Фарходова Дилноза Жумабой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таржимон талабаларининг касбий компетенсиясини синергетик ёндашув асосида шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9496.
Илмий раҳбар: Абдуганиева Джамиля Рустамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Уринбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Акбарова Шахноза Ҳикматуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таржимон талабаларнинг касбий компетенсиясини синергетик ёндашув асосида шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таржимон талабалар касбий компетенсиясининг шаклланишида синергетик ёндашувни қўллашнинг лингвокогнитив ва стратегик омиллар ўртасидаги динамик мослик детерминант алгоритм сифатида интегратив-когнитив таҳлил орқали аниқланган;
касбий компетенсиясини шакллантиришда Эфтагогика, “Соcио-cонструcтивист транслатион метҳод” ва “Мултимодал таржима технологияси” (МТТ)” техникасининг интегратив қўлланиши натижасида мултимодал маъно яратиш, ҳамкорликка асосланган когнитив конструкция ва мустақил стратегик таржима ечимларини ишлаб чиқиш имкониятлари далилланган;
таржима компетенсиясини ривожлантиришнинг ИМТТ ”Интегратив Мултимодал Таржима Технологияси” матрикси синергетик циклнинг бошланғич шароитлар, ўзаро таъсир ва ўз-ўзини ташкил этиш компонентига мултимодал-когнитив жараёнларни интеграция қилиш асосида, аналитик, амалий ва рефлектив фаолиятнинг узвий боғланишини таъминловчи конвергент механизм орқали ишлаб чиқилган;
таржима жараёнига оид ҳамда касбий компетенсияни шакллантиришга доир мураккабликлар тизими сифатида ишлаб чиқилган “Интегратив Диффиcултй Тйпологй” (ИДТ) тизимли блок-структураси таржимон-талабалар фаолиятида тил, когнитив, прагматик ва методик омиллар кесишмасида юзага келадиган қийинчиликларни аниқлаш ва таснифлаш имкониятлари билан далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
таржимон талабалар касбий компетенсиясининг шаклланишида синергетик ёндашувни қўллашнинг лингвокогнитив ва стратегик омиллар ўртасидаги динамик мослик детерминант алгоритм сифатида интегратив-когнитив таҳлил орқали аниқланганлигида ҳамда таржима жараёнига оид ҳамда касбий компетенсияни шакллантиришга доир мураккабликлар тизими сифатида ишлаб чиқилган “Интегратив Диффиcултй Тйпологй” (ИДТ) тизимли блок-структураси таржимон-талабалар фаолиятида тил, когнитив, прагматик ва методик омиллар кесишмасида юзага келадиган қийинчиликларни аниқлаш ва таснифлаш имкониятлари билан далилланганлигига оид илмий хулосаларидан Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 19-декабрдаги 11-25/284-сонли маълумотномаси). Натижада, таклиф этилган тизимли блок-структура лойиҳа доирасида ташкилий асос вазифасини бажарди;
касбий компетенсиясини шакллантиришда Эфтагогика, “Соcио-cонструcтивист транслатион метҳод” ва “Мултимодал таржима технологияси” (МТТ)” техникасининг интегратив қўлланиши натижасида мултимодал маъно яратиш, ҳамкорликка асосланган когнитив конструкция ва мустақил стратегик таржима ечимларини ишлаб чиқиш имкониятлари далилланганлигига оид илмий натижаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2025-йилларга мўлжалланган “Эрасмус+Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-декабрдаги 04/1-5932-сонли маълумотномаси). Натижада олинган илмий хулосалар лоҳия доирасида мавжуд баҳолаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган муҳим манба вазифасини бажарган.
таржима компетенсиясини ривожлантиришнинг ИМТТ ”Интегратив Мултимодал Таржима Технологияси” матрикси синергетик циклнинг бошланғич шароитлар, ўзаро таъсир ва ўз-ўзини ташкил этиш компонентига мултимодал-когнитив жараёнларни интеграция қилиш асосида, аналитик, амалий ва рефлектив фаолиятнинг узвий боғланишини таъминловчи конвергент механизм орқали ишлаб чиқилганлигига доир илмий хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – оʻзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 28-апрелдаги 04/1-2206-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек тилидаги матн бирликларини автоматик морфологик таҳлил қилиш, лексик-семантик муносабатларни аниқлаш ҳамда таржима жараёнида контекстга мос эквивалент бирликларни танлашга хизмат қилувчи лингвистик маълумотларни тизимлаштиришнинг методик асослари бойитилган.