИ, ТБИ ва CБИ-ПММ интеграцияси асосида, ўқувчиларнинг маданий сезувчанлик ва контекстуал мулоқотга тайёрлик кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантирувчи “англаш – уйғунлаштириш – ифодалаш” модулли механизми орқали аниқланганлигига доир илмий натижалари Оʻзбекистон Миллий университетида 2020-2022-йиллар давомида бажарилган ПЗ-201709134-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий коʻникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улугʻбек номидаги Оʻзбекистон Миллий университети 2024-йил 20-майдаги 04/11-4410-сон маълумотномаси). Натижада, талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий коʻникмаларни баҳолаш тизими такомиллаштирилган;
пост методнинг модуллараро интеграцияси асосида шакллантирилган МУЛТИКОМП алгоритмининг методик модели тайёрлов, симулятив-коммуникатив ва ҳақиқий коммуникатив машқ блоки билан ТЕЛЛ таълим технологиясининг “cоллаборатион” компонентини интермодуляр узвийлаштириш асосида ишлаб чиқилганлигига оид илмий натижаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Германиянинг Гумболдт университети билан ҳамкорликдаги 2022-2025-йилларга мўлжалланган “Эрасмус+Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилди (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-ноябрдаги 04/1-5648-сонли маълумотномаси). Натижада, рақамли ва ҳамкорликка йўналтирилган таълим муҳитида мултимаданий компетенсияни барқарор такомиллаштиришга хизмат қиладиган амалий модел сифатида тавсия этилишига оид бўлган хулосалардан лойиҳа доирасидаги материалларини тайёрлашда фойдаланилди;
CАТ (Cултурал Адаптатион Таскс) асосида маданиятлараро воситачилик (медиатион) кўникмаларининг такомиллашув имкониятлари “плуриcултурал фаcилитатион” компоненти доирасида МЕCЕ методи ва CИТ техникасини маданий тафовутларни таҳлил қилиш, муросали фикрлашни шакллантириш ва танқидий ҳолатларни мулоқотга йўналтириш стратегиялари билан вертикал интеграция қилиш орқали аниқланганлигига доир илмий янгилигидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техник дастурлар доирасида 2021-2022 йилларда бажарилган АЛ-412104512 рақамли “Ўзбекистоннинг географик обектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2025-йил 17-апрелдаги 04-01/1858-сон маълумотномаси). Натижада, географик обектлар номларининг келиб чиқишида ўзлашма сўзларнинг қўлланилиши ва уларнинг талабалар мултимаданий компетенсиясини такомиллаштиришда хизмат қилган;
мултимаданий компетенсияни баҳолаш мезонлари, пост метод модулларининг “Адаптабилитй”, “Cултурал Рефлеcтион” ва “Cритиcал Тҳинкинг” каби компонентларини CЕФР даражалари асосидаги дискрепторлар тизимига интеграция қилиш орқали “Эмпатия”, “Маданий ўзини англаш” ва “Когнитив ёндашув” каби дискрипторларга устунлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институти 2025-йил 13-майдаги 1435/02-сон маълумотномаси). Натижада, хулоса ва тавсиялар лойиҳа доирасида электрон ресурслар, назарий ва амалий материалларни тайёрлашда муҳим манба боълиб хизмат қилган.