Ширинова Муборак Махмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги ўзбек адабиётининг шаклланиши ва бадиий-эстетик тамойилларининг ривожида жадид матбуотининг ўрни”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7016.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Исмаилов Исҳақжон Отабаевич, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06.
Расмий оппонентлар: Садуллаева Мохира Атавуллаевна, филология фанлари доктори, доцент; Жабборова Дилафрўз Эргашовна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср охири ‒ ХХ аср бошлари ўзбек вақтли матбуотидаги жадид адабий материалларини саралаш, уларни қардош жадид матбуоти материаллари билан қиёслаш асосида жараёнга холис баҳо бериш, жадид адабиёти ривожида матбуотнинг ўрнини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жадид матбуотининг янги ўзбек адабиёти шаклланишидаги тарихий-адабий ўрни, ғоявий-эстетик йўналишлари ва мавзувий кўламини белгиловчи омиллар аниқланиб, Шарқ мамлакатларидаги маърифатпарварлик ва ислоҳотчилик ҳаракатлари ҳамда Ғарбдаги ижтимоий, сиёсий ва маданий жараёнларнинг жадид нашрларида акс этиши ва миллий адабий тафаккур ривожига таъсири қиёсий-тарихий ёндашув асосида далилланган;
Россия шаҳарлари ва хорижий мамлакатларда нашр этилган даврий матбуотнинг Туркистонда жадидчилик ғоялари ёйилиши, миллий матбуотнинг шаклланиши ва янги адабий-эстетик қарашларнинг қарор топишидаги ўрни “Таржимон” газетаси, “Шўро” журнали ҳамда Туркия, Миср, Ҳиндистон, Афғонистон ва Озарбайжонда чоп этилган тегишли нашрлар материаллари асосида очиб берилган;
жадид адабиёти намояндаларининг миллий матбуот тараққиётидаги ижодий ва маърифий фаолияти тизимлаштирилиб, жадид шеърияти, насри ва драматургиясига оид материаллар бирламчи манбалар асосида ўрганилган ҳамда матбуот ва бадиий ижод ўртасидаги ўзаро таъсирнинг адабий жараён ривожига таъсир кўрсатиш механизмлари аниқланган;
жадид матбуотида эълон қилинган бадиий, публицистик ва сатирик асарларнинг янги ўзбек адабиётида бадиий-эстетик тамойиллар, жанрлар тизими, образлар яратиш усуллари ва лисоний-услубий изланишларнинг шаклланишидаги ўрни очиб берилиб, уларнинг миллий адабий тафаккур янгиланиши ва адабий-эстетик мезонлар эволюциясидаги консептуал аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Янги ўзбек адабиётининг шаклланиши ва бадиий-эстетик тамойилларининг ривожида жадид матбуотининг ўрни”, мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
жадид матбуотининг янги ўзбек адабиёти шаклланишидаги тарихий-адабий ўрни, ғоявий-эстетик йўналишлари ва мавзувий кўламини белгиловчи омиллар аниқланиб, Шарқ мамлакатларидаги маърифатпарварлик ва ислоҳотчилик ҳаракатлари ҳамда Ғарбдаги ижтимоий, сиёсий ва маданий жараёнларнинг жадид нашрларида акс этиши ва миллий адабий тафаккур ривожига таъсири қиёсий-тарихий ёндашув асосида далилланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020) номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 23-октябрдаги 419/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа жадид адабиёти ва матбуотининг ғоявий ёʻналиши ва мавзулар доирасини белгиланиши, илғор Шарқ ва Ғарб мамлакатларида рўй берган тараққийпарварлик ва ислоҳотчилик ҳаракатларининг жадид матбуотида акс этишининг ёритилиши, Россия шаҳарлари ва хорижий мамлакатларда чоп этилган вақтли нашрларнинг жадидчиликнинг вужудга келишидаги аҳамияти кўрсатилиши, “Таржимон” газетаси, “Шўро” журнали ҳамда Миср, Ҳиндистон, Афғонистон ва Туркия, Озарбайжонда нашр этилган айрим даврий нашрларнинг жадид матбуоти ва адабиётининг шаклланишидаги роли каби назарий маълумотлар билан бойитилган;
Россия шаҳарлари ва хорижий мамлакатларда нашр этилган даврий матбуотнинг Туркистонда жадидчилик ғоялари ёйилиши, миллий матбуотнинг шаклланиши ва янги адабий-эстетик қарашларнинг қарор топишидаги ўрни “Таржимон” газетаси, “Шўро” журнали ҳамда Туркия, Миср, Ҳиндистон, Афғонистон ва Озарбайжонда чоп этилган тегишли нашрлар материаллари асосида очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Бадиий публисистика ижодий кенгаши ҳисобот йиғилишларида, Адиблар хиёбонида ўтказилган маънавият соатларида, адабий тадбирларда, ёш ижодкорлар билан учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 31-октябрдаги 01-03/3016-сон маълумотномаси). Натижада жадид адабиёти ва матбуотини ёшлар ўртасида янада кенгроқ тарғиб қилишга хизмат қилган;
жадид адабиёти намояндаларининг миллий матбуот тараққиётидаги ижодий ва маърифий фаолияти тизимлаштирилиб, жадид шеърияти, насри ва драматургиясига оид материаллар бирламчи манбалар асосида ўрганилган ҳамда матбуот ва бадиий ижод ўртасидаги ўзаро таъсирнинг адабий жараён ривожига таъсир кўрсатиш механизмлари аниқланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, хусусан, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу” кўрсатувида фойдаланилди (Ўзбекистон тарихи телеканалининг 2023-йил 20-октябрдаги 06-28-1417- сон маълумотномаси). Натижада ХХ аср ўзбек адабиётида ўзига хос мактаб яратганлиги хусусидаги илмий қарашлари ва назарий хулосалари кўрсатувни мазмунан бойитишга хизмат қилган;
жадид матбуотида эълон қилинган бадиий, публицистик ва сатирик асарларнинг янги ўзбек адабиётида бадиий-эстетик тамойиллар, жанрлар тизими, образлар яратиш усуллари ва лисоний-услубий изланишларнинг шаклланишидаги ўрни очиб берилиб, уларнинг миллий адабий тафаккур янгиланиши ва адабий-эстетик мезонлар эволюциясидаги консептуал аҳамияти асосланган фикрларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024–2025-йилларда бажарилган АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги” амалий лойиҳани амалга ошириш жараёнида, хусусан, жадид матбуотида чоп этилган материаллар асосида айрим сўз ва атамаларнинг муқобилларини шакллантиришда Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети мустақил тадқиқотчиси Ширинова Муборак Махмудовнанинг 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён ихтисослиги бўйича “Янги ўзбек адабиётининг шаклланиши ва бадииестетик тамойилларининг ривожида жадид матбуотининг ўрни” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси илмий натижалари ва хулосаларидан фойдаланилган (Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 18-сентябрдаги 01-069-сон маълумотномаси). Натижада жадид матбуоти лексикасига оид манбалар асосида атамаcом.уз платформаси ва мобил иловасининг луғат базаси янги ўзбек адабий тили шаклланиш даврига оид тарихийфунксионал атамалар, лисоний-услубий муқобиллар ҳамда неологизмлар билан бойитилди. Шунингдек, сунъий интеллект алқоритмлари орқали замонавий тилдаги сўз ва тушунчаларнинг ўзбекча муқобилларини автоматик танлаш ҳамда уларнинг этимологик-семантик шаклланиш динамикасини аниқлаш самарадорлиги оширилган.