Хамидова Дилором Олимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Луқмон Бўрихон романлари бадиияти”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3771.
Илмий раҳбар: Насиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08.
Расмий оппонентлар: Умурова Гузал Хотамовна, филология фанлари доктори, профессор; Рахимов Зокиржон Азимович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Луқмон Бўрихон асарларининг ўзбек романчилиги ривожидаги ўрнини муаллиф эстетик олами, характер яратиш маҳорати, образлар табиати, макон ва замон узвийлиги, ретроспектив сужет, бадиий тил имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Луқмон Бўрихоннинг “Жазирамадаги одамлар” романида ўтмиш ҳодисаларини собиқ мафкуравий тузум зуғумининг инсон иродасига таъсири, кенг ижтимоий-сиёсий билим ва дунёқарашдан холи, фақат моддий эҳтиёж учун интиладиган оломонни шакллантиришга хизмат қилганлиги Эргаш, Чинор Мойлиев, Сафармурод чавандоз, Файзулла, Улаш сингари қаҳрамонларнинг ривоя усулидаги тасвири орқали очиб берилган;
бадиий характернинг руҳиятга уйғунлиги, образлар ранг-баранглиги, киноявий нутқнинг ижодкор услубига ҳамоҳанглиги, урф-одат ва удумлар билан боғлиқ маҳаллий колорит тасвири Лолахон, Ашур, Самад каби образлар асосида аниқланиб, улар орқали ҳақиқат, иймон, меҳр, сабр сингари фазилатлар тарғиб қилинганлиги исботланган;
адиб ижодида қадриятлар, самимият ва анъаналар илдизи бўлган тоғ овулидан сунъийликка эга чўлдаги посёлкага мажбурий кўчирилган инсонлар ҳолатини тасвирлаш орқали бадиий хронотопга инсон ва сиёсий манфаат зиддияти, аслиятдан бегоналашув, иқтисодий мақсадларга ўзликни, миллат тақдирини қурбон қилиш, замонавийлаштиришнинг асл моҳиятини фош этиш каби вазифаларни юклаши аниқланган;
ижодкорнинг “Имом Мотуридий” асарида ёш авлодни илм-фан, маърифатга етакловчи Мотуридий тимсоли, унинг диний-маърифий мактаби Мўтазила, Жабария ва Қадария каби тариқат мактаблари билан қиёсланиб, сокинлик, мулоҳазадорлик, донишмандлик, адолатпарварлик, ахлоқий етуклик, инсон ички руҳий оламидаги барқарорлик сингари хусусиятларни шакллантириши ретроспектив сужет воситасида далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Луқмон Бўрихоннинг романлари бадииятини тадқиқ қилиш жараёнида эрішілган натіжалариасосіда:
Луқмон Бўрихоннинг “Жазирамадаги одамлар” романида ўтмиш ҳодисаларини собиқ мафкуравий тузум зуғумининг инсон иродасига таъсири, кенг ижтимоий-сиёсий билим ва дунёқарашдан холи, фақат моддий эҳтиёж учун интиладиган оломонни шакллантиришга хизмат қилганлиги Эргаш, Чинор Мойлиев, Сафармурод чавандоз, Файзулла, Улаш сингари қаҳрамонларнинг ривоя усулидаги тасвири орқали очиб берилган ўринлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “Болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 4-августдаги 01/4-3416-сон маълумотномаси). Натижада, давлат илмий-техник дастури доирасида тайёрланган электрон платформа ва унинг мобил иловаси Луқмон Бўрихон романлари бадиияти юзасидан олинган хулосалар билан бойишига эришилган;
бадиий характернинг руҳиятга уйғунлиги, образлар ранг-баранглиги, киноявий нутқнинг ижодкор услубига ҳамоҳанглиги, урф-одат ва удумлар билан боғлиқ маҳаллий колорит тасвири Лолахон, Ашур, Самад каби образлар асосида аниқланиб, улар орқали ҳақиқат, иймон, меҳр, сабр сингари фазилатлар тарғиб қилинганлиги исботланган хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-августдаги 01/4-3459-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотнинг бадиий тил билан боғлиқ консепсияси амалий лойиҳанинг персонажлар нутқига доир қисмининг мукаммаллигига замин бўлган;
адиб ижодида қадриятлар, самимият ва анъаналар илдизи бўлган тоғ овулидан сунъийликка эга чўлдаги посёлкага мажбурий кўчирилган инсонлар ҳолатини тасвирлаш орқали бадиий хронотопга инсон ва сиёсий манфаат зиддияти, аслиятдан бегоналашув, иқтисодий мақсадларга ўзликни, миллат тақдирини қурбон қилиш, замонавийлаштиришнинг асл моҳиятини фош этиш каби вазифаларни юклаши аниқланган тушунчалардан Самарқанд вилояти ёзувчилар уюшмаси мутахассислари томонидан ўтказилган машғулотларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тақдим этилган 2025-йил 9-сентябрдаги №01-03/363-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларда замонавий ўзбек романларидаги бадиий хронотоп ва унинг поетик вазифалари ҳақида тушунча ҳамда кўникма шаклланишига эришилган;
ижодкорнинг “Имом Мотуридий” асарида ёш авлодни илм-фан, маърифатга етакловчи Мотуридий тимсоли, унинг диний-маърифий мактаби Мўтазила, Жабария ва Қадария каби тариқат мактаблари билан қиёсланиб, сокинлик, мулоҳазадорлик, донишмандлик, адолатпарварлик, ахлоқий етуклик, инсон ички руҳий оламидаги барқарорлик сингари хусусиятларни шакллантириши ретроспектив сужет воситасида далилланганлигига оид хулосалардан 2025-йил 16-май куни “Самарқанд” телеканалида эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 13-июндаги 01-07/212-сон маълумотномаси). Натіжада, ҳозирги ўзбек романларида ёритилаётган маънавий-маърифий мавзулар, шунингдек, улардаги етакчи поетик хусусиятлар кўрсатувлар мазмунини бойитишга хизмат қилган.