Бердиёров Хуршиджон Фарход ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак махсус педагогларни инклюзив таълимда мултимодал ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлаш методикаси”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Ped13027.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Атамурадова Рахила Каршиевна, педагогика фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика
университети, DSc.01/2026.26.08.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Гавҳар Сапаровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Назарова Дилдора Асатовна, педагогика фанлари номзоди (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак махсус педагогларни инклюзив таълимда мултимодал ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иƅорат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак махсус педагогларни инклюзив таълимда мултимодал ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари психологик мослашув ва дифференциал адаптация тамойилларини ахборот ва муқобил коммуникация технологиялари интеграциясини таъминлашга ўргатиш жараёнига индивидуал ёндашув устуворлигида сингдириш асосида очиб берилган;
бўлажак махсус педагогларни инклюзив таълимда мултимодал ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлашнинг коррексион-педагогик модели тўсиқсиз муҳитда академик ривожланишни таъминлашга қаратилган коррексион-компенсацион дидактик комплексни даврий диагностика натижаларига кўра ногиронлик тоифалари кесимида мобил модификацияларда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак махсус педагогларни инклюзив таълимда мултимодал ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлашнинг адаптив технологиялари талабаларда инклюзив компетентликни ривожлантиришга қаратилган академик-ижтимоий кейслар ҳамда мустақил таълим лойиҳаларни рефлексив қайдлар синтезида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак махсус педагогларни инклюзив таълимда мултимодал ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлашнинг дидактик таъминоти инклюзив таълимда субектлар фаолиятини ҳар бир бола учун моделлаштирилувчи индивидуал ривожланиш харитаси индикаторлари бўйича тўсиқсиз муҳитни яратишга қаратилган “Мобил методика”, “Тенг имкониятлар портрети” каби коррексион-ривожлантирувчи ресурсларни эркин танловли регламентда ҳамда оммабоп контекстда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак махсус педагогларни инклюзив таълимда мултимодал ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак махсус педагогларни инклюзив таълимда мултимодал ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари психологик мослашув ва дифференциал адаптация тамойилларини ахборот ва муқобил коммуникация технологиялари интеграциясини таъминлашга ўргатиш жараёнига индивидуал ёндашув устуворлигида сингдиришга оид таклифлари “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 388-080-сон гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг инклюзив таълимда мултимодал ёндашувдан фойдаланишга мақсадли тайёрлашнинг касбий ахборот муҳити яратилган;
бўлажак махсус педагогларни инклюзив таълимда мултимодал ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлашнинг коррексион-педагогик модели тўсиқсиз муҳитда академик ривожланишни таъминлашга қаратилган коррексион-компенсацион дидактик комплексни даврий диагностика натижаларига кўра ногиронлик тоифалари кесимида мобил модификацияларда қўллашга доир таклифлари “Ногирон болалар билан ижтимоий иш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи ва 68-776-сон гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг инклюзив таълимда фаолият олиб боришда адаптив инструментлардан дифференциал фойдаланишга ўргатиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак махсус педагогларни инклюзив таълимда мултимодал ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлашнинг адаптив технологиялари талабаларда инклюзив компетентликни ривожлантиришга қаратилган академик-ижтимоий кейслар ҳамда мустақил таълим лойиҳаларни рефлексив қайдлар синтезида қўллашга доир тавсиялари Жиззах давлат педагогика университети, Андижон, Нукус давлат педагогика институтларининг ўқув жараёни ҳамда талабалар амалиётини ҳудудий мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорликда ташкил этиш жараёнига жорий этилган (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 5-июндаги 01/10-01-235-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар касбий фаолиятини илмий йўналганликда моделлаштиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган.