Sayt test rejimida ishlamoqda

Гоипов Акрам Байрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий-ғарбий Ҳисор тоғлари этакларида маҳаллий нефт-газга истиқболли структураларни башоратлаш учун геофизик, космогеологик маълумотларни комплекслаш», 04.00.06–Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/GM52.
Илмий раҳбар: Атабаев Дилшот Хусаинбаевич, геология-минералогия фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Долгополов Феликс Геннадьевич, геология-минералогия фанлари доктори; Содикова Лола Ренатовна, геология-минералогия фанлари доктори.  
Етакчи ташкилот: «Ўзбекгеофизика» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий-ғарбий Ҳисор тоғлари этакларидаги ҳудудларда маҳаллий нефть ва газга истиқболли структураларни башоратлаш бўйича геофизик ҳамда космогеологик маълумотларни комплекслашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маълум ва башорат типидаги структураларнинг ер ёриғи олди зоналарида жойлашганлиги бўйича геологик-структуравий ва геологик-тектоник ўзига хослиги аниқланган;
истиқболли структураларни ажратишнинг геофизик белгилари ва нефть ва газ қидирув мезонлари асосланган;
Жанубий-ғарбий Ҳисор тоғлари этакларида чуқурлик ва юзаки иссиқлик майдонлари ўртасида ўзаро алоқадорлик аниқланган;
маълум эталон объектлар бўйича нефть ва газга истиқболли майдонларни автоматик ажратиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий-ғарбий Ҳисор тоғлари этакларида маҳаллий нефт-газга истиқболли структураларни башоратлаш учун геофизик, космогеологик маълумотларни комплекслаш бўйича олинган натижалар асосида:
фазовий суратларнинг инфрақизил (иссиқлик) диапазони автоматик ва визуал линеамент таҳлилини ўтқазиш босқичлари услубиёти «Минерал ресурслар институти» ДКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 7 майдаги 06/9-спр-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий-ғарбий Ҳисор тоғлари этаклари ҳудудининг истиқболини баҳолаш ва олиб борилаётган геология қидирув ишларини самарали режалаштириш имконини берган;
комплекс геофизик усуллар маълумотларини қайта ишлаш орқали аниқланган мезонларга асосланган башоратлаш хариталари «Минерал ресурслар институти» ДКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 7 майдаги 06/9-спр-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий-ғарбий Ҳисор тоғлари этаклари ҳудудида фойдали қазилма конлари учун геологик съемка ишларини олиб бориш имконини берган;
замонавий рақамли фазовий суратларини каналлар комбинацияси алгоритми орқали аниқланган иссиқлик оқимининг аномаль зоналари хариталари «Минерал ресурслар институти» ДКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 7 майдаги 06/9-спр-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудда ер ёриқлари ва тектоник структуралар билан боғлиқ бўлган фойдали қазилма конларини қидиришда асосий белгилардан бири бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish