Хужакулова Марям Хакимжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий филмлар номланиш хусусиятларининг функсионал-семантик ва лингвомаданий жиҳатлари (инглиз, ўзбек ва рус тиллари мисолида)”, 10.00.13 - Қиёсий ва чогʻиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7269.
Диссертация бажарилган муассаса: Осиё халқаро университети.
Илмий раҳбар: Гафуров Бахтиёр Закирович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор;  Саломова Гавҳар Абдуназаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат  университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, ўзбек ва рус тиллари мисолида тўлиқ метражли бадиий филм номларининг қиёсий-чоғиштирма таҳлилини амалга ошириш орқали функсионал-семантик ва лингвомаданий умумийликлар ва хусусийликларни аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилшунослигида филм номлари мустақил ономастик бирлик сифатида  функсионал-семантик ва лингвомаданий жиҳатдан баҳоланиб, уларнинг идеонимлар тизимидаги ўрни ва лингвистик мақоми асосланган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги тўлиқ метражли бадиий филмлар номларининг функсионал, семантик ва лингвомаданий хусусиятлари илк бор комплекс қиёсий баҳоланган;
2000-2026-йилларда АҚШ, Буюк Британия, Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқарилган тўлиқ метражли бадиий филмлар номлари ишлаб чиқарилган йили, мамлакати, жанри, номинатив-коммуникатив хусусиятлари, структуравий-композицион тузилиши, функсионал-семантик мазмуни ҳамда лингвомаданий хусусиятлари асосида тизимлаштирилиб, умумий ва хусусий типологик қирралари очиб берилган;
бадиий филм номларини композицион шакллантиришда тилдаги меъёрий талаблар семантик мослик, композицион ихчамлик, эстетик ифода, лексик, грамматик, пунктуацион қоидалар, лингвомаданий омиллар, ҳуқуқий-норматив талаблар ва жанр хусусиятлари асосида илмий хулосалар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий филмлар номланиш хусусиятларининг функсионал-семантик ва лингвомаданий жиҳатлари (инглиз, ўзбек ва рус тиллари мисолида) мавзуси бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
замонавий инглиз, ўзбек ва рус тиллари бадиий филм номларини композицион шакллантиришда тилдаги меъёрий талаблар семантик мослик, композицион ихчамлик, эстетик ифода, лексик, грамматик, пунктуацион қоидалар, лингвомаданий омиллар, ҳуқуқий-норматив талаблар ва жанр хусусиятларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти маълум қиладики, 2024-2025-йилларда амалга оширилган “Ҳозирги қорақалпоқ тилидаги сўз ясалиш тизимининг назарий асослари” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 02-сентябрдаги № 423/1-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалий қўлланилиши фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган; \
2000-2026-йилларда АҚШ, Буюк Британия, Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқарилган тўлиқ метражли бадиий филмлар номлари ишлаб чиқарилган йили, мамлакати, жанри, номинатив-коммуникатив хусусиятлари, структуравий-композицион тузилиши, функсионал-семантик мазмуни ҳамда лингвомаданий хусусиятлари асосида тизимлаштирилган филмонимларнинг умумий ва хусусий типологик таҳлилларига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий филиалида фуқароларнинг хорижда ишлаш учун кетишдан олдинги кўникиш ва тайёргарлик даражаларини оширишга йўналтирилган “Интенсив чет тили курслари”, “Танланган мутахассислик бўйича профессионал тренинглар”, “Маданий мослашув ва халқаро мулоқот бўйича маҳорат дарслари”, “Меҳнат қонунчилиги ва хориждаги ишчиларнинг ҳуқуқлари бўйича маслаҳатлар” каби ўқув дастурлари модулларини шакллантириш ва мазмунан такомиллаштириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг 2026-йил 10-сентябрдаги 02/26-00/03-33-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий хулосалар асосида хорижий тилларни, хусусан, инглиз ва рус тилларини ўрганишда миллий-маданий хусусиятларни ҳисобга олиш, турли лингвомаданий муҳит вакиллари ўртасидаги халқаро мулоқотга тайёргарлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг хорижда ишлаш учун кетишдан олдинги тил ва маданий мослашув даражасини оширишга эришилган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги тўлиқ метражли бадиий филмлар номларининг функсионал, семантик ва лингвомаданий хусусиятлари илк бор комплекс қиёсий таҳлил қилинганлигига оид хулосалардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг  “Ассалом, Бухоро”, “Махсус репортаж” номли кўрсатувларида 2025-2026 йиллар давомида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Бухоро вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 26-августдаги 01-09-137-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқ этилган материаллар ушбу кўрсатув ва эшиттиришларнинг ссенариуларини боуитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish