Фазилов Джамолиддин Камолитдиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аксиологик ёндашув асосида ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped214.
Илмий маслаҳатчи: Джураев Рисбай Хайдарович, педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шермуҳамедова Жамила Тошпоʻлатовна, фалсафа фанлари доктори доктори, профессор; Ибрагимов Аламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аксиологик ёндашув асосида ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш тизимини консептуал-методологик жиҳатдан асослаш ва такомиллаштириш, қадриятларни шахсий эътиқод ҳамда барқарор ахлоқий хулқ-атворга айлантиришга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш мазмуни миллий ва умуминсоний қадриятларни ўқув фанлари, “Келажак соати” машғулотлари, синфдан ташқари фаолият ҳамда ижтимоий-амалий лойиҳаларнинг тарбиявий вазифалари билан мувофиқлаштириш, улардаги қадриятга оид билимлар ва амалий топшириқларнинг мазмуний узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш тизими миллий тарбия мазмунини ижтимоий-эмоционал таълим (СЕЛ) методикалари билан уйғунлаштириш ҳамда “Келажак соати” машғулотлари ва “миллийтарбия.уз” платформаси ресурсларидан фойдаланишни мактаб, ота-она ва маҳалланинг ўзаро мувофиқлаштирилган тарбиявий фаолияти билан боғлаш асосида такомиллаштирилган;
аксиологик ёндашувнинг педагогик имкониятлари миллий тарбия анъаналари, алломалар ва жадидларнинг маънавий-ахлоқий қарашларини ўқувчилар ёшига мос тарбиявий контентга интеграциялаш ҳамда ҳалоллик, адолат ва масъулиятни ундаги ахлоқий муаммоларни таҳлил қилиш мезонлари сифатида қўллаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш механизмлари қадриятли мулоқот, ахлоқий дилемма ва бадиий-педагогик таҳлилни реал ҳамда виртуал муҳитдаги ахлоқий қарорларни асослашга, ижтимоий лойиҳа ва волонтёрликни қадриятларни амалда қўллашга, рефлексив портфолиони шахсий хулқ-атвор тажрибасини баҳолашга йўналтириш ҳамда ушбу фаолиятларни рақамли тарбиявий контент билан таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатлари ривожланганлигини баҳолаш методикаси қадриятларни англаш, қадриятларга муносабат, ахлоқий хулқ-атвор ва ўз хулқ-атворини баҳолаш мезонларини қадриятли-рефлексив (юқори), вазиятли-фаол (ўрта) ҳамда репродуктив (қуйи) даражаларнинг диагностик кўрсаткичлари билан мувофиқлаштириш ва динамик мониторинг натижаларига кўра коррексион чора-тадбирларни белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аксиологик ёндашув асосида ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш тизимини консептуал-методологик жиҳатдан асослаш ва такомиллаштиришга доир натижалар асосида:
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш мазмуни миллий ва умуминсоний қадриятларни ўқув фанлари, “Келажак соати” машғулотлари, синфдан ташқари фаолият ҳамда ижтимоий-амалий лойиҳаларнинг тарбиявий вазифалари билан мувофиқлаштириш, улардаги қадриятга оид билимлар ва амалий топшириқларнинг мазмуний узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан ИЛ-9524115133-рақамли “Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг 7-йиллик дифференциал технологияси” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида интегратив фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 14-майдаги 01-09/324-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялашда қадриятларга оид билимлар билан амалий фаолиятнинг мазмуний узвийлигини таъминлашга эришилган;
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш тизими миллий тарбия мазмунини ижтимоий-эмоционал таълим (СЕЛ) методикалари билан уйғунлаштириш ҳамда “Келажак соати” машғулотлари ва “миллийтарбия.уз” платформаси ресурсларидан фойдаланишни мактаб, ота-она ва маҳалланинг ўзаро мувофиқлаштирилган тарбиявий фаолияти билан боғлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялари Фарғона вилояти Қўқон шаҳри, Сирдарё вилояти Гулистон тумани, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 18-майдаги 03-33-2557-сонли маълумотномаси). Натижада “мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлигида ўқувчиларнинг қадриятли муносабат ва барқарор ахлоқий хулқ-атворини қўллаб-қувватлашга эришилган;
аксиологик ёндашувнинг педагогик имкониятлари миллий тарбия анъаналари, алломалар ва жадидларнинг маънавий-ахлоқий қарашларини ўқувчилар ёшига мос тарбиявий контентга интеграциялаш ҳамда ҳалоллик, адолат ва масъулиятни ундаги ахлоқий муаммоларни таҳлил қилиш мезонлари сифатида қўллаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Бугун” янгиликлар дастури ва “Агар” кўрсатувини тайёрлашда интегратив фойдаланилган (Ўзбекистон Милллий Телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 14-сентябрдаги 15-19/710-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатувларнинг тарбиявий мазмунини бойитиш ҳамда ахлоқий муаммоларни ҳалоллик, адолат ва масъулият мезонлари асосида ўқувчилар ёшига мос ёритишга эришилган;
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш механизмлари қадриятли мулоқот, ахлоқий дилемма ва бадиий-педагогик таҳлилни реал ҳамда виртуал муҳитдаги ахлоқий қарорларни асослашга, ижтимоий лойиҳа ва волонтёрликни қадриятларни амалда қўллашга, рефлексив портфолиони шахсий хулқ-атвор тажрибасини баҳолашга йўналтириш ҳамда ушбу фаолиятларни рақамли тарбиявий контент билан таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид муллифлик ғоялари АЛ-9524115131-рақамли “Талабаларнинг кўнгилли ижтимоий-методик ҳаракатлари асосида инклюзив ва уйдаги таълим самарадорлигини ошириш технологиялари” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 14-майдаги 01-09/324-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг реал ва виртуал муҳитдаги ахлоқий вазиятларда масъулиятли қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий сифатлари ривожланганлигини баҳолаш методикаси қадриятларни англаш, қадриятларга муносабат, ахлоқий хулқ-атвор ва ўз хулқ-атворини баҳолаш мезонларини қадриятли-рефлексив (юқори), вазиятли-фаол (ўрта) ҳамда репродуктив (қуйи) даражаларнинг диагностик кўрсаткичлари билан мувофиқлаштириш ва динамик мониторинг натижаларига кўра коррексион чора-тадбирларни белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ИЛ-662205522-рақамли “Умумтаълим мактабларининг 5–6-синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” номли инновацион лойиҳа доирасида интегратив фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 14-майдаги 01-09/324-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда маънавий-ахлоқий сифатлар ривожланганлигини баҳолаш мезонларининг қадриятли-рефлексив (юқори), вазиятли-фаол (ўрта) ҳамда репродуктив (қуйи) даражаларига мос кўрсаткичларини аниқлаштиришга эришилган.