Калдибеков Алибек Болатбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи) “Таълим муҳитини рақамлаштириш асосида бўлажак педагогларнинг технологик компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Ped11403.
Илмий раҳбар: Ҳасанова Суманбар Ҳамроқуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Кулмурадов Дилшод Истамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим муҳитини рақамлаштириш асосида бўлажак педагогларнинг технологик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларнинг технологик компетентлигини ривожлантиришда рақамли таълим муҳитининг дидактик компонентлари талабаларни статик ва динамик ресурсларни академик комбинациялашга ўргатувчи модулли контентни мустақил касбий фаолиятига йўналтирилган жараёнда тезкор қайдли индивидуал таълим траекториясига кўра қўллаш асосида очиб берилган;
таълим муҳитини рақамлаштириш асосида бўлажак педагогларнинг технологик компетентлигини ривожлантириш модели рақамли ва педагогик технологиялар интеграллашган диагностик мослашувчан методик алгоритмни талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва касбий бўшлиқларига кўра тузиладиган дидактик занжирда мустақил лойиҳавий-ижодий фаолиятга креатив дизайнга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
технологик компетентликни ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминоти талабаларда рақамли саводхонлик ва методик моделлаштириш кўникмаларини интегратив ривожлантиришни кўзда тутувчи квазикасбий топшириқларни рақамли таълим муҳитида ўқув мақсадлари ва касбий стандартларга кўра қўллаш асосида такомиллаштиришган;
технологик компетентликнинг инновацион дастурий-методик таъминот воситасида ривожланиши аралаш (аънанавий, масофавий ва мустақил) таълим шаклларида қўлланилувчи ресурслар мултимодаллигини ҳамда талабалар фаолияти мониторингида формативликни персонал кучайтириш орқали таъминланиши илмий-амалий жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим муҳитини рақамлаштириш асосида бўлажак педагогларнинг технологик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак педагогларнинг технологик компетентлиги ривожлантиришда рақамли таълим муҳитининг дидактик компонентлари талабаларни статик ва динамик ресурсларни академик комбинациялашга ўргатувчи модулли контентни мустақил касбий фаолиятига йўналтиришга оид таклифлари “Мутахассисликга кириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-706-сонли гувоҳномаси). Натижада, рақамли таълим муҳитида бўлажак педагогларнинг технологик компетентлигини дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
таълим муҳитини рақамлаштириш асосида бўлажак педагогларнинг технологик компетентлигини ривожлантириш модели рақамли ва педагогик технологиялар интеграллашган диагностик мослашувчан методик алгоритмни талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва касбий бўшлиқларига кўра тузиладиган дидактик занжирда мустақил лойиҳавий-ижодий фаолиятга креатив дизайнда устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан 2025-2026 йилларда Бухоро давлат техника университетида Эрасмус дастури доирасида “Марказий Осиёда “БигДата Интеллигент Аналйсис” бўйича ўқув ва илмий марказларни ташкил қилиш ва курсларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат техника университетининг 2026-йил 26-июндаги 01/04-130-сонли маълумотномаси). Натижада, таълим муҳитини рақамлаштириш шароитида бўлажак педагогларнинг рақамли платформалар билан ишлаш, ўқув натижаларини таҳлил қилиш ҳамда рақамли педагогик фаолиятни самарали бошқариш компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
технологик компетентликни ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминоти талабаларда рақамли саводхонлик ва методик моделлаштириш кўникмаларини интегратив ривожлантиришни кўзда тутувчи квазикасбий топшириқларни рақамли таълим муҳитида ўқув мақсадлари ва касбий стандартларга кўра қўллашга оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Агар” кўрсатувининг “Мезонларга асосланган янги баҳолаш тизими Ўзбекистон таълимида керакми?" мавзуси ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «маърифат ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 2025-йил 12-декабрдаги 01-09/944-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг технологик компетентлигини баҳолаш имкониятларини такомиллаштиришга қаратилган методик ва амалий ёндашувларни бойитишга хизмат қилган.